Ҳал қилув қарори ўзбекистон республикаси номидан


Download 91.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana17.09.2023
Hajmi91.91 Kb.
#1680370
  1   2


ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2023 йил июль
ойининг 24
куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи: суд раиси И.Г.Азизов,
О.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар Исомиддинова
Ирода Абдумутал қизини жавобгар «Hamkorbank» АТБга
нисбатан буйруқни ғайриқонуний деб топиб, ишга тиклаш,
мажбурий прогул учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган
2-1701-2301/14367-
сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И :
Даъвогар Исомиддинова Ирода Абдумутал қизи судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Hamkorbank» АТБнинг
03.05.2023 йилдаги 27-сонли буйруғини ғайриқонуний деб
топишни, ўзини ишга тиклаш, мажбурий прогул учун иш ҳақи
ундиришни сўраган.
Ишни судда кўришда даъво талабини кўпайтириб,
маънавий зарар ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар И.Сомиддинова даъво
талабларини қувватлаб, 2019 йилдан «Hamkorbank» АТБ
Олмалиқ филиалидан ишлаб келганлигини, «Hamkorbank»
АТБнинг 2023 йил 11 майдаги 36-сонли буйруғига асосан
меҳнат ташкил этишдаги ўзгаришлар муносабати билан меҳнат
шартномаси бекор қилинганлигини, меҳнат шартномаси
ғайриқонуний бекор қилинганлигини, 2023 йил 25 май куни
ўзига огоҳлантириш эълон қилинган бўлсада, лекин
огоҳлантириш хатини нусхаси берилмаганлигини, ўзига бошқа
иш таклиф қилинмаганлигини, ўзи ишни таълим билан бирга
олиб борганлиги учун иш берувчи қасддан меҳнат шартномаси
бекор қилганлигини, меҳнат фаолияти давомида интизомий
жазога тортилмаганлигини билдириб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар «Hamkorbank» АТБ вакили Комилов Ахмадали
Махамадалиевич суд мажлисида даъво талабларини тан
олмасдан, «Hamkorbank» АТБ бошқарувининг 24.02.2023
йилдаги 103-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси
миллий гвардиясининг саф бўлинмалари орқали банкларни
қўриқлашдан воз кечилиб, бунинг ўрнига банк хавсизлик
хизмати бўйсунувчи назоратчи-қўриқчи штат бирликлари
жойрий қилиш белгиланганлигини, банк филиалларидаги
ресепшн штат бирликлари қисқартирилиб, асосан қўриқлаш
Ҳужжат имзоланган: Азизов Иқболжон Гулямович, 24.07.2023
2-1701-2301/13937


фаолиятига йўналтирилган назоратчи-ресепшн штат
бирликлари жорий қилинганлигини, даъвогар И.Исомиддинова
Олмалиқ филиалида ресепшн вазифасида ишлаганлиги учун
унинг штати қисқартиришга тушганлигини, И.Исомиддиновага
2023 йил 25 май куни штатлар қисқариши муносабати билан
меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш
берилганлигини, лекин огоҳлантириш хатини ҳамда бўш иш
ўринларига ўтиши ҳақидаги таклиф хатини И.Исомиддинова
имзо қўйиб олишдан бош тортганлигини, бу ҳақда
видеотасвирга олиниб, далолатнома тузилганлигини, иш
берувчининг 11.05.2023 йилдаги 36-сонли буйруғи билан
И.Исомиддинова билан тузилган меҳнат шартномаси унинг
штат бирлиги меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар сабабли
қисқарганлиги учун бекор қилиниб, 11.05.2023 йилдан
04.06.2023 йилга қадар бўлган огоҳлантириш муддати ўрнига
иш ҳақи миқдорининг 100 фоизи компенсация тўланганлигини,
амалдаги меҳнат кодексида огоҳлантириш муддатини
қисқартирилган қисмига иш ҳақи тўлаш назарда
тутилганлигини, огоҳлантириш муддатини қисқартириш учун
ходимни розилиги талаб этилмаслигини, банк жамоа
шартномасида иш берувчини ташаббуси билан фақат ходимни
ички меҳнат тартибини бузганлиги асоси билан меҳнат
шартномасини бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитасининг
олдиндан розилиги олиниши шартлиги белгиланганлигини,
штатлар қисқариши муносабати билан меҳнат шартномасини
бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини
олиш шарт эмаслиги сабабли бундай розилик
олинмаганлигини, И.Исомиддинова билан меҳнат шартномаси
қонуний бекор қилинганлиги сабабли даъвони рад қилишни
сўраб, тушунтириш берди.
Жавобгар «Hamkorbank» АТБ вакили Кариев Хусниддин
Садирдинович суд мажлисида даъво талабларини тан олмасдан,
вакил
Комилов
Ахмадали
Махамадалиевични
тушунтиришларини
такрорлаб,
И.Исомиддиновага
огоҳлантириш хати берилганда олишдан бош тортганлигини,
лекин унга огоҳлантириш расман эълон қилинганлигини,
огоҳлантириш муддати давомида хафтада маълум вақтни иш
қидириш учун ажратишни сўрамаганлигини, меҳнат
шартномаси қонуний бекор қилинганлиги учун даъво
талабларини рад қилишни сўраб, тушунтириш берди.
Учинчи шахс «Hamkorbank» АТБ Олмалиқ универсал банк
хизматлари офиси бошқарувчиси Ж.Абдухакимов суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига келмаганлиги учун суд
Ўзбекистон Республикаси ФПК 220-моддасига асосан ишни
учинчи шахс иштирокисиз кўришни лозим топди.
Ҳужжат имзоланган: Азизов Иқболжон Гулямович, 24.07.2023
2-1701-2301/13937


Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан
даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Исомиддинова Ирода
Абдумутал қизи 2019 йил март ойида «Hamkorbank» АТБ
Олмалиқ филиалига ишга қабул қилинган.
«Hamkorbank» АТБ Олмалиқ универсал банк хизматлари
офиси бошқарувчиси Ж.Абдухакимовнинг 1105.2023 йилдаги
36-сонли буйруғи билан Исомиддинова Ирода Абдумутал қизи
билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнатни ташкил этишнинг
ўзгариши билан боғлиқ бўлган ходимлар ва штатлар сонининг
ўзгариши муносабати билан 11.05.2023 йилдан бекор қилинган,
ходимга огоҳлантириш муддатининг 11.05.2023 йилдан
04.06.2023 йилгача бўлган фойдаланилмаган қисми учун
компенсация ва ўртача иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида
ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш белгиланган.
«Hamkorbank» АТБ бошқарувининг 24.02.2023 йилдаги
“Банк тармоқларида ресепшн ва қўриқлаш хизматини
такомиллаштириш тўғрисида”ги 103-сонли қарорига кўра,
банкнинг 14 та тармоғида, яъни 13 та минтақавий банк
хизматлари офислари ва амалиёт бошқармасида, Миллий
гвардиянинг саф бўлинмаси орқали қўриқлаш хизматини
давоми эттириш маълум учун қабул қилиниб, қолган барча
универсал банк хизматлари офисларида миллий гвардиянинг
саф бўлинмаси орқали қўриқлаш хизматларини бекор қилиш,
универсал банк хизматлари офисларига ҳар бирига 3 тадан
“назоратчи-қўриқчи” ва биттадан “назоратчи-ресепшн”
штатларини ажратиш ҳамда улардаги “ресепшн” штатларини
қисқартириш белгиланган.
Ушбу қарорга мувофиқ «Hamkorbank» АТБ Олмалиқ
универсал банк хизматлари офиси корпоратив хизматлари
бўлими ресепшни штати қисқартиришга тушган.
Исомиддинова Ирода Абдумутал қизига «Hamkorbank» АТБ
бошқаруви раисининг имзоси билан меҳнат шартномасини иш
берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида
25.03.2023 йил санасидаги огоҳлантириш хати эълон қилинган.
Огоҳлантириш хатида И.Исомиддинованинг иш жойи
қисқартирилаётганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат
шартномаси икки ойдан сўнг бекор қилиниши ҳақида
огоҳлантирилган.
И.Исомиддинова огоҳлантириш хатини олишдан ва имзо
қўйишдан бош тортганлиги учун 25.03.2023 йилда тузилган 2-
сонли далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-
моддасига кўра,
Номуайян муддатга тузилган меҳнат
шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли
Ҳужжат имзоланган: Азизов Иқболжон Гулямович, 24.07.2023
2-1701-2301/13937


меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор
қилиш асосланган бўлиши керак.
Шу модданинг 2-қисми 2-бандига кўра, технологиянинг,
ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши,
ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан
боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка
тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг
ўзгарганлигининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор
қилишнинг асосланганлигини билдиради.
Меҳнат
кодексининг
165-моддаси
1-қисмида
технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг
ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг
қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки
штати ўзгарганлиги муносабати билан бекор қилинганда иш
берувчи ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти
ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма шаклда (имзо
қўйдириб) огоҳлантириши шарт.
Ушбу модданинг 3-қисмида иш берувчи ходимни
огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг
давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан
алмаштиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар тўғрисидаги Қонунининг 41-моддаси 2-қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у
амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий
муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда
тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.
Амалдаги Меҳнат кодекси 30.04.2023 йилдан кучга кирган,
И.Исомиддиновага меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида
огоҳлантириш 25.05.2023 йилда, яъни аввалги Меҳнат кодекси
амал қилган даврда берилган.
Амалдаги Меҳнат кодексида иш берувчининг ташаббуси
билан меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимларни
огоҳлантиришни тартибга солувчи нормалар янги кодекс билан
тартибга солиниши ҳақида тўғридан тўғри белгилаб
қўйилмаган.
Шу сабабли ходимларни огоҳлантириш билан боғлиқ
муносабатларга аввалги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тадбиқ
қилиниши лозим.
Эски таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 102-моддасида икки
ойлик огохлантириш муддати фақат ходим билан тузиладиган
келишувга биноан пуллик компенсация билан алмаштирилиши
белгиланган.
И.Исомиддинова билан огоҳлантириш муддатини пуллик
компенсация билан алмаштириш ҳақида келишув тузилган
эмас.
Иш берувчи икки ойлик огоҳлантириш муддати тугамасдан
ёки огоҳлантириш муддатини қисқартириш ҳақида келишув
Ҳужжат имзоланган: Азизов Иқболжон Гулямович, 24.07.2023
2-1701-2301/13937


тузмасдан И.Исомиддинова билан тузилган меҳнат
шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ қабул қилган.
Шу сабабли «Hamkorbank» АТБ Олмалиқ универсал банк
хизматлари офиси бошқарувчиси Ж.Абдухакимовнинг
1105.2023 йилдаги 36-сонли буйруғини қонуний деб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 561-
моддасига кўра, Меҳнат шартномаси қонуний асоссиз бекор
қилинган, ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган,
меҳнат шартлари ўзгартирилган ёхуд ишдан четлаштирилган
ҳолларда якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи
орган ходимни аввалги ишига тиклайди, шунингдек аввалги
меҳнат шартларини тиклайди.
Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра
бекор қилишнинг қонунийлиги тўғрисидаги масалани ҳал
қилаётганда суд ходим билан меҳнат муносабатларини
тугатишнинг асослилигига баҳо беради.
Якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқаётган суд
ходимга мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш
ҳақини ёки кам иш ҳақи тўланадиган ишни бажарган бутун
вақти учун иш ҳақидаги фарқни тўлаш тўғрисида қарор қабул
қилади.
Меҳнат кодексининг 565-моддасига кўра, Ходимнинг
меҳнат ҳуқуқлари бузилиши унга маънавий ва (ёки) жисмоний
азоб-уқубатлар етказишга сабаб бўлган ҳолларда, суд иш
берувчи томонидан ходимга етказилган маънавий зиённи
компенсация қилиш тўғрисида ходимнинг талабига кўра қарор
чиқаришга ҳақли. Маънавий зиённинг миқдори суд томонидан
белгиланади.
«Hamkorbank» АТБ
томонидан тақдим қилинган
маълумотномага асосан 
даъвогар Исомиддинова Ирода
Абдумутал қизини ўртача ойлик иш ҳақи 5.595.026 сўмни
ташкил қилади, ходимга 4.005.000 сўм компенсация пули
тўланган.
Суд, даъво талабларини қаноатлантириб, даъвогарни ишга
тиклашни, мажбурий прогул учун икки ярим ойлик иш ҳақи
13.987.566 сўмдан ишдан бўшатиш давридаги компенсация
пули 4.005.000 сўмни чегириб, 9.982.566 сўм ундиришни,
маънавий зарар учун 8.000.000 сўм ундиришни лозим топди.
Суд, давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб,
жавобгардан давлат фойдасига 1.200.000 сўм миқдорида давлат
божи ундиришни лозим топади. 
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини
қўллаб, суд

Download 91.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling