Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я
Download 0.87 Mb.
|
kompozitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи машқ
- Учинчи машқ
- Тўртинчи машқ
- Биринчи топшириқ
- Иккинчи топшириқ
Амалий-аудиториявий иш
Биринчи машқ: Шаҳар манзараси чизиш (ўқитувчи раҳбарлигида). Шаҳарни деразадан, балкондан кўринган холатини тасвирлаш ҳам мумкин. Кўплаб рассом ижодида қушлар учадиган баландликдан бино томларини кўзатиш ҳам бой материал беради ва композицияни уйғун ифодавий кўринишларини келтириб чиқарганини гувоҳи бўламиз. Шаҳар манзараси композицияларида асосан перспектива қонуниятлари ва биноларнинг хажмий ва чизиқли ритмлари - динамик ёки тинч ҳолатда тасвирлашда катта рол ўйнайди. Шаҳар манзарасида ҳажмли шаклларни ва ритмликни беришда «ёруғ ва сояларни табиий холда тасвирлаш ҳам яхши натижа бера олади. Бунда қуёшли кун ҳам, ҳаво булутли кун ҳам алоҳида ўзгариш ва таъсурат беради. Хатто, бир объектни ўзгартирмасдан куннинг турли холатида (эрта, кеч, ёки очиқ ва тунд кун) натурадан ишлаш ҳам бутунлай янги композиция яратилишига олиб келади. Кўп планли манзарада биринчи план билан узоқдаги план оралиғидаги масофаларда ва ранг муносабатлари аниқ фарқланади. Ҳаракат ва ритм орқа планга йўналтирилган бўлади, улар йўқолиб борадилар, ўз қадамларини ҳам секинлатади. Машқ ранг билан ишлаб тугатилади. Материал: акварель, гуашь. Иккинчи машқ: Қишлоқ манзараси чизиш. Хотира ва тасаввурдан ишланади. Кўриш ва ҳаётий кузаташлар, айрим техникаларни жойлаштириш билан мотивни аниқлаб олинади. Табиий манзара ҳам эътиборда тутилади. Учинчи машқ: Тасавурдан ва хотирадан индустриал манзара ишлаш. Манзара ҳаракатини талабани ўзи танлайди. Саноат ёки ишлаб чиқариш техникаларини жойлаштиришда ўзига хос ритмни ҳис қилиш ва ҳаётни ривожидаги унинг кучларини ҳис қилиш, уни ифодалаш ҳаракатлари бўлиши керак. Тўртинчи машқ: Манзарани одам иштироки билан тасвирлаш. Бунда кузатиш материалари ва муқаддам бажарилган қоралама ва хомаки расмлардан фойдаланилади. Манзара фонидаги одам турган, юриб кетаётган, бирор иш бажараётган - жой-жойга қўйилиши керак (46-48 расмлар). Уй вазифалариБиринчи топшириқ: Шаҳар индустриал манзараси ишлаш. Вазифа; композицияда куннинг холати ва йил фаслини кўрсатиш. Аввал композициянинг қоралама эскизи бажарилиб олинади. Сўнг натурадан давом эттирилади, этюд, хомаки расм ва этюдлар билан композицион изланишлар давом этади. Иш энг сифатли даражага боргунга қадар изланиш давом эттирилади. Иккинчи топшириқ: Натурадан маълум ёруғлик етарли холатларидаги манзара этюдлари сериясини ишлаш. Этюдлар ишонч билан ишланади, шаҳар манзаралари алоҳида композицион вазифалар, перспектив ва ранг ўзгаришлари, пленерь рангтасвири қоидалари асосида олиб борилиши зарур бўлади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling