Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я
Download 0.87 Mb.
|
kompozitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи машқ
- Уй вазифалари
- Иккинчи топшириқ
- Учинчи топшириқ
- Тўртинчи топшириқ
- Бешинчи топшириқ.
Амалий аудиториявий иш
Биринчи машқ: Ҳажми, ранги, фактураси, материали ҳар хил бўлган предметлардан тузилган композицион натюрмортни турли ёритилганликда хомаки расми, қоралама ёки этюдини ишлаш. Энг аввало натуранинг ўзидан қоралама ёки этюд бажарилади. Талабалар натюрмортнинг мақсади, унинг ғояси билан аниқ танишиб олгач, ижодий изланишлар бошланади. Бунда ёрқин эмоционал мазмун ифодаси изланади. Талабага мазмун ва шакл бирлигига эришишда тасвирий-ифодавий воситалар: ранг ва тонал муносабатлар, шакл ва ўлчамдаги нисбатлардан унумли фойдаланиш вазифаси қўйилади. Натюрмортни жойлаштиришда (икки ёки уч предмет билан) иккинчи даражали нарсаларни эътибордан чиқармаган ҳолда мазмунли-композицион марказни ажратиб олиниши зарурки, у томошабинни мазмунни нима ташкил этаётганлигини тушуниш учун етакласин. Бунда қўйилган натюрмортни турли кўриш нуқтасида, турли узоқликда бир неча вариантларда машқ қилиб кўриш тавсия этилади (33-расм). Вазифа агарки шаклни кўрсатиш бўлса, унда бир-биридан кескин фарқ қилувчи масалан, пастак, юмалоқ кувшин, ингичка, баланд ваза билан ёнма-ён ёки шарсимон ва тўртбурчакли шаклли буюмларни ёнма-ён қўйиш орқали амалга оширилади. Ёки ўзаро шакли яқин буюмлардан натютморт тузилади (34-расм). Нарсаларни шундай масофада ўз ўрнида тасвирлаш зарурки, бунда у ёки бу ҳолда ритм, мувозанат, тинч ёки ҳаракатчанлик ҳосил бўлсин. Натюрмортнинг тонал ва ранг муносабатларини ўзаро яқин ранглар билан олинадими ёки контрастлар биланми, иссиқ рангдаги ёки совуқ рангдаги колорит билан ечиладими, бу чизувчининг иҳтиёрига хавола этилади. Иккинчи машқ: «Нонушта», «Тушлик», «Дастурхон» мавзусида натюрморт ишлаш. Мақсад: композицион мазмунли марказни, натюрмортдаги буюмларни ўз ўрнида ўзаро мутаносиблигини топиш. Натюрмортни кўп планли ишлаш. Орқа фонда иккинчи, учинчи даражали буюмлар борлигини тасвирлаш. Уй вазифалариБиринчи топшириқ: «Она ер саҳовати» мавзусида ижодий натюрморт ишлаш. Бунда конкрет ҳаётий натурал нарсалардан фойдаланиш тавсия этилади. Имкони борича ҳаётдаги теварак-атрофдаги воқеаларга боғлаш мақсадга мувофиқдир. Масалан, бозордан меваларни олиб келинган ҳолат ёки меваларни узилган ҳолати ва бошқалар. Аввало, натурадан бир неча қораламалар қилиш, сўнг эскизда чизиқли ва рангли ечимни топиш тавсия этилади. Иккинчи топшириқ: Берилган «Дастурхон» мавзусида ижодий натюрморт ишлаш. Энг аввало, ғоя-мақсад аниқлаб олинади, сўнг шунга мос предмет танланади. Вазифа: қўйилган предметлар орқали инсоннинг кимлигини, дунёқараши, касб-корини кўрсатиш. Идишлар, сабзавот ва мевалар орқали уй эгасини лирик кайфиятини характер даражасини кўрсатиш. Учинчи топшириқ: «Санъат атрибутлари», ёки «Касб-корлик буюмлари» мавзусида ижодий натюрморт ишлаш. Бунда кишиларнинг маълум бир касб-корлиги ҳақида, яъни бунда танланган буюмлар худди шу инсон ҳақида маълумот беради. Рассом, мусиқачи, ўқитувчи, олим, ҳунарманд, ҳавасманд ижодкор ва ҳоказо касблрга боғлаш мумкин. Топшириқлар қоғозда, қалам, тушъ, акварель ва бошқаларда (график усулда ҳам) бажарилиши мумкин. Тўртинчи топшириқ: Композицион хомаки тасвирлар чизиш. Бунда битта ёки бир неча одам фигураси иштирок этиши мўлжалланади. Кутубхонада, ўқув залида, аудиторияда, ҳовлида, ишчи кабинетда, театрда, устахонада ва ҳоказо вазиятлар танланади. Хомаки расмда танланган воқеадаги ўзаро боғлиқни кўрсатилади. Чизилаётганда аниқ ва равон, тушунарли, қизиқарли ҳолат кўрсатилишига эришиш зарур. Худди шу хомаки расм кейинги ишланадиган композицияларга материал бўлиб ҳизмат қилиши ҳам мумкин. Шу сабабли, чизишдан аввал воқеанинг энг «зарурий мағзи» сини топиб олиш зарур. Бешинчи топшириқ. Ҳаётий кузатишлар асосида, натурадан олдиндан хомаки расм, қоралама, этюдлар ёрдамида бир фигурали композиция эскизини ишлаш. Бунда одамнинг кескин ҳаракатли ҳолатларини кўрсатиш қизиқарли бўлиши мумкин. Турган ёки ҳаракатланаётан, ўз иши билан бандлиги, ўй сураётгани, касб-корликни белгилайдиан деталлар орасида тургани каби кўринишларда бўлиши мумкин. Эскизни график ечимда бажарган маъқулроқ. Эскиз ўлчамини 4Ғ1 нисбатдаги форматда танланади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling