Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

объектив ва субъектив гуруҳга бўлинади. 
Идрок функцияси: геосиѐсат фақат амалийгина эмас, айни 
чоғда геосиѐсий жараѐнларни ўрганиш, умумлаштириш, баҳолаш 
ва башорат қилиш воситаси бўлган илмий фандир. Бу фан пайдо 
бўлган кунидан буѐн инсониятга жиддий умумлашмалар ва сабаб-
оқибат алоқаларини таҳлил этишга асосланган кўпдан-кўп 
геосиѐсий 
ва 
геостратегик 
қонунлар, 
назариялар 
ва 
концепцияларни, илмий тавсияларни берди.
Илмий фан сифатида геосиѐсат давлатлар, минтақалар, 
давлатлараро бирлашмалар сиѐсатининг стратегик томонларини, 
уларнинг ошкора ва яширин мақсадларини, геосиѐсий режаларини, 
давлатлар 
ва 
халқлар 
тараққиѐтининг 
табиий-географик, 
ижтимоий-маданий ва тарихий-геосиѐсий жиҳатларини ўрганади 
идрок этади ҳамда баҳолайди. 
Тадқиқотчилар мамлакатлар ва халқларнинг геосиѐсий ривожи, 
уларнинг миллий характери ва анъаналарининг шаклланиши турли-
туман ҳодисалар, жараѐнларнинг ўзгаришига боғлиқ, деб 
ҳисоблашади. Бу ҳодисаларни қиѐсий таҳлил этиш йўли билан 
геосиѐсий идрок этиш, кенг эмпирик тадқиқотлардан фойдаланиш 
геосиѐсий воқеликнинг кенг манзарасини яратиш имконини беради, 
геосиѐсий жараѐнлар борасида эмпирик тадқиқотларга асосланган 
янги маълумотларнинг устуворлигини таъминлайди. Бу эса, ўз 
навбатида, жаҳон геосиѐсий харитасидаги глобал ва минтақавий 


261 
силжишларни идрок этиш ва тушунтириш учун муҳим омил бўлиб 
хизмат қилади. Албатта, бундай идрокни амалга ошириш учун 
геосиѐсат 
бошқа 
умуммантиқий 
методлар: 
таҳлил 
ва 
умумлаштириш, индукция ва дедукция кабилардан ҳам 
фойдаланади ва ҳ.к. Бу конкрет геосиѐсий ҳодисалар, фактлар ва 
жараѐнлар тўғрисидаги катта ҳажмдаги ахборотни умумлаштириш 
ва қайта ишлаш зарурияти билан боғлиқдир. 
Тадқиқотчи учун сиѐсий ҳодисаларнинг иштирокчилари, 
уларнинг 
ижтимоий-маънавий 
мақсадлари, 
талаблари 
ва 
манфаатлари, ҳатто, яхши кўрадиган машғулоти ҳамда давлатлар ва 
халқларнинг маданий даражаси, мотивлари, ҳақиқий ва вербал 
ҳаракат фактлари ҳақидаги маълумотлар ҳам зарурийдир. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling