Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Миллий-давлат ѐки ҳуқуқий парадигма


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Миллий-давлат ѐки ҳуқуқий парадигма: геосиѐсат фан 
сифатида гуркираб ривожланган ХХ асрнинг иккинчи ярмидан 
бошлаб барча классик геосиѐсий назарияларда уларни баҳолаш 
1
Парадигма (мисол, намуна) – конкрет макон ва замон доирасида жамият ва табиат ҳодисаларини 
тушунтириш ва ҳал қилиб беришга концептуал илмий-назарий ѐндашувнинг асос моделидир. 


264 
мезонлари, назарий ѐндашувлар, кўплаб тадқиқотлар асосида айни 
миллий давлат масаласи, унинг пайдо бўлиши ва ривожи омиллари 
(табиий, инсоний, цивилизациявий ва ҳ.к.), миллий давлатларнинг 
ҳуқуқи ва б.лар асосий ўринда турди. Мазкур назарий-методологик 
асосни тадқиқотчилар геосиѐсатнинг биринчи парадигмаси 
сифатида тавсифладилар. 
Миллий-давлат парадигмасига мувофиқ, жаҳон ва халқаро 
муносабатлар системаси геосиѐсий тузилмасининг асосида буюк 
миллатлар-давлатлар томонидан барпо этилган ва улар томонидан 
амалга оширилаѐтган ҳуқуқий нормалар ҳали узоқ вақт сақланиб 
қолади. Бу парадигма тарафдорлари инсоният тарихида қадим 
даврлардан бошлаб ҳозирги вақтгача унинг макон-замон 
муаммоларини, биргаликда яшашнинг бўлғуси нормаларини ҳал 
қилишда миллий-давлат институтлари – геосиѐсий назарияларнинг 
мантиқан энг мукаммал шакли ва асоси бўлган ягона омилдир 
деган тезисни мутлақ ҳақиқат деб биладилар. 
Миллий-давлат институтларининг моҳияти характеристикаси 
масаласига келадиган бўлсак, мазкур парадигма вакиллари шундан 
келиб чиқишадики, миллий ѐки кўпмиллатли ҳамжамият 
томонидан муайян ҳудудда бунѐд этилган давлатларгина тарихда 
доимийдир, у ерда сиѐсий элита ва амал қилаѐтган ҳокимият 
тузилмалари кўмагида муайян ижтимоий тартиб қўллаб-қувватлаб 
турилади. 
Муайян ўзгаришларга учраган миллий-давлат парадигмаси 
халқаро геосиѐсий муносабатларда ҳозирги вақтда ҳам етакчи 
парадигма бўлиб қолмоқда.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling