Қалбакилаштириш
-жадвал. Айрим тоифадаги тухумларнииг оғирлик параметрлари
Download 1 Mb.
|
yangi
Парҳез товуқ тухумларининг идентификация белгилари: тухум пўчоғига ювса кетмайдиган қизил бўёқ билан товуқ тухумни туққан сана ёзилган бўлади; ҳаво камераси тухумнинг тўмтоқ учида жойлашади ва баландлиги кўпи билан 4 мм бўлади; зич оқсил тухумнинг кўпчилик қисмини ташкил этади ва яхлит бўлади; тухумнинг сариғи марказда жойлашган, пардаси қаттиқ, эгилувчан бўлади; пўчоқ устидаги пўстлоқ пўчоқнинг юзасини жилосиз қилади; пўчоқда яккам-дуккам нуқталар ёки кирланган жойлар бўлишига йўл қўйилади. Овқатга ишлатиладиган товуқ тухумларининг идентификация белгилари: тухумлар пўчоғига тамға босилмаган ёки кўк бўёқ билан товуқ тухумни туққан сана ёзиб қўйилган бўлади; ҳаво камераси тухумларнинг тўмтоқ учида ҳам, ён томонида ҳам жойлашган бўлиб, баландлиги оддий тухумлар учун кўпи билан 7 мм ва совуткичларда сақланган тухумлар учун кўпи билан 9 мм бўлиши мумкин; зич оқсил бўлади, аммо у айрим қисмлардан ташкил топган бўлиши мумкин; тухум сариғи марказда жойлашган ёки бир оз силжиган бўлади, тухум сариғини ўраб турган парда кучсиз бўлиб, тухум сариғи қуйиб олинаётганида ёрилиб кетиши мумкин; пўчоқ устидаги пўстлоқ бўлмаслиги ёки қатлам-қатлам бўлиб, кўчиб кетиши мумкин; пўчоқда умумий юзаси кўпи билан 1/8 катталикда бўлган доғлар, нуқталар ёки кир жойлар бўлишига йўл қўйилади. Тухумни сақлаш муддати кўп бўлмаганлигидан, музлатилган ёки қуритилган тухум товарлари ҳам ишлаб чиқарилади. Қуйидаги музлатилган тухум товарлари ишлаб чиқарилади: + меланж - тухумлардаги табиий нисбати бўйича тухумнинг оқи ва сариғининг музлатилган аралашмаси; 4* тухумнинг оқи - тухумнинг музлатилган оқсил массаси; + тухумнинг сариғи - тухумнинг музлатилган сариқ массаси. Қуйидаги қуритилган тухум кукунлари ишлаб чиқарилади: тухум кукуни - товуқ тухумлари оқи ва сариғининг табиий нисбатдаги қуритилган аралашмаси; қуруқ тухум оқи - тухумнинг қуритилган оқсил қисми; қуруқ тухум сариғи - қуритилган тухум сариғи; қуруқ қуймоқ - тухум оқи ва сариғининг ҳамда пастеризация қилинган қаймоғи олинмаган ёки ёғсизлантирилган сутнинг аралашмаси (1:1 нисбатда). Ҳақиқийликни экспертиза қилиш тухумларни ва тухум товарларини қалбакилаштириш усулини аниқлаш мақсадида ҳам амалга оширилиши мумкин. Тухум парранда туққан натурал маҳсулот эканлигига қарамай, уни қалбакилаштиришнинг қуйидаги усуллари ва турлари бўлиши мумкин. Тухумлар ва тухум товарларининг ассортиментини қалбакилаштириш навларни аралаштириш ва бир хил тухум товарларини бошқаси билан алмаштириш ҳисобига юз бериши мумкин. Товуқ тухумларининг навларини аралаштириш кенг тарқалган бўлиб, кўпинча овқатга ишлатиладиган тухумлар парҳез тухумлар сифатида сотилади. Реализация қилиш муддати (кўпи билан 7 сутка) ўтказиб юборилган, овқатга ишлатиладиган тухум сифатида реализация қилиниши керак бўлган парҳез тухумларни сотиш каби қалбакилаштириш ҳам кенг тарқалган. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling