Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат этилмайдиган ерлар 1 .
маъмурий маконлар (ички бошқарув ҳуқуқига эга бўлган
федератив тузилмалар, масалан, Россия Федерациясининг субъектлари, француз коммуналари ва департаментлари шулар жумласидандир). 7. Назорат этилмайдиган ерлар 1 . 1 СССРнинг тарқалиши ва ҳозирги жаҳон зиддиятлари реалликлари натижасида “назоратсиз макон” номли янги ер нави майдонга келди. Бу ерлар на халқаро ҳуқуқ, на конкрет давлатнинг суверен бошқаруви таъсири доирасидадир. Масалан, сепаратист режимлар фаолият юритаѐтган Тоғли Қорабоғ, Абхазия, Приднестровье ҳудудлари ҳуқуқий томондан Озарбайжон, Грузия, Молдавияга қарашли бўлса-да, амалда ҳеч кимга тобе эмас ѐки бу ҳудудлар халқаро ҳуқуқ тан олмаган ўз режимларининг назорати остидадир. Ёки Фаластин давлати, Шимолий Қибрис Турк Республикаси, Афғонистоннинг толиблар, Колумбиянинг наркобаронлар қўли остидаги вилоятлари, Дудаев даврининг Чеченистони ва б. ерларнинг статуси аниқ бўлмагани учун улар назоратсиз ерлар сирасига киради. 242 Дастлабки тўртта ҳудуднинг статуси халқаро ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади, бешинчи турдаги ерлар бўлса, кўпроқ мамлакат ички ҳаѐтининг конституциявий-маъмурий тузилишига оид статусга эгадир. Охирги турдаги ҳудудлар, номидан кўриниб тургани сингари, ҳеч қандай ҳуқуқий статусга эга бўлмаган назоратсиз ерлар ҳисобланади ва айрим ғайриқонуний режимлар, этник-сепаратчи гуруҳлар ѐки қуролли тўдалар томонидан бошқарилади. Геосиѐсий маконни характери, баъзи бошқа геосиѐсий кўрсаткичлари ва қадриятларига кўра ҳам гуруҳлаштиришади. Чунончи, геосиѐсий маконни қуйидагича тасниф қилишади: Ҳудудий-географик кўрсаткичларига кўра (ҳудуднинг, денгиз ѐки қуруқлик майдонининг ўлчамлари, рельеф, аҳоли сони ва унинг миллий таркиби, табиий заҳираларнинг характери, иқлим хусусиятлари); Ҳаво-космик характеристикасига кўра (ҳаво чегаралари ва уларни назорат этиш имкониятлари, ҳаво йўлларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш, космик фазодан фойдаланиш салоҳияти, ҳаво ва космик нақлиѐт воситаларининг бор-йўқлиги, ер атрофи ва космосни ҳамда сайѐралараро ҳарбий тажовузларни назорат қилиш имкониятлари); Сиѐсий характеристикасига кўра (давлатнинг сиѐсий чегаралари ва аҳолиси устидан маъмурий назорат қилиш имкониятлари); Иқтисодий характеристикасига кўра (давлатнинг яқин қўшнилари, минтақа ва умуман жаҳонга иқтисодий таъсир кўрсатиш, чет мамлакатлар иқтисодий ҳаѐтида қатнашиш имкониятлари, миллий валютанинг конвертацияси ва унинг таъсир зоналари,чет эл сармоясини киритиш ва унинг акциялардаги ҳиссаси ва шу кабилар); Маданий-ахборот характеристикасига кўра (ўз фуқаролари ва чет эл жамоатчилиги наздида давлатнинг ҳақиқий имижи, мамлакат ичида миллий тилдан фойдаланишнинг даражаси ва унинг жаҳон миқѐсида тарқалиши, мамлакат ижтимоий фикрини ташқи дунѐга етказиш, хориж ахборот маконида қатнашиш, жаҳон ахборот маконига чиқиш, ташқи ахборотнинг салбий таъсирларидан мамлакатни ҳимоя қилиш имкониятлари, давлат бошқаруви институтларининг виртуал интернет маконда тақдим этилиши). 243 Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ҳар бир давлат мавжуд маконининг юқорида санаб ўтилган барча характеристикаларини ўрганмай туриб бу маконни бошқариш функциясини тўла, самарали ва суверен тарзда амалга ошириши амри маҳол 1 . Геосиѐсий ѐндашувга мувофиқ, давлатлараро ўзаро таъсир соҳаси сифатида макон категорияси кўпгина географик, иқтисодий, ҳарбий, демографик, сиѐсий, маданий-диний, этник омиллар таъсири остида бўлади. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling