Қалбакилаштириш


Ассортиментни қалбакилаштиришга


Download 1 Mb.
bet19/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   59
Bog'liq
yangi

Ассортиментни қалбакилаштиришга сақлаш муддати ўтказиб юборилган ёки ҳаво камераси 7 мм дан ортиқ бўлган товуқ тухумларини реализация қилиш ҳам киради. 7 мм дан ортиқ бўлган ҳаво камераси тухумлар анча юқори ҳароратда сақланганида ёки қуёш нурлари таъсирида пайдо бўлади.
Тухумларнинг ёки тухум товарларининг сифатини қалбакилаш-тириш қуйидаги усуллар билан амалга оширилиши мумкин: сақлаш шароитларини бузиш; бегона қўшимчаларни киритиш; оширилган дозаларда антибиотиклар киритиш.
Тухумлар ва тухум товарларини сақлаш шароитларини бузиш уларнинг таркибида сифат ўзгаришларига олиб келади. Нотуғри сақлаш вақтида йўл қўйиб бўлмайдиган нуқсонлар шаклланиши мумкин (7-жадвалга қаранг). Бундай нуқсонларга эга бўлган тухумлар реализация қилинмаслиги керак, башарти улар реализация қилинса, бу сифатни қалбакилаштириш бўлади.
7-жадвал.
Реализация қилиш тақиқланган сифациз тухумларнинг
идентификация фарқлари


Идентификация фарқлари

Нуқсоннинг хусусияти

Пўчоқ остида умумий катталиги бутун тухум юзасининг 1/8 қисмидан ортиқ бўлмаган битта ёки бир нечта қўзғалмас доғлари бор тухум

Кичик доғ

Пўчоқ остида умумий катталиги бутун тухум юзасининг 1/8 қисмидан ортиқ бўлган доғлари бор тухум

Катта доғ

Ичидаги нарсаси бир текис маллароқ рангга эга бўлган тухум

Красюк

Пўчоғи ва пўчоқ остидаги пардаси шикастланган, товуқ туққан кунни ҳисобламаганда, бир суткадан кўпроқ сақланган тухум

Тек

Тухум сариғининг юзасида ёки оқида ёругга солганда кўринадиган қонли бегона нарсалар бўлган тухум

Қонли доғ

Моғор ҳидини ўзига ютган ёки юзаси моғорлаган тухум

Могорлаган тухум

Моғор замбуруғлари ва чиринди бактериялари таъсирида ичидаги бор нарсаси бузилган тухум. Ёругга солганда тухум хира кўринади, ичидаги __ нарсадан чиринди ҳиди келиб туради.

Тумак

Оқи яшил рангда бўлган ва ўткир ёқимсиз ҳид кел иб турадиган туху м

Яшил чиринди

Инкубатордан олинган уруғлантирилмаган тухум

Сароб тухум

Бегона ҳидли тухум

Ҳидланган тухум

Сариғи оқи билан қисман аралашган тухум

Ағдарилган тухум

Сариғи пўчоққа ёпишиб қолган тухум

Ёпишқоқ тухум

Гўё тухумга ҳеч қандай бегона нарсани киритиб бўлмайдигандек, бироқ чет элдагиларнинг қуйидагиларни қилишга “ақли етибди”. Тухум туғадиган товуқларнинг емига ёки сувига кўп миқцорда антибиотиклар қўшилади, натижада антибиотиклар товуқ организмида тўпланиб, тухумга ҳам ўтади. Бунинг натижасида таркибида антибиотиклар кўп бўлган тухумлар микроорганизмлар таъсирига кам учрайди ва узоқроқ сақланади. Тухумларни консервациялашнинг бундай усули паст ҳароратда пастеризациялаш, деб аталади. Улар узоқроқ сақлаш муддатига эга. Аммо уларни иммун тизими бузилган беморлар ва болалар истеъмол қилиши мутлақо мумкин эмас.


Музлатилган тухум товарлари икки марта музатилиши мумкин эмас. Икки марта музлатилган тухум товарларини музлатилган маҳсулот солинган идиш марказида дўнглик йўқлигига қараб билиб олиш мумкин.
Тухумларни миқдор жиҳатидан қалбакилаштириш (тарозидан уриш, ҳисобдан уриш) - бу тухумлар параметрлари (уларнинг оғирлиги) ёки сони анча фарқ қилиши ҳисобига истеъмолчини алдашдир. Масалан, ўн дона 1-тоифали товуқ тухумининг нетто оғирлиги 560 грамм эмас, балки кам бўлса, сизга 1-тоифали тухумлар билан бирга 2-тоифали тухумлар ҳам берилган бўлади. Бундай қалбакилаштиришни аниқлаш анча осон бўлиб, ўн дона тухумнинг нетто оғирлигини олдиндан ишончли ўлчов асбоблари билан ўлчаш ва шу тариқа сизни алдамаганликларига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Тухумлар ва тухум товарлари ҳақидаги ахборотни қалбакилаштириш - бу истеъмолчини товар ҳақидаги ноаниқ ёки бузилган ахборот ёрдамида алдашдир.
Қалбакилаштиришнинг бу тури товарга илова қилинадиган ҳужжатларда, босиладиган тамғада ва рекламада ахборотни бузиш йўли билан амалга оширилади.
Тухум ва тухум товарлари тўғрисидаги ахборот сохталаштирилганида кўпчилик ҳолларда қуйидаги маълумотлар бузилади ёки ноаниқ кўрсатилади:
+ тухумнинг тоифаси;
+ товарни ишлаб чиқарган фирма;
+ товарнинг микдори;
+ қўшилган озиқ қўшимчалар - антибиотиклар.
Агар қаршингизда 1 ойдан ортиқ муддат давомида сақланган ва идишида антибиотик қўшимчалар қўшилганлиги кўрсатилмаган товуқ тухумлари турган бўлса, бу навбатдаги сохталаштирилган маҳсулот бўлади.
Ахборотни қалбакилаштиришга сифат сертификатини, божхона ҳужжатларини, штрихкодни, тухум туғилган санани ва бошқаларни қалбакилаштириш ҳам киради.
Тухумларнинг ассортиментини қалбакилаштириш парҳез тухумни рўзғор тухумига алмаштириш йўли билан амалга оширилади, шу билан бирга тухум хилини бундай ўзгартириш тухумларни субъектив сабабларга кўра ҳам (алдаш), сақлаш муддатларига риоя этилмаслиги туфайли объектив сабабларга кўра ҳам юз бериши мумкин. Товуқ туққан кундан бошлаб узоғи билан 7 сутка сақланган тухум парҳез тухум ҳисобланади. 7 суткадан кейин парҳез тухум бошқа тоифага - рўзғор тухумлари тофасига ўтказилиб, нархи тегишлича ўзгартирилиши ва бу ҳакдаги ахборот истеъмолчига етказилиши керак.
Ҳозирги савдо амалиётида қуйидагилар камдан-кам қилинади. Тухумлар қайта тамғаланмайди, нархи пасайтирилмайди, нархномалар эса ўзгартирилмайди. Бунда сохталаштирувчилар учун хатар унча катта эмас. Улар фақат мажбурий талабни - ахборотнинг ҳақиқийлиги талабини бузганлик учун озроқ жаримага тортилиши мумкин.
Тухум кукуни бўёқлар ёрдамида сариқ рангга бўялган крахмал, ун, бўр, гипсга қисман ёки батамом алмаштириш орқали сохталаштирилиши мумкин. Қалбакилиштиришни йод- крахмал намуна (крахмал, ун) ҳамда кислота ёрдамида (бўр, гипс) аниқлаш мумкин.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling