Қалбакилаштириш
Шампан виноларининг таснифланиши
Download 1 Mb.
|
yangi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-жадвал. Оригинал виноларнинг таснифланиши
1. Шампан виноларининг таснифланиши
Шампан виноси қанча вақт давомида етилтирилганлигига қаРаб қуйидагиларга ажралади: етилмаган; етилган - етилтириш мУДДати камида олти ой бўлган; коллекцион - шиша идишларда •^мида уч йнл давомида етилтирилган ҳамда этикеткасида вино шампанлаштирилган йил кўрсатилган ҳолда сотиладиган вино. Шампан виносида спиртнинг ҳажмий улуши камида 10,5%ни ташкил этиши керак. Оригинал узум винолари — булар янги узум аталасини, ички пустлоқни ёки қайта тикланган узум аталасини таъм ва хушбўйлик берадиган озиқ қўшимчасидан (хушбўй қилувчилардан) фойдаланиб ёки усиз тўлиқ ёки қисман бижғитиш йўли билан олинадиган ичимликлардир. Бунда таъм ва хушбўйлик берадиган озиқ қўшимчаси натурал хом ашёдан ажратиб олинган натурал ёки натуралга айнан ўхшаш бўлган ҳидли моддалар, эфир мойлари, экстракглар ва дистиллятлар компонентларининг аралашмасидан иборатдир. Ушбу қўшимчанинг вазифаси винога ўзига хос ҳид ва таъм беришдан иборат. Оригинал виноларни олиш вақтида бўтқа бижғитилишидан олдин унга қанд қўшишга рухсат берилади. Шундай қилиб, оригинал винолар натурал винолар хоссаларининг бир қисмига эга бўлади ва бир қисм хоссалар сунъий равишда киритилади (илгари бундай винолар қалбакилаштирилган, деб ҳисобланар эди.) Оригинал винолар тайёрлаш усулига, этил спиртининг ҳажмий улушига ва қандларнинг умумий концентрациясига қараб қуруқ (юмшоқ), нимқуруқ (нимюмшоқ), нимширин, ширин, ўткир, нимдесерт, десерт виноларга бўлинади (3- жадваи). 3-жадвал. Оригинал виноларнинг таснифланиши
Қуруқ (юмшоқ) оригинал винолар бўтқа ёки ички пустлоқни тула ачитиш йули билан олинади. Уларда спирт миқцори — 9,0—1 13,0%, қандлар — кўпи билан 3,0 г/дм3 бўлади. Нимқуруқ (нимюмшоқ), нимширин ва ширин оригинал виноларга узум бўтқасини ёки ички пўстлоқни қанд ё бўлмаса концентрацияланган узум бўтқасини қўшган ҳолда 1ўла бижғитиб тайёрланган ичимликлар киради. Бу винолар таркибида спирта 9,0—13,0%, қандлар — 5,0 дан 80 г/дм^гача бўлади. Уткир, нимдесерт ва десерт оригинал винолар узум бўтқасини ёки ички пўстлоқни этил спирти, қанд ё бўлмаса концентрацияланган узум бўтқасини қўшган ҳолда тўла ёки чала бижғитиш йўли билан тайёрланади. Оригинал винолар хушбўй қилинган, қуруқ (юмшоқ), нимқуруқ (нимюмшоқ), нимширин ва ширин гуруҳлари эса - газланган (вишиллайдиган) бўлиши мумкин. Хушбўй қилинган оригинал винолар таъм ва хушбўйлик берадиган озиқ қўшимчалардан фойдаланган ҳолда, газланган винолар эса қайта ишланган вино материалларини углерод икки оксиди билан сунъий равишда бойитиш йўли билан ишлаб чиқилади. Газланган вино коктейллари - бу узум ёки мева виноматериалларини спирт, сув билан аралаштириш йўли билан олинган ҳамда углерод икки оксиди билан бойитилган ичимликлардир. Коктейлларни тайёрлашда таъм ва хушбўйлик берадиган қўшимчалардан, бўёқлардан фойдаланилиши ҳам мумкин. Ичимликлардаги этил спиртининг ҳажмий улуши 2,0 дан 12,0%гача, қандларнинг концентрацияси 20,0 дан 120,0 г/дм3 гача бўлади. Вино коктейллари қанд ўрнини босувчи маҳсулотлар билан тайёрланиши мумкин. Улар биринчи навбатда диабет (қанд) касаллиги бор одамларга мўлжалланади. Вино ичимликлари узум ёки мева виноматериалларидан этил спирти, коньяк, узум, мева спиртларини, вино концентратлари, сув, қанд, эман экстракти, таъм ва хушбўйлик берадиган озиқ қўшимчалар, бўёқлар ва бошқа компонентларни қўшиб тайёрланган ичимликлардир. Вино ичимликларидаги спирт микдори анча фарқланиб туради - 5,0 дан 28%гача, қандлар миқдори - кўпи билан 300 г/дм3 бўлади. Ҳақиқийликни экспертиза қилиш ароқ, ликер-ароқ маҳсулотлари, вино, коньяк сохталаштирилганлигини аниқлаш мақсадида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда уларни қалбакилаштиришнинг қуйидаги усуллари ва турлари аниқланиши мумкин. Алкоголли ичимликларнинг ассортиментини қалбакилаш- тиришга қуйидагилар ҳисобига эришилиши мумкин: алкоголли ичимликнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш; маркали (етилтирилган) ичимликларни оддий ичимликлар билан алмаштириш. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling