260
ҳисобга олмасдан туриб,
конкрет ижтимоий, сиѐсий, молиявий-
иқтисодий соҳага амалий раҳбарлик қила олмайдилар. Ҳар қандай
фаолиятни бошқариш билан боғлиқ қарорлар тайѐрлаш, муаммоли
вазиятни таҳлил қилиш, турли геосиѐсий кучлар, сиѐсий,
иқтисодий, ҳарбий ва бошқа омилларни тўғри баҳолаш, юз
бераѐтган ҳодисаларга ҳамма субъектларнинг
таъсир даражасини
ўрганишда сиѐсий, ҳарбий, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва ҳ.к.
таваккалчилик даражасини аниқ белгилаш,
мухолиф кучларга
қарши туришнинг конкрет чораларини белгилаш жуда муҳимдир.
Шундай қилиб, бошқарув функцияси геосиѐсий ҳодисаларни
бошқаришда, сиѐсий ғоялар, қарашлар ва йўналишларни
шакллантиришда, кишилар, ташкилотлар ва жамият учун
раҳбарликни амалга ошириш борасида
амалий тавсиялар ишлаб
чиқишда конкрет равишда намоѐн бўлади.
Геосиѐсатда амалий тавсиялар бу тавсияларнинг характери,
олинган маълумотининг типи ва манбаига боғлиқ равишда икки:
Do'stlaringiz bilan baham: