Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Геосиѐсатнинг методологик парадигмалари


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

7.6. Геосиѐсатнинг методологик парадигмалари 
Геосиѐсат геосиѐсий воқелик ва жараѐнларни ўрганиш учун 
турли-туман илмий-назарий ѐндашувлар, таҳлилий моделлар, 
методлар 
ва 
билиш 
воситаларидан 
фойдаланади. 
Сиѐсатшуносликда буларнинг ҳаммаси илмий методология деб 
аталади. Геосиѐсат, шунингдек, сиѐсий география, тарих, 
социология, сиѐсатшунослик ва бошқа илмий фанларда ишлаб 
чиқилган ва қўлланадиган воситалардан – масалан, системали 
ѐндашув, қиѐсий таҳлил, тарихий, норматив-қиймат, функционал 
ѐндашув ва бошқалардан фойдаланади. 
Булар билан бирга, ижтимоий-сиѐсий жараѐнлар ва халқаро 
муносабатларни геосиѐсий баҳолашда уларни билишнинг бошқа 
метод ва воситалари – масалан, тузилма-функция таҳлили, 


263 
институциявий, антропологик, умуминсоний, эмпирик тадқиқотлар 
кабилар ҳам қўланилади. 
Тадқиқотчилар, бошқа илмий соҳалар каби, геосиѐсат фанининг 
ривожи, характери ва парадигмалари доимо конкрет замон ва 
макондаги тегишли ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқ бўлган, 
деб ҳисоблайдилар
1
.
Буларнинг ҳаммаси замоннинг ҳар бир конкрет босқичида 
геосиѐсий жараѐнлар табиати ва динамикасини идрок этиш, 
шаклланаѐтган муносабатларнинг, халқлар ва давлатлар ўртасидаги 
зиддиятларнинг теран манбалари ва сабабларини системали таҳлил 
қилиш, ҳеч шубҳасиз, геосиѐсий “идрок этиш модели”ни ва илмий 
парадигмани тўғри танлашга боғлиқлигини кўрсатади. 
Ҳозирги сиѐсатшунослар илмий парадигмаларнинг алмашинуви 
ѐки уларнинг жой бўшатиши айрим муаллифларнинг илмий 
дунѐқарашидаги ўзгаришларга боғлиқ равишда юз беради, деган 
фикрга қўшилмайдилар. Уларнинг фикрича, илмий парадигмалар, 
аксинча, тарихий жараѐнларнинг трансформацияси ва сиѐсий тарих 
ривожининг янги босқичининг бошланиши билан ўзгаради, бу эса 
муаллифларнинг дунѐқарашига ўз таъсирини ўтказади. 
Ҳар бир конкрет тарихий даврнинг айни сиѐсий талаблари 
тадқиқот объектлари ва методларини танлашнинг сабабчиси 
бўлади, унинг мақсадлари, вазифалари ва ѐндашувларни белгилаб, 
кўриб чиқилаѐтган масалалар юзасидан нуқтаи назарларни 
таърифлаб беради, гоҳо тадқиқот предметини тамоман ўзгартириб 
юборади. 
Геосиѐсатда тадқиқ, давлатлараро макон муносабатларини 
таҳлил қилиш ва баҳолаш, у ѐки бу ѐндашувнинг устуворлиги, 
муайян омиллар ва уларни муайян тарихий босқичга оид этишга 
боғлиқ равишда макон характеристикани мазмунан тўртта 
геосиѐсий парадигмага бўлишади: 
- миллий-давлат; 
- синфий-мафкуравий; 
- цивилизациявий; 
- ахборот. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling