Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я
Download 0.87 Mb.
|
kompozitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Типиклик қонуни.
Контрастлар қонуни. Табиат ва жамият хаётида объектив қонуният сифатида қарама-қаршилик мавжуддир. Предметларнинг таркиби, сифати тузилишидаги кескин фарқланишни қарама-қаршилик муносабатлари деб тушунилади. Табиатда ранг контрастлари (қизил ва яшил), тонал контрастлар (очлик ва тўқлик), шакл контрастлари (ингичка ва йўғон), ўлчамдаги контрастлар (катта ва кичик) ва бошқаларни мисол келтириш мумкин.
Тасвирий санъатда эса, контрастлар композиция қонуни сифатида намоён бўлади, ва улар ҳар доим ҳам ифодавийлик воситаси ҳисобланиб, асарнинг тузилиши ва қурилиши, композициясига алоқадордир. Шакл, ҳолат, рангларни кескин қарама-қарши қўйиш билан мазмун теранроқ идрок этилади. XIX асрларгача портрет санъатида, гўё фигуралар тўқ фонда очиқ доғ сифатида тасвирланган. (мас., Караважо. «Лютначи»(1595, ДЭ, Ленинград). XIX асрда эса очиқ фонда тўқ силуэтли картиналар пайдо бўлди. Масалан, В.А. Серовнинг «Қиз ва шафтоли» асари (1887, ДТГ), И.Н.Крамскойнинг «Нотаниш аёл» (1883, ДТГ). Н.А.Ярошенконинг «Ҳар ерда ҳаёт» картинаси вазият контрас-тига қурилган. Вагоннинг панжара-деразаси ортидаги қўлга олинганлар ва платформада дон чўқилаётган эркин, озод кабутарлар қарама-қарши восита сифатида қўлланилади. Рассом Н.Н.Генинг «Пётр I шахзода Алексейни сўроқ қилмоқда «картинасида психологик контраст ва ғоялар контрастидан фойдаланилган». Шундай қилиб, тасвирий санъатнинг барча асарларида алоҳида ёки бир варакайига бир неча хил контрастлардан фойдаланилади.Контрастлар ўз ўрнида асарнинг мазмунини теранроқ очиб беришга бадиий ифодавийлигини кучайтиришга ҳизмат қилади ва композицион бирлик ва ҳаракат яхлитлигини вужудга келтиради. Типиклик қонуни. Ҳаётни ҳаққоний тасвирлаш, бадиий образ яратиш билан боғлиқ бўлган аҳамиятли қонунлардан бири бу типикликдир. Борлиқнинг кўринишларини айнан ўзича тахлил қилиш билан рассом унинг моҳиятини акс эттиради, конкрет бадиий образлар кўринишида табиий белгиларини ифодалайди. Характерлардаги ва воқеа бўлиб ўтаётган вазиятдаги типиклик, мазкур қонунининг белгиларидан биридир. Санъат асарини яратиш жараёнида рассом композиция қонунларини билгани ҳолда асарнинг харакатлантирувчи шахсини ривожлантиради, умумлаштиради ва типиклаштиради, натижада бадиий образлар таъсирчанлиги ва ифодавийлигини энг юқори даражага олиб чиқади. Қуйидаги асарлар типиклик қонунига мос келади: Леонардо да Винчи «Мона Лиза» (Лувр. Париж), Караважо «Лютначи» (1595, Д.Эрмитажи. Ленинград), И.Е.Репин «Руҳоний» (ДТГ), А.Абдуллаев «Назарали Ниёзов» (Ўзб. ДСМ), Р.Чориев «Келин» (Ўзб.ДСМ), Ж.Умарбеков «Руҳият наққоши» ва бошқалар. Бу асарларда турли синф ва табақа вакилларининг типик образлари яратилган. Бу образлар асарда конкрет шахслар эмас, балки, умумлашган йиғма образ сифатида, томошабин кўзи ўнгида ўз асри, замонаси характерини очиб беради. Ёки П.П.Беньковнинг «Қаҳрамоннинг онаси», Н.Кашинанинг «Доирачи қиз» портретларида ҳам типик образлар ифода этилади. Рассом А. Абдуллаевнинг «Назарали Ниёзов портрети» асарида ҳам ўзбек деҳқони, оддий сувчининг тимсоли билан типик бўлган ўзбек пахтакорининг умумлашма образини яратиб берган (10-расм). Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling