Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Геоиқтисодиѐт: 
Жаҳоннинг яхлит иқтисодий системаси 
шаклланишига 
ѐрдам 
берган 
халқаро 
муносабатларнинг 
глобаллашуви жараѐни давлатлар ва давлатлараро бирлашмалар 
иқтисодиѐтининг ўзаро боғлиқлик даражаси тобора ошишига олиб 
келди. Хорижий ва трансмиллий инвестициялар асосида юксак 
технологияли ишлаб чиқариш жараѐнлари ва алоқаларининг 
байналмилаллашиши, миқѐсига кўра глобал ва иш режимига кўра 
узлуксиз бўлган молия ва хом ашѐ бозорларни шакллантириш 
жаҳон иқтисодий ҳаѐтини тўла глобаллаштирди. Жаҳонда 
иқтисодий манфаатлар учун кураш, иқтисодий рақобат, иқтисодий 
ҳамкорлик ва шерикчилик дея характерланадиган ҳозирги 
геоиқтисодий жараѐнларига айрим-айрим давлатлар ва уларга хос 
корпорациялар, миллий ва трансмиллий тижорат тузилмалари, 
расмий ва ғайрирасмий халқаро, минтақавий ва маҳаллий 
иқтисодий ташкилотлар қўшилди. 
Иқтисодий 
глобаллашув 
халқаро 
меҳнат 
тақсимотини 
чуқурлаштиради ва унинг ривожланиш тенденцияларини белгилаб 
беради. Инсонларнинг эркин ҳаракати миллий чегараларни ошиб 
ўтиб, бозор сегментлари мезонларини ўзгартирди. Буларнинг 
ҳаммаси ва бошқа глобал иқтисодий жараѐнлар “янги геоиқтисодий 
маконлар” тушунчасини ва шунга мос муносабатларни вужудга 
келтирди. Булар китобнинг бошқа бўлимида таҳлил этилган.
Бугунги кунда бу жиҳатлар геосиѐсатнинг геоиқтисодиѐт 
категориясига оид деб ҳисобланади. 
Италиялик олимлар Ж.Карло ва П.Савона геоиқтисодиѐтнинг 
ҳозирги характеристикасини ҳамда геосиѐсат ва геоиқтисодиѐт 
ўртасидаги асосий тафовутларни қуйидагича изоҳлаганлар. Асосий 
вазифаси давлатнинг макон устидан таъсири ва назоратини, 
маконни ҳимоя этиш ва кенгайтиришни ўрганишдан иборат бўлган 


249 
геосиѐсатдан фарқли ўлароқ, геоиқтисодиѐт фақат давлат эмас, 
балки хусусий мулк эгалари, трансмиллий ширкатлар, халқаро ва 
маҳаллий акторларнинг иқтисодий манфаатларини таъминлашни 
назарда тутади. Бундан ташқари, агар геосиѐсатда давлат ўз 
имкониятларини тўла назорат этса, уларнинг кучли ва заиф 
томонларини билса, геоиқтисодиѐтда давлат назорати тўла ва 
очиқ шаклда эмас, балки турли-туман бавосита йўллар билан 
амалга оширилади. Бу ўринда таъсир кўрсатиш ва қарор қабул 
қилиш кўп марказли характерга эга бўлади ва баъзан давлат 
манфаатлари бошқа субъектларнинг (масалан, трансмиллий 
корпорацияларнинг) манфаатларига нисбатан бир неча баробар 
озроқ таъминланади. 
Бошқа томондан, сиѐсий-стратегик рақобатга асосланувчи 
геосиѐсий вазифалардан фарқли ўлароқ, геоиқтисодиѐт давлатдан 
миллий иқтисодиѐтнинг халқаро майдонда рақобатбардош 
бўлишини, унинг тараққиѐт омили бўлган таълим, илм-фан, 
инфраструктура ривожини рағбатларнтиришини талаб қилади
1


Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling