Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жаҳон системаси
геоиқтисодий
парадигмасига тўла ўтиши ғоясини ривожлантирмоқдалар. Америка олими Э.Люттвак, итальян олимлари К.Жак ва П.Савон, россиялик тадқиқотчи Э.Г.Кочетов кабиларнинг фикрича, ҳозирги дунѐ аллақачондан бери эски геосиѐсий қонунлар эмас, балки янги – геоиқтисодий қонунлар асосида яшай бошлаган. Улар буни шу билан изоҳлайдиларки, ҳозирги давлатлараро конфликтларнинг илдизлари асосан макон ва ҳарбий хавфсизлик манфаатлари соҳасида эмас, балки у 1 Қаранг: Плешаков К.В. Геополитика в свете глобальных перемен // Международная жизнь. М., 1994, № 10, с.32-34. 245 иқтисодиѐт, бизнес, тижорий манфаатлар, моддий қадриятлар, ѐқилғи, энергетика ва хом ашѐ, технологиялар ва инновациялар соҳасига тез ўтиб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси геоиқтисодиѐт предметини ташкил қилади. Геосиѐсий йўналиш: Бу категория геосиѐсий майдонни ташкил этишнинг тузилма ҳосил қилувчи муҳим омили ҳисобланади. Қуруқлик, денгиз ва ҳаво коммуникацияларини бирлаштирадиган стратегик даҳлизлар, юк оқимининг энг муҳим йўналишлари ва хом ашѐни ташиш йўллари мана шу категория билан белгиланади. Геосиѐсий йўналишлар ҳамиша буюк давлатларнинг ошкора ѐки яширин кураши объекти бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Жаҳон системаси: Ер куррасидаги давлатлар ва халқларнинг глобал ўзаро таъсири имкониятлари, кучлар ва манфаатларнинг уйғунлаштирилган ўзаро фаолияти доираси геосиѐсатнинг мана шу категорияси билан белгиланади. Жаҳон системаси мустақил давлатларнинг бирлигидан иборат, улар ўз давлат тузилиши характерини ва шаклларини ўзлари мустақил равишда белгилайдилар ва ўз суверенитети устидан ҳеч қандай ташқи ҳокимият ва аралашувларни тан олмайдилар. Система ўз қатнашчиси бўлган давлатларнинг иқтисодий, ҳарбий, сиѐсий, мафкуравий ва бошқа кучларини ҳисобга олади, уларнинг ўртоқ негизида фаолият кўрсатади ва бу ҳамма соҳалар устидан давлатаро ўзаро фаолиятини уйғунлаштириш ва мувофиқлаштиришни амалга оширади. Ҳозирги жаҳон системасида унинг акторлари орасидаги муносабатлар мажмуининг уч турини ажратиб кўрсатишади: - давлатлараро (давлат – давлат орасидаги); - давлат – корпорация (давлатнинг бошқа акторлар билан муносабатлари); - корпорациялар орасидаги муносабатлар. Жаҳон системасининг характерини уни ташкил этувчи барча акторларнинг – империялар, миллий давлатлар ва уларнинг уюшмалари, давлатларусти ва давлатлараро ташкилотларнинг кучи ва тури белгилаб беради. Муайян тарихий давр доирасида ҳар бир давлат ѐки давлатлар бирлашмасининг ҳукмронлиги вақт ўтиши билан ўзгаради ва бошқа акторларнинг устунлигига алмашади. Қадимги юнон шаҳар-давлатлари ҳукмронлиги системасидан то АҚШ гегемонлиги остида вужудга келтирилаѐтган ҳозирги “янги дунѐ тартиботи”га қадар система ичидаги мувозанат доимо 246 босқичма-босқич ўзгариб турди, бу эса бир турдаги система ўрнига бошқаси келишига сабаб бўлди. Ҳозирги жаҳон системасининг расмий бошқарув органи Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling