Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эмпирик метод
- Конкрет макон методи
- 7.8. Геосиѐсатнинг акторлари
Умуммантиқий методлар: бошқа гуманитар ва ижтимоий
фанлардаги каби, таҳлил ва умумлаштириш, индукция ва дедукция, абстрактлаштириш ва мавҳумликдан конкретликка кўтарилиш, тарихий ва мантиқий таҳлилни уйғунлаштириш, тажриба, моделлаштиришнинг барча турлари, кибернетик, математик, башорат ва бошқа методлардан геосиѐсий тадқиқотларда ҳам фойдаланилади. Ўз моҳиятига кўра улар геосиѐсий ҳаракатлар ва муносабатларнинг асослари, сабаб-оқибат алоқаларини яхшироқ билиб олишга кўмаклашади. Эмпирик метод: Бу метод геосиѐсатга социология, статистика, кибернетика ва бошқа фанлардан олинган. Одатда, ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, сўровлар, тажрибалар ўтказиш, ўйин назарияларини ва ҳоказоларни эмпирик методга оид дейишади. Конкрет макон методи: Бу бироз ѐш метод бўлиб, геосиѐсатга сиѐсий географиядан ўтган. Ҳозирги геосиѐсатда бу методдан геосиѐсий, геостратегик ва геоиқтисодий муносабатларни, сайѐравий, минтақавий ва давлатлараро ҳодисаларнинг макон характеристикасини ўрганишда фойдаланилади, шунингдек геосиѐсий вазиятларни изоҳлаш, давлатларнинг конкрет манфаатлари ва уни таъмин этишнинг глобал, минтақавий, субминтақавий натижаларини ўрганишда қўлланилади. 7.8. Геосиѐсатнинг акторлари Геосиѐсат фани тадқиқотларида сиѐсий социологиянинг “актор” 1 тушунчасидан кенг фойдаланилади. Геосиѐсий актор – конкрет ҳудуд ва макон ҳақидаги ўз тасаввурлари доирасида мақсадини аниқлаштирадиган, уни турли шаклда, жумладан ҳар хил талаблар шаклида ифодалайдиган ҳамда маконга таъсир ўтказадиган, кишилар, ташкилотлар ва ҳудудларни ўз ичига оладиган ўзаро ҳаракат тармоғини тузадиган кишилар ѐки тузилмалар мажмуасидан иборатдир. Глобаллаштириш, либераллаштириш, демократияни янада ривожлантириш шароитида, шунингдек геосиѐсий трансформация 1 У ѐки бу мақсадни кўзлаши, уни аниқлаши, ифода этиши ва шу мақсадга мувофиқ фаолият юритиши билан бошқалардан ажралиб турадиган объектга – индивидга ѐки тузилмага актор дейилади. 275 талаблари ва таъсири остида геосиѐсий акторлар сафига кундан- кунга янги-янги субъектлар қўшилмоқда. Жаҳон сиѐсий фанида ҳозиргача мавжуд бўлган ва бугунги кунда фаолият кўрсатаѐтган барча геосиѐсий акторларни қуйидагича тасниф этиш мумкин: 1. Классик ѐки анъанавий геосиѐсий акторлар. Давлат, армия, диний ва миллий муассасалар шулар жумласидандир. 2. Янги геосиѐсий акторлар. Сиѐсий партиялар, ноҳукумат ташкилотлари, куч ишлатадиган жангари миллатчи ва ижтимоий гуруҳлар, турли геоиқтисодий акторлар (асосан трансмиллий корпорациялар), оммавий ахборот ва коммуникация воситалари ана шулар сирасига киради. 3. Шунингдек, миллатчилик сиѐсати асосида алоҳида геосиѐсий лойиҳаларни илгари сурадиган ташкилотлар ва гуруҳларни ҳам геосиѐсий акторлар қаторига қўшишади. Улар орасида миллатчи партиялар, миллий-маданий уюшмалар ва миллий-радикал, сепаратчи ташкилотлар алоҳида ажралиб туради. Геосиѐсий акторлар масаласи “ҳудудий тасаввур” (represantations of space) ва “макон амалиѐти” (special practices) тушунчалари билан боғлиқ равишда ўрганилади ва ѐритилади. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling