Акрамова матлуба тулкиновна болаларни мактабга тайёрлаш мутодикаси


Ҳар бир нақшнинг (машқ учун берилганларидан ташқари) бажарилиш даражаси


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/50
Sana30.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1411821
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   50
Bog'liq
13148 1 679EC2FD750E1DA01DDAFE68F2A80D5AAE82D7A3

Ҳар бир нақшнинг (машқ учун берилганларидан ташқари) бажарилиш даражаси. 
Нақшнинг айтиб турилгандагиси ҳамда бола томонидан мустақил давом эттирилиб 
бажарилгани алоҳида-алоҳида бахоланади. Энг юқори даража, бу –нақшнинг хатосиз 
чизилиши. Уни 4 балл билан баҳолаш керак. Агар 2-3 та хатоси бўлса 3 балл қўйилади. 
Кўп хатолари бўлса 2 балл. Агар тўғри чизилган қисмлардан, хато чизилган қисмлар 
кўп бўлса, бу ҳолда 1 балл берилади. Ва ниҳоят агар бирорта чизилган қисм бўлмаса 0 
балл қўйилади. 
Бола нақшни айтиб турилганда бажариб 0 дан (агар бутунлай нотўгри бўлса), 12 
баллгача (агар уч асосий нақш хатосиз бажарилган бўлса) умумий балл йиғиши 
мумкин. 
Ташхиснинг айнан ушбу усулини танлашимизнинг боиси – унда боланинг ақлий 
ривожланишининг барча шакллари қамраб олинади: Билиш жараёни (солиштириш 
кўникмаси, умумлаштириш, тахлил қилиш, мустақил хулосалар чиқариш ва бошқ..), 


32 
образли фикрлаш, боланинг мантиқий имкониятлари унинг қанчалик ақлий 
ривожланганлигига холис баҳо беради. «График диктант» боланинг ўқув топшириқни 
қандай қабул қилишини, ўқув ҳаракатларини қандай бажара олишини 
аниқлаштиради. 
3.Таълим олиш фаолиятининг кўникма ва илк заминини аниклаш ташхиси: 
Боланинг ўқув фаолиятига илк замин ва кўникмаларни эгаллаганлиги ва даражасини 
аниқлаш учун Ж.Саидназарова томонидан тайёрланган саволлар жамланмаси тавсия 
этилади.
I. Боланинг мактаб ҳакидаги тасаввурларини аниқлаш учун саволнома 
(мотивацион тайёргарлик). 
Мақсад: Ушбу саволнома шахсининг белгиси сифатида унда масъулият ҳисси 
қанчалик шаклланганлиги даражасини, боланинг мактаб вазифасини қанчалик тушуниб 
етганлигини ва унинг мактабга муносабатини аниқлайди. 
1. Сен мактаб-мактаб ўйнашни яхши кўрасанми? (боланинг мактабга муносабати ва 
унда ўқишга хоҳиши). 
2. Бу ўйинда сен ким бўлишни хоҳлайсан: ўқитувчими, ўқувчи? (савол билим манбаи 
сифатида ўқитувчи бўлиш истаги сабабини ва билим олишга интилиш сифатида ўқувчи 
бўлиш истаги сабабини аниқлайди). 
3. Ўқиш –бу қийинми ёки осон? Нима учун? (савол болалардаги таълим олиш жараёни-
бу кўп меҳнат қилиши лозим бўлган жараён деган тушунчага ойдинлик киритади). 
4. Катта бўлганингда, сен ўкитувчи бўлишни хоҳлайсанми? (ўқитувчи бўлиш ёки 
бўлмаслик хоҳишининг асосли тушуниб етилиши, ўқитувчи касбига унинг 
муносабати). 
5. Сен мактабга бора бошлансин, попкангга нималарни жойлаб борасан? (санаб ўтган 
нарсалардан унинг билими ва мактабда нималар билан шуғулланиши ҳақидаги 
тасаввурларини аниқлаш мумкин). 
6. Мактабингга сен севимли ўйинчоғингни олиб борасанми? Уни қачон ўйнайсан? 
(савол болаларнинг мактаб тартиб тизими мактабда танаффуслар бўлиши ҳақидаги 
тасаввурларини аниқлайди). 
7. Нега айрим болалар мактабда ёмон ўқишади? (болаларда масъулият хиссининг 
шаклланганлиши, иродавий тайёргарлиги даражасини ойдинлаштиради). 
8. Мактабда ўқиш болалар учун нега керак? (савол боланинг билим олишга бўлган 
интилишини аниқлайди). 
9. Агар сенга ўқитувчинг «2» қўйса, сен хафа бўласанми? Нега? (салбий баҳога бола 
муносабатининг асоси). 
10. Мактабда сен қандай баҳолар олишга харакат қиласан? Бунинг учун нима қилиш 
керак? (боланинг ижобий ва салбий баҳолар ҳақида билиши). 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling