Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Мафкуравий парадигма: Россиядаги 1917 йилги октябрь 
тўнтариши инсоният тараққиѐтида “мафкуравий қарама-қаршилик” 
ва халқаро синфий кураш босқичини бошлаб берди ва геосиѐсатда 
миллий-давлат ва ҳуқуқий парадигмани сифат жиҳатидан 
ўзгартирди. Халқаро геосиѐсий муносабатларда янги (мафкуравий) 
парадигманинг “синфий кураш” ва “синфий манфаат” қонун-
қоидаларигина эмас, балки СССР деб ном олган реал номиллий ва 
аксилкапиталистик режимнинг пайдо бўлиши геосиѐсатчиларни 
ғафлатда қолдирди. “Жаҳон коммунистик инқилобини” амалга 
ошириш, “жаҳон миқѐсида пролетариат диктатурасини ўрнатиш”, 
“капиталистик дунѐга мозор қазиш”, “буржуа жамияти ва миллий 
давлатларни йўқ қилиш” сингари ақлга сиғмайдиган геосиѐсий 
вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бу режим ҳукмрон 


265 
геосиѐсий парадигмани ўзгартирибгина қолмади, балки классик 
геосиѐсатчиларни довдиратиб ҳам қўйди. 
1917-1991 йиллардаги мафкуравий ихтилоф жаҳоннинг барча 
геосиѐсий назариялари, илмий тадқиқотлари, куч тузилмаларини 
ўзида акс эттирган қарама-қаршилик чизиғининг асосий ва ҳал 
қилувчи омилига айланди. 
Бу давр геосиѐсий муносабатларининг марказий масаласи – 
синфий манфаат ва синфий кураш мафкурасига таянган ҳолда, “ким 
кимни енгади” курашида ғолиб чиқишдан иборат эди. Шунинг учун 
ҳам ҳар иккала томон жаҳонда рўй бераѐтган бутун халқаро, 
минтақавий ва мамлакатларнинг ички ҳодисаларини дарҳол синфий 
манфаат нуқтаи назардан баҳолаб, рақибини халқаро жамоатчилик 
олдида қоралашга интиларди. 
Синфий 
ва мафкуравий қарама-қаршиликнинг биринчи 
босқичида СССР мафкуравий устунликка эга бўлди. Марксизм 
классиклари томонидан батафсил ишлаб чиқилган мафкура, 
жозибадор социалистик ғоялар ва “инсонларга тинчлик, халқларга 
озодлик” деган сохта шиорлар билан қуролланган ҳолда, уларни 
инсониятнинг Биринчи Жаҳон уруши даҳшатларини бошдан 
кечирган, эзилган ва йўқсил қатламлари орасида ѐйиш ва шу билан 
“утопик тенглик” мафкураси атрофига кўпдан-кўп тарафдор 
тўплаш унчалик қийин иш эмас эди. Айни шунинг учун ҳам 
социализм мафкурачилари қисқа муддат ичида Африка, Осиѐ ва 
ЛатинАмерикасининг ҳамма мамлакатларида ўз тарафдорларининг 
кучли геосиѐсий лагерини бунѐд этишга муваффақ бўлдилар.
Шубҳасиз, Ғарб ҳам социалистик лагернинг мафкуравий 
чақириқларига жавоб беришга уринди, бунда ўзининг “инсон 
ҳуқуқларини 
ҳимоя 
қилиш”, 
“эркин 
дунѐ 
чегараларини 
кенгайтириш”, “хусусий мулкни ҳимоя этиш” ва шу каби 
мафкуравий қуролларини ишга солди. ХХ асрнинг 20-йилларидан 
бошлаб АҚШ бошчилигидаги ғарб давлатлари етарли даражада тез 
ҳаракат қилиб, СССРга қарши аксилсовет блокини ташкил этди. Бу 
эса мафкуравий курашнинг янада авж олишига сабабчи бўлди, 
албатта. 
Иккинчи Жаҳон уруши ва урушдан кейинги даврда ҳар иккала 
лагер ўз атрофига турли мамлакатлар ва халқларни тўплаб, сўнгги 
50 йил давомида бутун инсониятга таҳдид солган мафкуравий уруш 
олиб борди. 


266 
“Совуқ уруш” деб ном олган бу даврда геосиѐсий макон 
тушунчаси ва шу асосга қурилган давлатлараро муносабатларга 
ҳам, 
инсониятнинг 
келажак 
истиқболлари, 
мафкуравий 
зиддиятларнинг 
кескинлашуи 
тенденциясига 
ҳам 
фақат 
мафкуравий парадигма нуқтаи назаридан қаралди, давлатнинг ички 
ҳаѐтидага жараѐнлар халқаро муаммо даражасига кўтарилди ва 
рақибга қарши курашда фойдаланилди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling