Квалиметрик қалбакилаштириш - олий тоифали тухумларни паст тоифали тухумларга алмаштириш йўли билан амалга оширилади, бу эса тухум сариғининг ҳолатини, ҳаво камерасини ва бошқа кўрсаткичларни органолептик баҳолаш вақтида (жадвалга қаранг) маълум бўлди. Шунингдек бундай қалбакилаштириш оғирликни ўзгартириш йўли билан ҳам амалга оширилди.
Тоифани баҳолашнинг асосий мезони бўлиб тухумларнинг массаси хизмат қилганлигидан, қалбакилаштиришнинг бу тури айни бир вақтнинг ўзида микдорни қалбакилаштириш ҳам бўлади.
Йўл қўйиб бўлмайдиган нуқсонларга эга бўлган тухумларни реализацияга чиқариш ҳам квалиметрик қалбакилаштиришга киради. Кўрсатиб ўтилган нуқсонлар пўчоқ, тухум сариғи ва тухум оқининг ҳолатини кўздан кечирган вақтда ҳам маълум бўлади.
Ахборотни қалбакилаштириш тамғага ёки нархномаларга тухумларнинг тури ва тоифаси ҳақида нотўғри ахборот ёзилганида, ё бўлмаса, тухумлар 7 сутка ёки ундан ортиқ сақланганидан кейин қайта тамғаланмаганида вужудга келади. Тухумнинг тури ва тоифаси тўғрисидаги ахборотни тўғри ёзиш, тухумни қайта тамғалаш эса тухумнинг турини ўзгартириб, парҳез тухумни рўзғор тухумига айлантиришга ёки тухумнинг нархини пасайтиришга олиб келади.
Масалан, парҳез тухумларда уларнинг тури (П), тоифаси ва саралаш санаси (ой ва кун), рўзғор тухумларида эса фақат тури (Р) ва тоифаси кўрсатилади. Бироқ, меъёрий ҳужжатларда тухумлар пўчоғидаги тамғаларни ўзгартириш ёки ўчириш, шунингдек нархномаларга тегишли ўзгартиришларни киритиш талаби назарда тутилмаган бўлиб, бу ҳол ассортиментни қалбакилаштиришга, квалиметрик қалбакилаштиришга ва ахборотни қалбакилаштиришга асос бўлади.
Тест саволлари:
Парҳез тухумларининг яроқлилик муддати
7 кундан ошмаслиги керак
12 кун
14 кундан ошмаслиги керак
25 кундан ошмаслиги керак
Do'stlaringiz bilan baham: |