Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Геосиѐсий минтақа
Бирлашган Миллатлар Ташкилотидир.
Геостратегик минтақа: геостратегик минтақа дейилганда ўз географик жойлашувининг алоҳида хусусиятлари, савдо алоқалари ва маданий-мафкуравий алоқаларнинг интенсивлиги билан характерланадиган жаҳон сиѐсий маконининг катта, трансмиллий қисмлари тушунилади. Геосиѐсий минтақа: бу геостратегик маконнинг қисми бўлиб, ўлчамларининг кичикроқлиги ва сиѐсий, иқтисодий ва савдо алоқаларининг ҳаддан ташқари зичлиги билан фарқланади (масалан, Европа, АҚШ, Хитой, Россия, Жануби-Шарқий Осиѐ ва б.). Ўз навбатида, геосиѐсий минтақа сиѐсий районларга бўлинади. Уларнинг чегаралари давлатларнинг чегараларига тўғри келади. Унинг ички тузилмаси марказ, “марказ-минтақа” алоқа тармоғи ва геосиѐсий нуқтаи назардан унинг чегараларини белгилаб берадиган кўрсаткичлардан иборат. Давлат: бошқа кўпгина фанлар каби, геосиѐсат ҳам “давлат” тушунчасини тадқиқ қилади. Геосиѐсат давлатни халқаро муносабатларнинг асосий субъекти сифатида, айни чоғда унинг мазмунини ташкил этувчи баъзи категориявий жиҳатларини ўрганади. Геосиѐсий актор сифатида давлат тўғрисида биз келгуси бўлимларда батафсил сўз юритамиз, шу боисдан бу ўринда мазкур категориянинг мазмунига эътибор қаратамиз. Ижтимоий ташкилот ва сиѐсий тузилма бўлган давлат муайян ҳудудда марказий ҳокимият институтидир. Жамиятни бошқариш системаси сифатида давлат ўз ички тузилмасига ва тегишли ижроия органларига эгадир. Бу ижроия органлари унинг функцияларини амалга оширади. Давлат жамиятни ташкил этади, уни йўналтиради ва бошқаради, фуқаролар, ички ташкилотларнинг бир-бири билан ўзаро муносабатларини тартибга солади, қонунлар ва ижтимоий юриш-туриш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Давлатнинг учта асосий функцияси бор: Ташкилий: жамиятнинг бирлиги ва ички бошқарувни сақлаш ва ҳимоя этишни таъминлайди, фуқароларнинг қонунлар ва умумий турмуш нормаларига риоя этишлари устидан назорат қилади; 247 Махсус: миллий манфаатлар ва давлат сиѐсатини таъмин этишга мажбур қилади; Ҳуқуқий: мамлакат ягона ҳуқуқ тизимини барпо этиш ва бошқаришни, давлат аппаратини шакллантиришни ва ҳокимиятнинг тақсимланишини, ҳокимият соҳалари орасида мувозанатни сақлашни таъминлайди. Давлатнинг бу функциялари икки қисмга бўлинади: - ички функциялар (чегаралар ва мазкур жамият доирасида); - ташқи функциялар (чегарадан ташқарида, давлатлараро муносабатларда). Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling