Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Download 0.87 Mb.
bet20/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

Назорат саволлари



  1. Қандай тасвир интерьер дейилади? Экстерьер-чи?

  2. Уйғониш даври санъатининг катта ютуқларидан бири сифатида қандай перспектива назарда тутилади?

  3. «Уй ичи дунёси»ни ҳиссиёт билан тасвирлаган рассомларни номларини санаб беринг.

  4. Интерьерчи рассомларга мисоллар келтиринг.

  5. XIX аср биринчи ярмида интерьерни тасвирловчи рассом-лар мактабини ташкил бўлишга ким сабабчи бўлган?

  6. Интерьер тасвирланган сюжетли картиналарга мисоллар келтиринг.



ИНТЕРЬЕР КОМПОЗИЦИЯСИ


Интерьер рангтасвир санъатининг алоҳида жанри сифатида ва ўз холича тарихий, маиший ёки бошқа воқеалар тасвирланган асарларга фон сифатида хизмат қилади.


Интерьернинг характерли жиҳати даврни, маиший маданият даражасини ифодалайди ва меъморчиликда етакчи услуб ҳисобланади, шу сабабли, рассомларни доимо биноларнинг ички кўриниши анча қизиқтиради. Ваҳоланки, интерьер сўзсиз хона эгасининг дид-фаросати ҳақида ҳикоя қилади, муҳит, (завод цеҳининг ўрнашиши) ҳаётда техник тараққиётининг ўрни ҳақида гувоҳлик беради. Эшик ва деразаларнинг ўрнашиши, уларнинг ўлчами ва шакли, девор ва шипларнинг безаклари, паркент полнинг расми, пардаларнинг ранги ва гуллари, мебелнинг безаклари - булар ҳаммаси ва бошқа кўп нарсалар шубҳасиз даврни акс эттириш учун рассомда катта қизиқиш уйғотади.
Турар жой ва маъмурий биноларнинг интерьерлари моҳиятан бир-биридан фарқ қилади, безаклари ва меъморчилик белгилари турличадир. Театр интерьери рассомларнинг турли даврларда ишланган асарларидан қишлоқ уй хоналари, черков, саройлар ва ўқув хоналари, яшаш жойлари ва карвонсаройлар интерьерларини билиб оламиз.
Интерьер композициясининг асосий жиҳатлари қуйидагилардир:
Биринчидан, натюрмортдан фарқли равишда бу ерда чизиқли ва ҳаво перспективаси қоидаларига қаттиқ, амал қилинади. Иккинчидан, у ёки бу уйнинг натюрмортдан фарқи, кўплаб предметлар, турли хил даражада, турли узоқликда, горизонтал холда полда, вертикал юза деворда (картина, ойна, мебеллар ва бошқалар) жойлашади. Учинчидан, интерьер рангтасвири ўзида архитектурасининг ўзига мос томонларини олади, ҳар бир нарса метин каркас, кубатура ичидалиги хис қилинади.
Худди шу хусусиятлардан келиб чиқиб, рассом хусусий вазифаларни бажаради: хомаки расмлар, қорамалар, эскизлар бажаради, интерьер фрагментининг анча яхши ифодавий изланишлари сифатида бурчаклар зарурий холда алмаштирилиб, ўзига муҳитдаги барча предметларни бўйсиндиради, мазмунли-композицион марказ аниқланади.
Интерьер композициясида, предметлар ва архитектура конструкцияларидаги перспектив қисқаришлар катта таъсирини ўтказади.
Чизиқли композицияни аниқлаштириб бориш билан бирга тонал ечимларни топиш устида, ёритилганлик шароитини ҳисобга олган холда ёруғ-сояли ва рангли тасвирни контрастлари ишлаб борилади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling