Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Макон омили” классик геосиѐсатнинг иккинчи қонуни 
ҳисобланади. Бу қонун инсоният тараққиѐтида атроф муҳитнинг 
алоҳида роль ўйнашини ифодалайди. 
Америкалик олим А.Мэҳен ижтимоий тараққиѐтда макон 
омилининг ролини геосиѐсатнинг иккинчи қонуни сифатида илгари 
сурган эди. Кейинги даврларда бошқа геосиѐсатчилар бу қонунни 
ривожлантирдилар. 
Мэҳен “Денгиз кучининг тарихга таъсири” асарида давлатлар 
ва халқлар ҳаѐтида, ривожида маконнинг роли айрим шахслар
кишилар ва халқларнинг ролидан кам эмаслигини исботлашга 
ҳаракат қилди. Унинг фикрича, характери ва ҳукмрон бошқарув 
системасидан қатъий назар, давлатлар ва халқлар қулай табиий-
географик 
шароитда 
(макон 
омили) 
анча 
жадалроқ 
ривожланадилар. Олим ўз фикрини Англиянинг XIX асрдаги 


259 
тараққиѐти билан далиллайди ва унинг ривожи асосида “эга бўлган 
макони”, яъни денгизнинг устунлиги туради, деб ҳисоблайди. 
Россиянинг ҳозирги баъзи геосиѐсатчилари яна бир геосиѐсий 
воқелик – “қуруқлик ва денгизнинг синтези”ни бу фаннинг 
учинчи қонуни сифатида илгари сурди. 
А.Дугин, Н.А.Нартов ва россиялик бошқа олимлар геосиѐсатнинг 
қуруқлик ва денгиз категориясидан ташқари уларнинг ҳар 
иккаласининг аломатлари ва афзалликларини ўзида бирлаштирган 
“соҳил зонаси” макони ҳам мавжуд, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг 
фикрича, 
бу 
“зона” 
ҳар 
иккала 
макон 
элементларини 
бирлаштиргани сабабли бир маконли давлатлардан устунроқ бўлиб, 
фаолроқ ривожланади. Бироқ, шуни айтиш керакки, Россия илмий 
марказларидан бошқа жойда деярли ҳеч қайси олим бу ғояни 
геосиѐсатнинг учинчи қонуни сифатида тан олган эмас. 
Классик геосиѐсатда жаҳон геосиѐсий ривожи, давлатларнинг 
жаҳоний 
кучи, 
уларнинг 
дунѐдаги 
таъсир 
доираларини 
эгаллашларининг асоси сифатида қараладиган геосиѐсий қонунлар 
ҳозирги амалий геосиѐсатда мутлақо ишлатилмаяпти, деб айтиш 
мумкин. Бу қонунлар бугунги кунда фақат илмий геосиѐсатда 
жаҳоннинг геосиѐсий ривожи, унинг асосий босқичлари ва умумий 
қонуниятларини тадқиқ этишда қўлланмоқда.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling