264
мезонлари, назарий ѐндашувлар, кўплаб тадқиқотлар асосида айни
миллий давлат масаласи, унинг пайдо бўлиши ва ривожи омиллари
(табиий, инсоний, цивилизациявий ва ҳ.к.), миллий давлатларнинг
ҳуқуқи ва б.лар асосий ўринда турди. Мазкур назарий-методологик
асосни тадқиқотчилар геосиѐсатнинг
биринчи парадигмаси
сифатида тавсифладилар.
Миллий-давлат парадигмасига мувофиқ, жаҳон ва халқаро
муносабатлар системаси геосиѐсий тузилмасининг асосида буюк
миллатлар-давлатлар томонидан барпо
этилган ва улар томонидан
амалга оширилаѐтган ҳуқуқий нормалар ҳали узоқ вақт сақланиб
қолади. Бу парадигма тарафдорлари инсоният тарихида қадим
даврлардан бошлаб ҳозирги вақтгача унинг макон-замон
муаммоларини, биргаликда яшашнинг бўлғуси нормаларини ҳал
қилишда миллий-давлат институтлари – геосиѐсий назарияларнинг
мантиқан энг мукаммал шакли ва асоси бўлган
ягона омилдир
деган тезисни мутлақ ҳақиқат деб биладилар.
Миллий-давлат институтларининг моҳияти характеристикаси
масаласига келадиган бўлсак, мазкур парадигма вакиллари шундан
келиб чиқишадики, миллий ѐки кўпмиллатли ҳамжамият
томонидан муайян ҳудудда бунѐд этилган
давлатларгина тарихда
доимийдир, у ерда сиѐсий элита ва амал қилаѐтган ҳокимият
тузилмалари кўмагида муайян ижтимоий тартиб қўллаб-қувватлаб
турилади.
Муайян ўзгаришларга учраган миллий-давлат парадигмаси
халқаро геосиѐсий муносабатларда ҳозирги вақтда ҳам
етакчи
парадигма бўлиб қолмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: