Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
ҳукмронлиги ѐхуд глобал раҳнамолик” китобида АҚШнинг бутун
жаҳондаги роли ва улкан давлат миссияси билан боғлиқ фикрларини янада ривожлантирди. У АҚШнинг жаҳонга ҳукмронлиги имкониятини тўртта: ҳарбий, иқтисодий, техника ва маданий соҳалардаги устунлиги билан асослайди. Бжезинский айни кўрсатилган хусусиятлар АҚШнинг жаҳонда устунлиги кучини белгилаб беради, деб ҳисоблайди. Бу эса бутун жаҳон миқѐсида Америка гегемонияси учун негиз яратиб беради. Бжезинский АҚШ мавжуд геосиѐсий хаосга барҳам бериш, этник, диний ва бошқа конфликтларнинг олдини олиш жараѐнида ҳал қилувчи роль ўйнаш ва жаҳонда осойишталик ўрнатиш йўли билан жаҳон ҳукмронлигига ноил бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. У АҚШни “жаҳонни ларзага келтирувчи демографик сакрашлар таъсиридан, қашшоқлик натижасида юзага келган тартибсиз кўчишлардан, радикал урбанизациялардан, айни чоғда этник ва диний душманликлардан, оммавий қирғин қуролларининг назоратсиз тарқалишидан ва бошқа жараѐнлардан ҳимоя қилишга” чақиради. Бундан ташқари у бутун жаҳонда гегемонлик ролини ўйнаши учун АҚШни глобал демократия қадриятларини жаҳонга кенг ѐйишни қўллаб-қувватлашга чақирди. У АҚШ демократия ва сиѐсий бошқарув тамойилларини бутун жаҳонга ѐйиш масаласида ҳеч кимга ҳеч қандай ѐн бермаслиги лозим, деб ҳисоблайди. 2011 йил 11 сентябрдан сўнг жаҳонда юзага келган геосиѐсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Бжезинский янги сиѐсий тенденцияларни тўғри баҳолашни таклиф қилди. У АҚШнинг ҳарбий кучи билан геосиѐсий рақиблари сони орасида юзага келган фарқни, Европа Иттифоқи билан ҳарбий-сиѐсий бирлик ва иқтисодий интеграция ўртасидаги уйғунлик йўқлигини, тобора юксалиб бораѐтган Хитойнинг яқин йилларда жаҳон жараѐнлари билан эмас, балки ўз ички муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланишини, Япониянинг қудратли ҳарбий давлатга айланиш имконияти ва унинг бунга интилиши ва ҳоказоларни ҳозирда шаклланган геосиѐсий реаллик деб баҳолайди. 136 Бжезинский янги шароитда трансатлантика ва Тинч океани стратегияси самарадорлигини оширишни таклиф этди. Кейинги вақтларда Ироқ ва жаҳоннинг бошқа минтақаларида террорга қарши операциялар масаласида АҚШ билан Европа ўртасида келишмовчиликлар кучайганига қарамай, Бжезинский Европа билан иттифоқни мустаҳкамлашни ва ўзаро муносабатларни яхшилашни таклиф қилди. У АҚШ доимо Европанинг манфаатларини ҳисобга олиши, аммо айни чоғда, ўзининг гегемонлик ролини ҳеч кимга бериб қўймаслиги лозим, деб қайд қилди. Муаллифнинг фикрича, янги геосиѐсий шароитда АҚШнинг Тинч океани геосиѐсий стратегияси асосида АҚШ, Хитой ва Япониядан иборат “пухта мувозанатлаштирилган стратегик учлик” туриши даркор. Бжезинский АҚШни ўзининг Шарқ таянчларини кучайтиришга, бу минтақада Америкага қарши чиқиши мумкин бўлган турли-туман ҳаракатларнинг олдини олишга чақирди. Айни чоғда Тинч океани минтақасида ҳам Япониянинг, ҳам Хитойнинг ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилишларини ҳисобга олиш керак. Шунинг учун ҳам у АҚШга мазкур давлатлар орасида оқилона мувозанат ўрнатиш йўли билан ўз иттифоқчиларини назорат остида тутишни таклиф қилди 1 . Бутун жаҳонда Америкага қарши кайфиятларнинг кучайиб бораѐтгани Бжезинскийни ташвишга солаѐтган яна бир муаммодир. У бунга қарши ниҳоятда жиддий чоралар кўришга чақирди. Унинг фикрича, АҚШ жаҳонда ўз нуфузини ошириш учун глобаллашувнинг турли моделларига, турли минтақаларда демократияни татбиқ этишга ва шу каби масалаларга жуда оқилона ва янада табақалаштирилган шаклда ѐндашуви лозим. Кўриняптики, Бжезинскийнинг бу назарияси, бошқа мондиал назариялар каби, АҚШ манфаатлари ва гегемонлик мавқеини ҳимоя қилиш ва таъминлашга йўналтирилгандир. Ҳозирги инглиз-америка геосиѐсий назарияларини кўриб чиқишни якунлар эканмиз, яна бир тадқиқотчига – Карнеги жамғармасининг таҳлилчиси, сиѐсатшунос Р.Кейганга эътибор қаратиб ўтамиз. Кейган Америка ва Европа геосиѐсатчилари орасида мавжуд бўлган жиддий геосиѐсий келишмовчиликларни биринчи марта ошкора тарзда таҳлил қилди. У жаҳонда айри-айри мақсадлар учун 1 Бжезинский Э. Выбор. Мировое госплство или глобальное лидерство. М.,2004, с.117-118, 131,253. 137 татбиқ этилган ҳарбий куч, унинг самарадорлиги ва ахлоқий меъѐрларга уйғунлиги, бундай операцияларнинг исталган- исталмаганлиги масаласида икки мактаб намояндалари қарашлари орасида жиддий келишмовчилик бор, деган хулосага келган. Муаллифнинг айтишича, европаликлар АҚШнинг ҳуда-беҳуда куч ишлатишига ѐ очиқдан-очиқ қарши чиқишади, ѐки бундай ҳаракатларни номақбул деб топишади. Европаликлар бу масалада урушдан кўра халқаро ҳуқуқ нормаларини дипломатик музокаралар ва ҳамкорлик йўли билан амалга оширишни хоҳлайдилар, Кантнинг “Абадий сулҳ” концепциясига мурожаат қилган ҳолда, жаҳонда тинчлик ва хавфсизлик тарафдори сифатида чиқишади. Америка геосиѐсатчилари бўлса, халқаро ҳуқуқ нормалари бузилган тақдирда дарҳол ҳарбий куч ишлатишни талаб қилишади. Кейган геосиѐсий ва стратегик масалаларда Америка ва Европа сиѐсатчилари орасида фикр бирлиги йўқ ва бу келишмовчилик тобора кучайиб бормоқда, деган фикрда. Америка ва Европа интеллектуаллари ўз ораларида умумий “стратегик келишув маданияти” аллақачон йўқ бўлиб кетган, деган фикрдагина ҳамфикрдир. Европаликлар АҚШнинг бошқа ички қонунларини ҳам, масалан, ҳар бир кишининг қурол ташиш ҳуқуқини, ўлим жазосининг борлигини ва бошқа ўзига хос хулқ-атвор нормаларини ҳам қатъият қабул қилишмайди 1 . 1970-1990 йилларда инглиз-америка атлантчи ва мондиалчи назария марказлари классик геосиѐсий ѐндашувларнинг методологик асосларини қайта мушоҳада этишга ҳаракат қилишди. Масалан, америкалик тадқиқотчи Л.Кристоф янги методологик ѐндашувларни баҳолар экан, бундай деган эди: “Ҳозирги геосиѐсатчилар харитадан табиат инсонга бахш этган нарсани эмас, балки табиат уни нимага йўналтирганини топишга ҳаракат қилишади”. Ғарб геостратеглари классик геосиѐсий назария ва қонунлар билан фан-техника тараққиѐти, хусусан, янги ҳарбий технологиялар ўртасида кескин номувофиқлик мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг эскирганлиги ва жиддий тузатишларга муҳтож эканини айтиб, янги-янги лойиҳаларни таклиф этмоқдалар. АҚШ геосиѐсатчиси Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling