Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
геоиқтисодиѐт
ташкил этади. Агар классик геосиѐсат намояндалари фундаментал дуализм назариясини геосиѐсий қонуниятларнинг асоси деб билган бўлсалар, ҳозирги геосиѐсатчилар кўпроқ цивилизация геосиѐсатининг устуворлигидан келиб чиқишади. Жаҳон тартиботининг XXI асрда постиндустриал моделдан глобал моделга ўтиши геосиѐсий вазиятни ҳам ўзгартирди, уни шунга мувофиқ равишда янги хусусиятлар билан бойитди. 150-200 йил олдинги даврга таққослаганда ҳозирги геосиѐсий фаолиятда кўпгина янги омиллар олдинги қаторга чиқди. География, тарих, иқтисодиѐт, демография, этнография, диншунослик, эеология, ҳарбий иш ва стратегия, мафкура, социология, сиѐсатшунослик каби кўпгина илмий соҳаларга таянган геосиѐсат сифат жиҳатидан тамомила янги илмий хулосалар бермоқда. 234 Геосиѐсатнинг трансформацияси унинг тадқиқ объектлари чегараларини ҳам жиддий тарзда ўзгартирди ва кенгайтирди. Ҳозирги геосиѐсат анъанавий тадқиқот объектлари билан бирга, алоҳида давлатлар ва давлатлар бирлашмаларининг жаҳоннинг кўп тармоқли трансмиллий нақлиѐт-коммуникация тизимлари, қулай маконлар, моддий ва маънавий ресурслари устидан назорат қилиш ва таъсир кўрсатиш даражаси ва имкониятларини, ҳаѐтий муҳим соҳаларда давлатнинг хавфсизлиги, унинг миллий манфаатлари ва бошқа масалаларни ҳам тадқиқ қила бошлади. “Социал дарвинизм”, “цивилизациявий тафовутлар”, “қуруқлик ва денгизнинг абадий кураши”, “катта макон”, “ҳартланд”, “римланд”, “жаҳон гегемонияси”, “жаҳон тартиботи” ва бошқа кўпгина геосиѐсий ғояларга суянган классик геосиѐсат, гарчи давлатнинг геосиѐсий ва геостратегик қадамларини режалаштиришни, ҳарбий-сиѐсий, иқтисодий ва маданий таъсир кўрсатиш мақсадларини куч воситасида амалга оширишни асослашга уринган бўлса-да, янги даврда бу назарияларга борган сари “хомхаѐл” деб қарала бошланди ва улар ҳозирги геосиѐсатчиларнинг тадқиқ объекти бўлмай қолди. Бугунги кунда, ядро қуроли ташийдиган стратегик, тактик, баллистик ва шу каби ракеталар сони Иккинчи Жаҳон уруши вақтида ишлатилган жами жанговар самолѐтлар сонига яқинлашиб қолган бир шароитда ҳарбий-сиѐсий маконларни қандайдир табиий-географик омиллар билан ҳимоя этиш тўғрисидаги барча мулоҳазалар ўз долзарблигини аллақачон йўқотиб бўлди. Ёки қуруқлик ва денгизнинг доимий қарама-қаршилиги (геосиѐсий дуализмнинг классик назарияси) ҳозирги жаҳон тарихий тараққиѐтининг ҳаракатга келтирувчи кучи экани тўғрисидаги ғоя бугун илмий жамоатчилик томонидан рад қилинмоқда. Бошқа анъанавий ва классик геосиѐсий назария ва ғоялар ҳақида ҳам шундай деса бўлади. Буларнинг ҳаммаси анъанавий классик геосиѐсий назария ва ғояларнинг инсоният ҳаѐтидаги ролини инкор этмайди, албатта. Бироқ бошқа шунга ўхшаш соҳалар сингари, геосиѐсат илмий- академик, сиѐсий-реалистик, конкрет-тарихий ва амалий фандир. Нимани ва қандай ўрганиши кераклиги илмий-назарий эҳтиѐжлар ва инсониятнинг амалий талаблари билан белгиланиши лозим. 235 XXI асрда ҳарбий ва молиявий ахборот оқими, ахборот технологиялари ва янгиликлари, маънавий-маданий эҳтиѐжлар ва бошқа омиллар биринчи қаторга чиқди. Буларнинг ҳаммаси давлат, унинг ҳарбий тизими, иқтисодий бошқарув глобал компьютер системаларида ишлатиладиган ахборот-компьютер технологияларига юқори даражада боғлиқ бўлиб қолганини билдиради. Ўтмишда ҳам, ҳозирги вақтда ҳам, одатда, жаҳон ва минтақа муаммоларини ҳал этишда геосиѐсий субъектларнинг ўзаро Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling