Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

7.7. Геосиѐсатнинг тадқиқот методлари 
Геосиѐсий тадқиқотларда сиѐсий география, тарих, социология, 
сиѐсатшунослик, 
фалсафа 
сингари 
бошқа 
фанларнинг 
методларидан ҳам фойдаланилади. 
 Системали ѐндашув методи: бу методга мурожаат қилар экан, 
геосиѐсий тадқиқотчилар социология ва сиѐсатшуносликда кенг 
қўлланадиган “объектга яхлит организм каби том ва системали 
ѐндашув” тамойилидан келиб чиқиб иш кўрадилар. Унинг моҳияти 
ижтимоий ҳаѐт, фаннинг исталган бир соҳаси, шу жумладан 
геосиѐсий дунѐни унга “атрофидаги олам билан биргаликда 
фаолиятда ва бевосита ўзаро алоқада бўлган, ягона, мураккаб ва 
том шаклда ташкил этилган ҳамда ўзини ўзи бошқарган организм 
каби қараган ҳолда” тадқиқ этишдан иборат.
Бу методга мувофиқ, ҳар қандай ижтимоий, шу жумладан 
геосиѐсий система ўзини ўзи сақлашга, кенгайишга ва 
ривожланишга интилади. Бунда мазкур система муайян 
вазифаларни ҳам бажаради. “Сайѐранинг моддий, маънавий 
бойликлари ва табиий заҳираларини бўлиб олиш ва улардан 
фойдаланиш билан боғлиқ” муайян қарорларни фуқароларнинг 
қабул қилиши “мажбурий”лиги геосиѐсий маънода улар орасида 
энг муҳимларидандир. 
Фаолият 
методи: 
сиѐсатшунослик, 
психология 
ва 
социологияда бу метод психологик ѐки ижтимоий-психологик 


270 
метод деб аталади. Бу методдан янада йирикроқ, кенгроқ ва глобал
жамиятга ўтиш вақтида шахслар, миллатлар, синфлар ва омманинг 
айрим тарзда ва гуруҳлар ҳолидаги фаолиятининг психологик 
жиҳатларини ўрганишда фойдаланилади. 
Геосиѐсатда 
фаолият 
методидан, 
одатда, 
геосиѐсий 
жараѐнларнинг ўзгариш суръатини ўрганиш ва таҳлил қилишда 
фойдаланилади. 
Фаолият методи геосиѐсий жараѐнларга конкрет босқичлар ва 
даражалардан ўтадиган фаолиятнинг ўзига хос, жонли ва босқичли 
тури деб ѐндашувни тақозо этади. 
Геосиѐсий фаолият мақсадларини аниқлаш механизмларини 
яратиш ва қарорлар қабул қилиш: 
- танланган мақсадларни амалга ошириш учун оммани ташкил 
этиш ва заҳираларни сафарбар этиш; 
- гуруҳлар ва омма фаолиятини тартибга солиш; 
- қўйилган мақсадларга эришиш йўлларини таҳлил этиш ва 
фаолият натижаларини назорат қилиш; 
- янги мақсадлар ва улар юзасидан ўртага қўйилган вазифаларни 
асослаб бериш кабилар фаолият методининг методологик базасини 
ташкил этади. 
Кўпгина олимлар махсус тараққиѐт ва фаолият ѐндашувини 
конкретлаштириш 
учун 
“танқидий-диалектик 
метод”дан 
фойдаланилади, деб ҳисоблашади. Танқидий таҳлилга суянадиган
бу метод, ўз навбатида, жамият ривожининг манбаи, иқтисодий ва 
ижтимоий-сиѐсий ўзгаришларнинг асоси бўлган геосиѐсий 
йўналишлар ва зиддиятларни ўрганишга йўналтирилгандир. Бу 
методдан марксистлар, янгимарксчилар, сўл либераллар ва социал-
демократлар фаол фойдаланишган. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling