Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

6.3. Туркия “совуқ уруш” йилларида: 
 
 
 
геосиѐсий мақсадлар ва назариялар 
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Туркия яна жиддий ва жуда 
мураккаб геосиѐсий танловга рўпара келди. Германиянинг узил-
кесил тор-мор этилган, жаҳон ва Европа синфий-мафкуравий 
қадриятларга кўра иккита қарама-қарши лагерга бўлиниб кетган 
бир шароитда, айтиш мумкинки, ниҳоятда муҳим геостратегик 
маконда жойлашган Туркия энди “бетараф” бўлиб қолиши мумкин 
эмасди. Урушнинг ўрталаридан бошлаб, Сталиннинг Туркия билан 
боғлиқ зиддиятли ва муайян маънода аксилтурк сиѐсати 
Туркиянинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид сола бошлагандан кейин 
Анқарани уруш охирида ўз “евроосиѐчилик” доктринасидан воз 
кечиш, Евроатлантика блокига қўшилишини ва АҚШ билан 
стратегик муносабатлар ўрнатишини шарт қилиб қўйди. 


211 
Туркиянинг бу йўлни танлашининг муайян сиѐсий ва тарихий 
сабаблари бор. Энг аввало, уруш давомида АҚШнинг Европада 
ўтказаѐтган геосиѐсати билан Туркиянинг халқаро манфаатлари 
ўртасида муайян алоқалар борлиги маълум бўлди. Иккинчидан, 
Туркиянинг ички аксилкоммунизм сиѐсати ва уруш охирида у 
билан СССР ўртасида ҳудуд масаласида баъзи муаммолар пайдо 
бўлгани АҚШни бу минтақада Туркияни ўзининг стратегик шериги 
деб қарашга руҳлантирди. 
Бутун “совуқ уруш” йиллари мобайнида Туркия жаҳонда ҳамда 
Яқин ва Ўрта Шарқда, Кавказ ва Ўрта Осиѐда содир бўлаѐтган 
геосиѐсий жараѐнларга фақат атлантизм нуқтаи назаридан 
ѐндашди. АҚШ билан ҳарбий-сиѐсий ҳамкорликни сақлаш ва 
кенгайтириш Туркия ташқи сиѐсатининг энг муҳим устувор 
вазифаларидан бири бўлди. Туркиянинг мавжуд сиѐсий партиялари 
мамлакат ташқи сиѐсати масалаларига турлича ѐндашган бўлсалар-
да, уларнинг кўпчилиги АҚШ билан стратегик ҳамкорликни 
сақлашдан манфаатдор эдилар. Ҳокимият тепасига келган кучлар 
истисносиз равишда АҚШнинг Яқин ва Ўрта Шарқдаги 
геосиѐсатини қўллаб-қувватладилар, СССРнинг бу минтақага 
таъсирини заифлаштиришга ҳаракат қилдилар. 
Туркиянинг НАТО билан ҳамкорлик қилиши ва бу ташкилотга 
аъзо бўлишга интилиши ўша вақтда ягона тўғри геосиѐсий қарор 
эди. Бу шу билан боғлиқ эдики, мазкур даврда Туркиянинг 
геосиѐсий хавфсизлигини ишончли равишда таъминлайдиган 
шунга ўхшаш бошқа тузилма ѐки мамлакат бўлмаган. 

НАТОга аъзо бўлиб кирганидан кейин Туркиянинг геосиѐсий 


мавқеи ҳам, ҳарбий-иқтисодий вазияти ҳам анча яхшиланди. 
Аввало, турк ҳукумати НАТОнинг баъзи инфраструктураларининг 
жойлаштирилиши, қўшинларнинг таъминоти, ҳарбий ташувлар ва 
шу сингари таъминот дастурлари доирасида Ғарб мамлакатларидан 
хусусий ѐрдам олишга муваффақ бўлди, бошқа томондан, Туркия 
Яқин ва Ўрта Шарқда геосиѐсий мавқеини мустаҳкамлаш учун 
АҚШнинг истаги билан яратилиши кўзда тутилган НАТОнинг 
“Ўрта Шарқ Қўмондонлиги” номли ҳарбий иттифоқида етакчи ўрин 
тутишга эришди. Мазкур даврда Аднан Мендерес ҳукуматининг бу 
йўлда кўрсатган фаоллиги АҚШ томонидан жавобсиз қолмади ва 
АҚШ Давлат Департаменти Туркиянинг 1952 йилда янги ҳарбий 
пактни яратиш режасига қўшилишини “озод дунѐнинг мудофаа 
системасида стратегик мавқе” деб баҳолади. Бу режага кўра АҚШ 


212 
СССРнинг жанубий чегараларида жойлашган барча давлатларнинг 
биргаликдаги мудофаа системасини яратишни кўзда тутган эди. Бу 
системанинг 
Бош 
қароргоҳи 
Туркияда 
жойлашиши 
режалаштирилди. Шу даврда АҚШнинг ҳукмрон доиралари Туркия 
ва Исроил Яқин Шарқда АҚШ тўла ишониши мумкин бўлган ягона 
мамлакатлардир, дея қатъий ишонч билдирган эдилар. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling