Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- “фундаментал дуализм”
7.4. Геосиѐсатнинг асосий қонунлари
Жамият ва табиат ҳақидаги бошқа фанлар каби, геосиѐсат ҳам ижтимоий, иқтисодий, географик, сиѐсий, ҳарбий ва бошқа системаларнинг геосиѐсий жиҳатларини ўз қонуниятлари асосида ўрганади. Ҳар қандай илмий соҳа сингари, геосиѐсат ҳам ўз қонунларига эгадир. Классик геосиѐсатнинг биринчи ва асосий қонуни сайѐранинг географик тузилмаси ва цивилизацияларнинг тарихий 257 типологиясида намоѐн бўладиган “фундаментал дуализм” қонунидир. Айтиш мумкинки, Ғарб классик геосиѐсатининг деярли барча олимлари – Р.Челлен, А.Мэҳен, Х.Макиндер, К.Ҳаусҳофер, рус тадқиқотчилари – Н.Я.Данилевский, В.П.Семенов Тянь- Шанский, П.Н.Савицкий, Л.Н.Гумилев ва бошқалар у ѐки бу шаклда бу қонунга мурожаат қилган ва уларнинг ҳар бири буни ўз далиллари билан асослашга ҳаракат қилган. “Фундаментал дуализм” қонунига мувофиқ, барча давлатлар ва халқлар ўз ҳудудий-географик характеристикасига кўра иккита катта гуруҳга – қуруқлик (теллурократия) ва денгизга (талассократия) бўлинади ва инсониятнинг бутун тараққиѐт тарихи мобайнида улар орасида доимий зиддият бўлган ва кураш борган. Бу назария тарафдорларининг фикрича, Қадимги Спарта, Рим империяси қуруқлик қудрати давлатларига, Қадимги Афина ва Карфаген денгиз қудрати давлатларига оиддир. Геосиѐсий макон устида ўша вақтлари бошланган кураш ҳозирда ҳам давом этмоқда ва, афтидан, Ғарбнинг денгиз давлатлари ва Евроосиѐнинг қуруқлик давлатлари орасида яна давом этади шекилли. Геосиѐсат асосчилари бўлган А.Мэҳен ва Х.Макиндернинг фикрича, қуруқлик ва денгиз кучлари ўртасидаги муросасиз адоватнинг чуқур сабаблари бор. Улар буни бу кучларнинг сиѐсий ва ҳарбий негизида азалдан бир-бирини истисно этувчи иккита – суюқ-оқувчи (денгиз) ва қаттиқ-доимий (қуруқлик) элемент ҳамда уларга мос, тамоман турлича бўлган иккита маданий-тарихий цивилизация – демократия ва идеократия туриши билан изоҳлаган эдилар. Кўряпмизки, фундаментал дуализм қуруқлик кучларини ҳарбий- автократик ва идеократик цивилизация эгаси, денгиз кучлари бирлигини савдо цивилизацияси ва демократияга оид деб билади. Қуруқлик аниқ белгиланган чегаралари ва макони, аҳолисининг муҳофазакор тафаккури ва ўтроқ турмуш тарзи, қатъий хулқ-атвор нормалари ва тартиб-интизоми билан ажралиб туради, деб ҳисобланади. Қуруқлик доимо барқарор ва мустаҳкам ҳисобланади. Бу мустаҳкамлик қонунлар, урф-одатлар, анъаналар ва ижтимоий онгда намоѐн бўлади ва авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтади. Қуруқликда яшовчи халқлар, этник гуруҳларга ўтроқ турмуш тарзи, индивидуализмдан узоқлиги, коллектив хулқ-атвор нормаларига 258 риоя этиш тенденцияси хосдир. Қуруқликда қаттиқ бошқарув ва хулқ-атвор иерархияси мавжуддир. Денгиз қудрати (талассократия), классик геосиѐсатчиларнинг фикрича, буткул тескари типдаги цивилизациядир. Савдо цивилизацияси деб ҳам аталадиган бу мамлакатлар гуруҳи анча ҳаракатчанроқ ва техник тараққиѐтга мойил бўлиб, хусусий тадбиркорликни устувор деб билади. Бу жамиятда шахс ва гуруҳнинг асосий хусусиятларини денгиз белгилайди. Ташаббускорлик ва ностандарт қарорларга қобил шахс олий қадрият ифодачисидир. Бундай цивилизацияда маънавий ва ҳуқуқий норма, тамойил, қонунлар нисбийдир. Теллурократияга қараганда цивилизациянинг денгиз тури фаолроқ ривожланади, маънавий ва маданий қадриятларни осонликча ўзгартиради, истиқбол, янги кашфиѐтлар, можаролар сари илдам қадам ташлайди. Жаҳонда денгиз кучи Буюк кашфиѐтлар давридан ривожлана бошлади, деб ҳисобланади. Унинг куч-қудрати ХХ аср охирида, инглиз-саксон капитализми ва индустриализм ягона мажмуа бўлиб шаклланган даврда ўз чўққисига чиқди. ХХ аср ўрталаридан АҚШ талассократиянинг асосий таянчига айланди. ХХ аср ўрталарида капитализм ва социализмнинг қарама- қаршилиги зўрайган ва “совуқ уруш” бошланган бир шароитда жаҳоннинг геосиѐсий дуализми янада кучайди. Бу даврда СССР қуруқлик, АҚШ бўлса денгиз кучларининг бошига ўтиб, геосиѐсий дуализмни юқори даражага кўтардилар. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling