Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
7.3.Геосиѐсатнинг категориялари
Ҳар қандай илм соҳаси каби, геосиѐсатнинг мазмуни унинг илмий тушунчалари – категорияларида ўз аксини топади. Геосиѐсат сиѐсий институтлар, биринчи навбатда, давлатлар ва давлатлар иттифоқларининг макон устидан назорати асослари, имкониятлари, механизмлари ва шаклларини ўрганади. Бу фаннинг категориялари геосиѐсий макон характеристикасининг турли жиҳатларини, тузилмаси ва жўшқин ривожланишини акс эттириб, тадқиқотчилар учун мушкул ва жуда мураккаб геосиѐсий муаммоларни тушунишда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Классик геосиѐсатда “категория” тушунчаси ҳеч қачон махсус тадқиқот объекти бўлган эмас. Шунинг учун ҳам геосиѐсатчилар географик омилларнинг жамиятнинг сиѐсий ва ижтимоий вазиятига таъсирини ўрганиш, сиѐсат ва макон, бошқа географик омиллар (табиий заҳиралар, аҳоли, ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш ва б.) орасидаги алоқаларни очиш учун геосиѐсатнинг ўз категориялари билан бирга, бошқа фанларнинг, масалан, география (геомакон ва унинг характеристикаси, географик муҳит, масофа ва б.), ҳарбий фанлар (кучлар мувозанати, таъсир доиралари, оралиқ зона, хавфсизлик минтақаси ва ҳ.к.), фалсафа (миллий манфаат, миллий ғоя, цивилизация ва б.) ва илмий зиддиятлар минтақасида ҳарбий куч борган сари тез-тез ишлатилмоқда. Бу шу билан боғлиқки, бутун сайѐрада замонамизнинг асосий қарама-қаршиликлари: хом ашѐ манбалари учун кураш, иқтисодий зиддиятлар, сотиш бозорлари учун кураш тобора кучайиб бормоқда. 2 Маринченко А.И. Геополитика. М., 2009, с.7-8. 239 билимнинг бошқа соҳалари категорияларидан фаол фойдаланганлар. Кейинги дврларда классик геосиѐсат фан сифатида ривожлангани сари унинг категория ва тушунчалари ҳам тўхтовсиз кенгайиб, мазмунан бойиб борди. Масалан, баъзи классик геосиѐсатчилар мазкур фаннинг ҳарбий жиҳатларини белгилаш учун “геостратегия” атамасини ишлатишга ўтдилар. Бундан ташқари, анъанавий равишда “геостратегия”ники ҳисобланган “қуруқлик”, “денгиз”, “ҳаво макони”, “ҳаво кучолари” сингари атамалари геосиѐсат тилига киритилди. Қатор геосиѐсий тушунчаларнинг илмий истилоҳга киритилиши инглиз-саксон ва континентал европа классик геосиѐсат асосчиларининг ижоди билан боғлиқдир. Чунончи, Макиндер “Ҳартланд”, “жаҳон сиѐсатининг ўқи”, Спаймен “Римланд”, “соҳил минтақаси”, Шмитт “денгиз ва қитъа кучлари”, “талассократия ва теллурократия”, Мэҳен, Данилевский, Милютин ва бошқалар “атлантизм”, “евроосиѐчилик”, Ҳаусҳофер “қитъа блоки” атамаларини киритди ва ҳ.к. Геосиѐсий тафаккурнинг кейинги ўзгаришлари ва ҳозирги тараққиѐти фонида унинг намояндалари бу фан тушунчалари ва категорияларини кенгайтириш ва бойитишга алоҳида аҳамият беришмоқда. Ҳозирги жаҳон геосиѐсий тузилмасининг асослари ва характеристикасини, глобаллашаѐтган ва трансмиллийлашган дунѐда давлатлараро геосиѐсий муносабатларни бошқаришни, миллий ва давлат манфаатларининг мувозанати, тартибот ва динамизми, халқаро ва минтақавий интеграция жараѐнларининг йўналишларини фақат геосиѐсий тушунчалар ва категорияларни аниқ-равшан, атрофлича тушуниш ва тасниф қилиш йўли билангина амалга ошириш мумкин. Тадқиқотчилар геосиѐсат фан сифатида шаклланган ва ривожланган барча босқичларда геосиѐсий макон ва шу асосда илгари сурилган макон устидан назорат имкониятлари тўғрисидаги турли концепциялар геосиѐсатнинг асосий категорияси сифатида қабул қилинган, деб ҳисоблайдилар. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling