Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

ташқи сиѐсатини асосан турли географик омиллар: макон 
жойлашуви, муайян табиий заҳираларнинг бор-йўқлиги, иқлими, 


227 
аҳоли зичлиги ва унинг ривожланиш суръати каби омиллар билан 
аниқлайдиган ғарб сиѐсий концепцияси сифатида таърифлай 
бошладилар.
Шуни қайд қилиш керакки, гарчи 1917-1991 йилларда СССРда 
геосиѐсий мактаб деб номланган илмий тадқиқот марказлари 
бўлмаса-да, баъзи институтлар ва ҳарбий академияларда Совет 
Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиѐсий 
бюросининг 
аъзолари 
учун 
махсус 
махфий 
докладлар, 
тадқиқотчилардан пинҳон тутилган турли-туман материаллар 
тайѐрланган. Ҳақиқатда мамлакатнинг ташқи сиѐсати, унинг у ѐки 
бу давлат билан стратегик муносабатлари илмий тадқиқот 
натижаларига ва умуман, давлатдаги геосиѐсий илм-фанга суянган 
ҳолда, унинг стратегик манфаатларини акс эттирган. Олий ўқув 
юртларида “геосиѐсат” фани ўқитилмаганига қарамай, талабаларга 
сиѐсий география, топография, ҳарбий стратегия ва бошқа фанлар 
доирасида умумий геосиѐсий маълумот берилган.
СССР қулаганидан кейин бутун жаҳонда ҳам, советлардан 
кейинги мамлакатларда ҳам геосиѐсий тадқиқотлар янада кучайди, 
унинг категория ва объектлари анча кенгайтирилди ва бойитилди 
ҳамда конкрет-татбиқий мазмунга эга бўлди, ҳозирги вақтда 
жаҳонда юз бераѐтган ўзгаришларни англаш ва уларга таъсир 
кўрсатишнинг реал воситасига айланди. Шубҳасизки, булар 
геосиѐсатнинг кўпгина соҳалари илмий асосларининг кенгайгани 
меваси бўлди.
Асосан давлатнинг ҳудуди ва аҳолиси, халқларнинг этник 
хусусиятлари, 
макон 
ва 
цивилизация 
характеристикаси, 
мамлакатнинг ҳарбий куч-қудрати, хавфсизлиги ва ҳудуд 
экспанцияси ва ҳ.к. геосиѐсий ва геостратегик масалаларни 
тадқиқот объекти қилиб олган классик гесосиѐсатдан фарқли 
ўлароқ, ҳозирги геосиѐсат кўпроқ халқаро оламда давлатнинг 
иқтисодий-сиѐсий, технология, молия, инновация ва энергия (шу 
жумладан ҳарбий) имкониятлари ва кучи, жаҳондаги мусбат 
имижи, халқаро жараѐнларга таъсири, цивилизация мезонлари 
(маданий тараққиѐти, глобал ахборот ва коммуникация 
технологияларига чиқиши, виртуал таъсир соҳалари ва б.) билан 
шуғулланадиган илмий йўналишга айланди. 
Бу айланиш, моҳият эътибори билан, геосиѐсатнинг фан 
сифатидаги тадқиқот объектига алоқадор бўлибгина қолмай, жаҳон 
тартиботининг барча асосларини тубдан ўзгартирди, ўзгарган 


228 
давлатнинг ҳозирги кучини стратегик ва сиѐсий баҳолаш меъѐри 
катта макон ва ҳарбий қудрат эмас, кўпроқ юқорида қайд этилган 
омиллар ва воситалар билан ўлчанишини исбот қилиб берди. 
 Тадқиқотчилар бугунги кунда давлатнинг қудрати, унинг 
жаҳондаги таъсир доиралари, халқаро имижи, ХХ аср бошидаги 
сингари, мамлакат маконининг катта-кичиклиги, аҳолисининг сони, 
табиий бойликларининг кўплиги ва ҳарбий кучи эмас (улар ўзининг 
алоҳида аҳамиятини йўқотмаганига қарамай), балки кўпроқ 
геоиқтисодий мезонлар ва юқорида айтилган омиллар билан 
ўлчанади, деб ҳисоблашади. 
Ҳозирги геосиѐсатда ишлатиладиган, кўпинча иқтисодий ва 
цивилизацион ѐндашувларга суянадиган ғоялар ва назариялар 
унинг академик фанга ва сиѐсий амалиѐтга айланишини (амалий 
геосиѐсат ѐки геостратегияга) борган сари шарт қилиб қўймоқда. 
Ҳозирги босқичда академик геосиѐсат жаҳон геосиѐсати 
циклларини ўрганиш ва қайта баҳолаш воситасида жаҳон 
тартиботи ва унинг тузилмаларининг ўзгаришини, давлатларнинг 
геосиѐсий коди ва векторларини, буюк давлатларнинг қулаши ва 
тарқаб кетиши сабабларини тадқиқ этади ва тегишли хулосалар 
асосида илмий башоратлар беради. 
Бундай тадқиқотларга, биринчи навбатда, тарихий ва замонавий 
геосиѐсий қонуниятларни ўрганиш ва умумлаштириш, сиѐсий ва 
миллий-диний устунликка, географик иқтисодий детерминизмга 
асосланган кўпстандартли назарий-методологик ѐндашувлардан воз 
кечиш ва бошқа хусусиятлар хосдир. 
Тадқиқотчилар ҳозирги босқичда амалий геосиѐсатда иккита – 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling