Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мафкуравий функция
Башорат функцияси: давлатнинг ўз ҳудуди ва атрофида содир
бўлаѐтган ҳодисаларни билиб олишига ѐрдам беришга йўналтирилган геосиѐсат шу билан бирга эҳтимол тутилган хавф- хатарларни башорат ҳам қилади ва уларнинг олдини олиш юзасидан амалий тавсиялар ҳам беради. Башорат функцияси идрок функциясидан келиб чиқади ва у билан чамбарчас боғлиқдир. Геосиѐсий башорат геосиѐсий кучлар, майдонлар ривожи қандай бўлишини олдиндан айтиб бериш, уларнинг ўзаро муносабатларини аниқлаш, мамлакатлар ѐки иттифоқларнинг ўрнини, уларнинг халқаро ва этнослараро муносабатлар ривожига таъсирини ойдинлаштириш, эҳтимол тутилган маҳаллий конфликтларнинг олдини олиш ѐки бу зиддиятларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади. Ҳар қандай геосиѐсий башоратнинг қиммати фуқаро, мамлакат, минтақа ва умуман башарият манфаатлари йўлида ижобий геосиѐсий ўзгаришларни амалга оширишга кўмаклашувчи ранг- баранг геосиѐсий жараѐнлар тенденцияларини қанчалик асосли ва аниқ акс эттиришидадир. Минтақавий ва глобал характердаги геосиѐсий ўзгаришлар билан боғлиқ қисқа муддатли ва узоққа мўлжалланган башоратларни тайѐрлаш турли сўровлар ва мониторинглар ўтказишни, юз бераѐтган ҳодисаларни узоқ муддат давомида кузатиб боришни талаб қилади. Бу ҳолда қиѐслаш, муқояса ва бошқа методларни татбиқ этиш геосиѐсий ҳодисалар тўғрисида олдиндан огоҳлантириш имконини беради. 262 Мафкуравий функция: Геосиѐсат назарий ва амалий илм соҳаси бўлиш билан бирга, айни чоғда давлат учун ташқи мафкуравий таъсир ўтказиш воситаси вазифасини ҳам бажаради. Геосиѐсатнинг мафкуравий функцияси, юқоридаги функциялари сингари, кўп қиррали характердадир. Тадқиқотчилар мамлакатлар ва блокларнинг ўн йиллаб давом этган синфий ва мафкуравий қарама-қаршилиги, халқаро ва минтақавий адоватнинг асосида айни геосиѐсий мафкура турган, деб ҳисоблайдилар. Ўша даврда синфий лагерлардан бирига раҳбарлик қилган СССРда Ғарбнинг классик геосиѐсий назария ва таълимотларига “империализмнинг босқинчилик сиѐсати”, “фашизм мафкураси”, “юксак ривожланган мамлакатларнинг жаҳонга гегемонлик қилишга интилиши”, “тажовузкорлик уринишлари” ва ҳоказо ѐрлиқлар ѐпиштирилган, геосиѐсатнинг ўзи эса буржуазиянинг сохта фани деб эълон қилинган эди. Ўз навбатида, Ғарб геосиѐсатчилари СССРни “сунъий”, “мунофиқ”, “табиий тараққиѐтга таянмайдиган” тузум сифатида тасвирлаб, унинг барча назарий ва амалий қадамларини шубҳа остига олганлар. Бу маънода “Кучлининг олдида кучсиз доим гуноҳкордир” деган ибора геосиѐсий мафкурага жуда мос тушади. Шунинг учун ҳам ҳамма даврларда халқаро майдонда ва маҳаллий ҳамжамиятларда мафкуравий қурол вазифасини бажариб келган геосиѐсат амалиѐтда жаҳоннинг кучли давлатларининг вакили сифатида чиқмоқда. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling