Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Цивилизациявий парадигма: социализм ва капитализмнинг
қарши туриши жараѐнида 1991 йилда жаҳон социалистик системасининг қулаши ва СССРнинг чўкиши натижасида жаҳон миқѐсида геосиѐсатнинг аввалги мафкуравий парадигмаси ўрнини тамоман янги ѐндашув олди. Янги даврнинг бу янги парадигмаси фанда “цивилизациявий ѐндашув” номини олди. Инсониятга хавф туғдираѐтган глобал табиий ва ижтимоий муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ғояси айрим европалик олимлар томонидан ҳали 1970-1980 йиллардаѐқ илгари сурилган эди. Шу ғоя янги ѐндашувнинг методологик асоси бўлиб хизмат қилди. У халқаро ҳуқуққа асосланган давлатлараро муносабатлар, инсон омилига, унинг манфаатларига, кишиларнинг эркин ҳаракати ғоясига таянган “цивилизациявий дунѐ тартиботи” концепциясида ўз ифодасини топди. Кўриниб турганидек, тенг ҳуқуқли, адолатли давлатлараро муносабатлар, барча муаммоларни иснсонийлик нуқтаи назаридан баҳолаш, кишиларни маънавий янгилаш ва маърифатли қилиш тўғрисида ҳали XVIII мутафаккирлари томонидан асослаб берилган ғоялар икки юз йил давом этган макон ва мафкуравий зиддият давридан кейин яна инсоният учун долзарб бўлиб қолди ва янги геосиѐсий парадигма кўринишида таърифлаб берилди. Моҳият эътибори билан, “янги дунѐ тартиботи” деган умумий ном олган геосиѐсий назарияларнинг асосида цивилизациявий парадигма туради. Олдинги даврда, айниқса, классик геосиѐсат даврида инсониятнинг тарихий тараққиѐти асосида фақат бир неча катта халқлар ва давлатлар туради деб ҳисоблашган бўлса, 1991 йилдан кейин тадқиқотчиларнинг катта гуруҳи дунѐ ранг-баранг ва ҳозирги инсониятнинг цивилизациявий ривожига туртки берадиган кўпдан-кўп халқлар ва давлатлар цивилизация ижодкоридир, деган хулосага келди. Бу ѐндашув тарафдорлари бугунги дунѐнинг барча ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий, маданий жараѐнлари, умуминсоний 267 қадриятлар йўналишининг ўзи бешта асосий жаҳон цивилизациясини белгилаб беради, деган фикрни билдиришади 1 . Тўғри, ҳозирги даврда ҳам С.Хантингтонга ўхшаш қатор тадқиқотчилар тамаддунларни бир-бирига қарши қўйишади, улар ўртасида абадий ва муросасиз кураш боради, келгусидаги геосиѐсий муносабатлар айни цивилизациялараро курашга асосланади деб ўйлашади (бу ҳақда китобнинг кейинги бобида сўз юритамиз). Лекин асосий масала шундаки, геосиѐсат ривожининг бу босқичида унинг олдинги қиймат кўрсаткичлари ва системалари ўз ўрнини янги – цивилизациявий ѐндашувга бўшатиб берди. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling