Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Тузилмавий-функционал таҳлил методи


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Тузилмавий-функционал таҳлил методи: бу метод доирасида 
тадқиқотчилар сиѐсий акторлар – жамият, давлат, давлатлар 
иттифоқига тузилмаси мураккаб система сифатида ѐндашадилар. 
Системанинг ҳар бир элементи ташкилот тузилмаси томонидан 
берилган муайян дастурга кўра ҳаракат қилади ва системанинг 
ўзига хос функцияларни бажаради, шунингдек унинг муайян 
эҳтиѐжлари ва умидларини рўѐбга чиқаради. Бунда акторлар 
(жамиятлар, давлатлар, иттифоқлар)нинг асосий вазифаси 
системанинг айрим элементларига таъсир кўрсатиш воситасида 
унинг мувозантини сақлаш ва ўз функцияларини бажаришдан 
иборат. 
 Институционал метод: бу метод ҳам геосиѐсий акторлар 
таркибига киритилган турли институтлар фаолиятини ўрганишда 
қўлланади. Унинг ѐрдамида асосий геосиѐсий акторлар – давлат, 
партиялар, бошқа ташкилотлар ва бирлашма институтларининг 
геосиѐсий фаолияти ва функциялари очиб берилади. ХХ аср бошига 
қадар мазкур метод сиѐсатшунослик, социология ва геосиѐсатда 
кенг қўлланган. 
 Антропологик метод: бу методни қўлланишнинг хусусияти 
шундан иборатки, бунда ижтимоий, синфий ва миллий омиллар 
эмас, балки табиий, энг аввало, инсон (шахс)нинг ҳаво, сув, озиқ-
овқат, кийим-кечак, уй-жой, хавфсизлик каби моддий эҳтиѐжлари 
геосиѐсий баҳолашга асос қилиб олинади. Мазкур метод 
тарафдорлари 
ирқий, 
географик, 
ижтимоий 
ва 
бошқа 
тафовутларидан қатъий назар, ҳар бир инсонни яхлит ва азалдан 
тенг ҳуқуқли мавжудот сифатида қабул қилишади, айни чоғда уни 
биологик, ижтимоий, ахлоқий ва психологик нотенглик субъектив 
омиллари билан боғлайдилар. 
Бу методга мувофиқ, муҳим геосиѐсий қарорлар қабул қилишда 
кишиларнинг 
фаолияти 
фақат 
табиий-географик, 
моддий, 
ижтимоий, синфий, миллий ва ирқий мотивлар билан 
аниқланибгина қолмай, уларнинг индивидуал руҳий ҳолати, 
инстинктив ҳиссиѐтлари, ақл-идроки ва хулқ-атвори билан боғлиқ 
хусусиятларини ҳисобга олиш ҳам муҳим роль ўйнайди. Шунинг 
учун ҳам мазкур метод инсон (йўлбошчи) характери ва табиатининг 
детерминацияси билан боғлиқ инстинктив, иррационал мотивларни 


274 
очиб бериб, реал геосиѐсий манзарани ва қабул қилинган қарорлар 
характерини аниқлашда тадқиқотчига кўмаклашади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling