Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
VII БОБ ГЕОСИЁСАТ ФАНИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
VII БОБ
ГЕОСИЁСАТ ФАНИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ (тушунчаси, объекти ва предмети, категориялари, қонунлари, функциялари, методологияси ва методлари) 7.1. Геосиѐсат тушунчаси Мана юз йилдирки, жаҳон сиѐсатшунослигида “геосиѐсат фани” атамаси ишлатиб келинмоқда. Мана шу юз йил давомида геосиѐсатнинг фан сифатидаги моҳияти ва чегаралари, объекти ва предметига доир баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Геосиѐсат қанчалик ѐш бўлса, шунчалик жўшқин фандир – у инсоният сиѐсий тафаккур тарзидаги ўзгаришларга мос равишда ўзгаради ва ривожланади. Классик геосиѐсатда ҳам, ҳазирги геосиѐсатда ҳам “геосиѐсат” тушунчасининг универсал формуласи йўқ. Моҳият эътибри билан, бу ҳолат шаклланиш ва ривожланиш жараѐнини бошдан ўтказаѐтган барча ижтимоий фанларга хос хусусиятдир. Геосиѐсат ХIX аср охирларидан бошлаб фан сифатида шакллана бошлади ва сиѐсий география предмети соҳасидан баъзи нарсаларни қабул қилган ҳолда ривожланди. Бу жараѐн тахминан 1950 йилларда интиҳосига етди. Гап шундаки, Буюк географик кашфиѐтлар даврида асос солинган сиѐсий географиядан инсонлар ўша вақтлари мутлақо бошқача вазифаларни ҳал қилиб беришини кутган эдилар. Буюк географик кашфиѐтлар натижасида олинган кўпдан-кўп маълумотларни умумлаштириш, янги географик ва сиѐсий алоқалар, мақсадларни системалаштириш, эски ва янги дунѐларнинг географик харитасини янгидан тузиш ва ҳоказолар, айниқса, долзарб эди. Буларнинг ҳаммаси географлардан жиддий ҳаракат ва меҳнат талаб қилар эди. Айни шунинг учун ҳам кўпгина тадқиқотчилар “сиѐсий география” “геосиѐсат”дан олдин пайдо бўлган ва асосан “қайд этувчи” вазифасини бажарган, деб ҳисоблайдилар. Классик геосиѐсатчилар бу фанга биринчи навбатда янги ҳудудлар ва янги геосиѐсий шароит хусусида давлатнинг “қарор 226 қабул қилиш” ҳамда “буюриш” функциясини амалга ошириш соҳаси деб қараганлар. “Сиѐсий география”га немис олими Фридрих Ратцель (1844- 1904) 1897 йилда ѐзган “Сиѐсий география” асарида асос солган, “геосиѐсат” тушунчасини бўлса, тахминан йигирма йилдан сўнг асли швед бўлган германшунос олим Рудольф Челлен (1864-1922) илмий адабиѐтга киритган, деб ҳисоблашади. Рудольф Челлен ўзининг “Давлат ҳаѐтнинг шакли сифатида” асарида геосиѐсатни “конкрет маконда жойлашган, доим кенгаядиган ва ривожланадиган, географик ва биологик организм – давлат ҳақидаги таълимот” сифатида таърифлаган. Ратцелнинг айтишича, геосиѐсат давлатнинг ўз атрофига, қўшниларига, биринчи навбатда, жойлашган маконига муносабатини ўрганади ва географик макон муносабатларидан (атрофдаги оламдан) келиб чиқадиган масалаларни ҳал этишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Шунингдек, Ратцель геосиѐсатни географик жиҳатдан изоҳланган сиѐсат, ўз мустақил тадқиқот соҳаси бўлмаган оралиқ илм сифатида баҳолаган, уни кўпроқ сиѐсатга яқин бўлган, сиѐсий шароитларга, унинг географик жиҳатларининг таҳлилига ва географик шарҳига йўналтирилган соҳа деб ҳисоблаган. Собиқ СССР ва бошқа социалистик мамлкатларда геосиѐсатнинг тарихий ўтмиши жуда қизик ва мураккаб бўлган. 1917 йилгача рус геосиѐсий мактаби жаҳонда етакчи ва илғорлардан бири ҳисобланган бўлишига қарамай, инқилобий тўнтаришдан сўнг давлат тепасига келган большевиклар амалда бу фанни тақиқлаб қўйдилар. Шунинг учун ҳам бу мамлакатларда геосиѐсат хийла узоқ вақт – ХХ асрнинг 80-йилларигача империалистик давлатларнинг ҳудудий босқинчилигини оқлайдиган сохта буржуа фани ҳисобланган ва бу фаннинг асосий тадқиқ объектлари ва предметини ўрганиш асосан “иқтисодий ва сиѐсий география” зиммасига юклатилган эди. ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб бутун социалистик дунѐда, шу жумладан СССРда илмий тафаккурнинг бу йўналиши қайта баҳоланди. Олдинги ѐндашувлардан аста-секин воз кечилди, “геосиѐсат фани”га салбий буржуа назарияси деган ѐрлиқлар энди осилмай қўйди. Энди бу фанни давлатларнинг сиѐсати, айниқса, Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling