Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Download 0.87 Mb.
bet21/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

Амалий-аудиториявий иш


Биринчи машқ: Мебеллари кўп бўлмаган бинонинг ичини бир қисмини тасвирлаш. Машқ натурадан бажарилади. Бунда асосий вазифа интерьерли композиция яратиш ҳисобланади. Вазифани бажариш интерьер мавзусини танлашдан бошланади (хона, коридор, зал, аудитория, ўқув устахонаси). Сўнгра энг мақбул кўриш нуқтаси танланади. Бунда объект билан тасвирланувчининг орасидаги узоқлик масофа катта рол ўйнайди. Энг якдил композицияни, форматни аниқлаб олиш учун, бир неча вариантларда натурадан қораламалар қилиш тавсия этилади. Ишлаш материали, қалам, тушь, акварель.
Иккинчи машқ: Вазифа мураккаблаша боради, бунда кўп планли интерьер тасвирланади, шу сабаб кўпроқ тасаввурдан чизишга тўғри келади. Йўл-йўлакай хомаки расм ва қораламалар қилинади. Эскизда кўп планли интерьер композицияси характери чизувчининг интерьерга қарашларга боғлиқ бўлади, яъни бунда ҳар-хил мебелларни ўз ўрнида биринма-кетин жойлашишларга эътибор қаратилади. Бу вазифа унча катта бўлмаган (7х14см) ўлчамда ва энг мувафақиятли ечимлар эса (30х40см) бироз каттароқ ўлчамда чизилади (39-расм).
Учинчи машқ: Маъмурий бино интерьерини тасвирлаш. Бунда, мактаб, ўқув муассасаси, театр, завод, цеҳ, вокзал, ва бошқаларни чизиқли ва ҳаво перпективаси қоидаларига амал қилган ҳолда чизилади.
Бу вазифада асосан оригинал мотив танлашга алоҳида эътибор қаратилади. Масалан, театр интерьерида меъморий элементларни декорация билан уйғунлигини тасвирлаш, ёки завод цеҳларида дастгоҳ ёки механизм иморатни беркитиб кўриниши, ғояни конструктив қурилишда жуда қизиқарли бўлиши мумкин. Бу вазифа тасвирлари асосан фазовий перспективанинг хукмронлиги билан амалга оширилади, яъни очлик-тўқлик, нисбатлари, тонал муносабатлар бир-бирига юмшоқлик билан ўтиб боради, тўқлик контрастлари эса планлар бўйича очлаштириб борилади.
Тўртинчи машқ: Интерьер хомаки эскизлари бажариш бўйича олиб борилади. Бунда, очиқ эшик, ҳовли, кўчага чиқиш, том устиларининг кўринишлари танланади. Бу машқда экстерьер, архитектуравий хусусиятларига алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлади. Чизиқли перспектива қонуниятларига амал қилинган ҳолда. Бу эса, композиция форматини аниқ белгилаб олишда қўл келади. Албатта, манзара элементларини ҳам киритиш мақсадга мувофиқдир. Экстерьер композициясида ёритилганлик ҳам катта аҳамиятга эга. Ёндан, тепадан, чизувчи томондан ёки ёруғликка қарши, контраст ҳолатларда, тарқоқ, енгил ҳолатларда ёруғлик берилиши мумкин. Тонал ечим билан бир қаторда рангларни ўз жойига қўйиш ҳам зарур бўлади, қайсики у композициянинг характерига қаттиқ таъсир қилади.
Уй вазифалари



Биринчи топшириқ: Интерьердаги натюрморт. Нарса ва буюмлар орқали талабанинг, зиёли, ўқитувчи, рассом ёки уй эгасининг замонавий маиший ҳаёт тарзи кўрсатилади. Бу композиция устида ишлашда натурани кузатишлар, хомаки расм ва қоралама, бошқа материаллардан фойдаланилади. Якуний эскиз 1Ғ2 нисбатдаги форматда бажарилади (40-расм).
Иккинчи топшириқ: Одам иштирокидаги интерьер композицияси. Композиция икки хил аспект билан ечиб берилади: биринчиси - интерьер тасвирланади, унда одам иштироки таъминланади, иккинчиси - сюжетли бир фигурали композиция бажарилади. Бироқ интерьер тасвири асосий вазиятда туради, одам тасвирини киритиш композициянинг бир бутунлигини, образлилигини оширишга хизмат қилиши назарда тутилади.
Бу мавзуда композиция яратиш албатта чизувчининг мақсадидан келиб чиқади. Агар, бино кўриниши фрагмент ҳолда олинса, вертикал формат танланади ва у девор, эшик, деразаларнинг вертикал чизиқларини тасвирлаш билан композициянинг конструкцияси ҳосил қилинади. Агарки кўриш нуқтаси юқоридан қаралса, унда баландлик қисқаради ва бунда табиийликдан ўзга таасурот пайдо бўлади. Кўриш нуқтаси пастдан олинганда, паст горизонтда ҳар қандай предмет салобат билан кўринади. Горизонтал форматда узоқ, фазовий планларни бериш имкони кўпроқ бўлади. Агар тасвир яқин планда олинса, унда одам фигурасини роли ҳам кучаяди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling