Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Кенг-фазовий композицияда


Download 0.87 Mb.
bet17/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

Кенг-фазовий композицияда турли материалли предметлардан (ҳайкал, мебель, стенд, ҳажмлар ва юзалардан), фазо (интерьер, очиқ фазо) ва улар орасидаги интервалардан фойдаланилади (27-расм).
Кенг-фазовий композициядан маъмурий ва турар жойларни тўлиқ жиҳозлаш ва безатишда қўлланилади, хусусан, яшаш хонаси, кинотеатр фойеси, кўргазма зали, театр саҳнаси, меъморлик ансамбли ва бошқалар. Кенг-фазовий композицияда ҳам худди фронтал, ҳажмли композициялар каби композициянинг харакатдаги умумий - объектив қонуниятларидан фойдаланилади. Жумладан симметрия ва асимметрия, ритм, яхлитлик, мазмунли композицион марказни намоён бўлиши ва бошқалар.
Кенг-фазовий композициянинг ҳам ўз специфик қонуниятла-ри, жойлаштириш ва қуришнинг усул ва услублари мавжуд.
Н а з о р а т с а в о л л а р и



  1. Композициянинг қандай турлари мавжуд?

  2. Фронтал композиция нима?

  3. Хажмли композицияни изоҳлаб беринг.

  4. Чуқур-фазовий композициянинг ўзига хослик томонларини тушунтириб беринг.

  5. Композициянинг турларига рассомлик асарларидан мисоллар келтиринг.



VII-боб. ДАСТГОҲЛИ РАНГТАСВИР КОМПОЗИЦИЯСИ.

НАТЮРМОРТ КОМПОЗИЦИЯСИ




Натюрморт - жанрли рангтасвирнинг фақатгина ёрдамчи воситасигина эмас. Буюмлар тили (ёрдами) билан ҳаётнинг энг турли-туман томонларини ҳикоя қилиб берилади. Натюрморт рангтасвири ҳаёт қувончини тасдиқлайди, кишиларни мевалар, сабзавотлар, гуллар, ойна, шиша, металларни ялтираши – оддийгина предметларнинг шаклларидан баҳра олиш учун етаклайди.
Натюрморт тузиш – ижодий жараёндир. Бунда рассомнинг диди ва лаёқати намоён бўлади. Зеро, натюрморт фавқулотда танланган предметлардан тузилмайди. Предметлар мавзу бўйича боғланган ва амалий аҳамияти билан бир-бирига яқин бўлиши керак. Предметлар тўплами табиийлик таассуротини бергандагина, натюрмортнинг композицияси ифодавийлигини сақлаб қолади. Натюрмортни қўйилишида ҳам ҳеч қандай сунъийлик, зўрма-зўракилик бўлмаслиги керак. Масалан, сабзавотлар билан китобни ёки гипс ҳайкалчани ёнма-ён қўйилса мазмунан тарқоқ ва нотабийлик келиб чиқади. Натюрмортда предметлар ихтиёрсиз, тасодифийлик билан жойланмайди. Ҳар бир предмет бошқалари билан албатта мазмунан боғланиши шарт. Уларни шундай вазиятда қўйилсинки, улар учун энг табиий ҳолати топилсин, ҳаётий, ҳаққоний, органик боғланишлари онгли равишда жойлаштирилсин.
Натюрмортда предметлар фақатгина вазифалари, аҳамиятлилиги билангина яқинлиги эмас, улар тасвирнинг эстетик ифодавийлиги асоси талабларига ҳам жавоб бериши керак улар: шакл, материали, фактураси (сирти), ранги, тони (туси) ва бошқалардир. Икки ёки ундан ортиқ ўлчами ва шакли бир хил предметлар бир бутун яхлит тасаввур беролмайди. Предметлар ўлчами ўртасидаги катта фарқлиликдан ҳам қочиш керак. Масалан, кичкина гугурт қутиси, катта кўза идиш ёнида умуман сезилмайди.
Аслида эса, натюрморт композициясида катта ва кичик, очлик ва тўқлик, думалоқ ва текис юзали, узун ва қисқалик, ялтироқ ва сиполикларни контраст қўйиш ҳар бир предметни шаклини, унинг ўлчамларини, материалини, фактурасини (сиртини) соя-ёруғликла-рини ранг-баранглиги ифодавийликни кучайтиради, бир хилликдан четлатади, вазиятни жонлантиради.
Масалан, Шарденнинг ошхона буюмларидан тузилган натюрмортида, предметлар шакли, материали, ранги, вазифаси жихатдан ҳар хил. Пиёзнинг узунлиги олмаларнинг шарсимонлиги, тухумнинг овалсимонлиги, мис қозонча, сопол идиш - шакли ва ўлчами ва ранги жиҳатидан ҳам барчаси ҳар хилдир. Агарки, тасаввур қилинг шу натюрморт фақатгина идишлардангина тузилган бўлганда жуда қизиқарсиз, зерикарли таассурот берган бўларди (28-расм).
Натюрмортда предметларни жойлаштириш ягона мақсадга бўйсундирилиши керак. Натюрмортда композицион марказ бўлиши керак. Барча предметлар тўплами ичида ўзининг мазмун-аҳамияти, ўлчами, шакли, ранги билан асосий марказий предмет бўлиши шарт. Барча иккинчи даражалилар кўриниш жаҳатидан ҳам, мазмуни жиҳатидан ҳам асосийга бўйсундирилади. Бу асосий предметни рассом предметлар ичида жойлашувида, рангида, ёруғ-соя контрастларида ҳам алоҳида эътиборда туради.
Натюрмортни қандай ёритилганликда чизиш ҳам (ёндан ёки олдидан, кундузги ёки кечки) жуда аҳамиятлидир. Олди томондан ёритиш сояларни жуда аниқлаштириб юборади, ёндан ёритилса хажми юзаларни бўрттириб кўрсатади, орқадан ёритилиш эса предметларга силуэтлик кўринишини беради.
Натюрмортда предметлар шундай жойланиши зарурки, улар бир-бирини тўсиб қолмаслиги, ҳар бири ўзини характерли хусусиятларини аниқ кўрсатишлари керак. Бунинг учун энг қулай кўриш нуқтасини танлаш керак. Кўриш нуқтасини ва горизонт чизиғини муваффақиятли танлаш натюрморт композициясида юқори ифодавийликка эришишга олиб келади.
Тарвузли натюрмортни тузиш жараёнини таҳлил қилиб кўрамиз. (29-расм). Натюрмортни иккита предметдан тузиш ҳам мумкин эди (30-расм). Бироқ, унга қоғозга ўроғлик сабзавотлар кўшилса, унинг композицияси тўлиқроқ намоён бўларди (31-расм). Бундай комбинацияда хилма-хил шакл ва рангдаги предметларни ўзаро боғлиқлиги ҳосил қилинади. Агарки, предметлар тўпламига, бидон идиш ёнига олма қўйилса чапги тонал қисм ўнг ёритилганликка нисбатан мувозанати бир хиллашади. Столнниг бир хилдаги юзасини мато-материаллар қўшиш билан йўқотиш мумкин. Мабодо стол юзасида турган предметларни акси кўриниб турса композициянинг мазмуни янада бойийди.
Натюрмортлар дунёси жуда ранг-баранг ва чегарасиз. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам хажмлардаги мувозанат, ёруғ ва тўқ доғларнинг ритмларини топиш зарур бўлади.
Рассом ўз олдига натюрморт ишлашда декоратив вазифа қўйиши ҳам мумкин. Лекин, бу ерда шу нарсани айтиш зарурки, натюрморт рангтасвирида энг эътиборли томони предметларни метериаллилик ва жипс таркибий ҳолатини тасвирлашдан иборатдир. Бокалларни ялтироқ шишалилиги, метални ялтироқ совуқлиги, силлиқ ва нафис мевалар – ҳаммаси бизни ўзининг ўзлиги, ўзгачалиги билан ром этади. Худди шу холдагина борлиқ натюрмортлар бизнинг қаршимизда ғаройиб гўзаллиги билан, юза ва сиртларининг табиийлиги ва ранг-баранглиги билан намоён бўлади. Хиссий идрокнинг бойлиги ҳаётни тўлиқ гўзаллигини ҳис қилиш имконини беради (32-расм).
Натюрмортда ранглар ўз холича алоҳида ҳолда ҳаракатда бўлмай, бир бутун тўқлик ва рангга бўйсунади. Ҳар бир предметнинг ранги ва ёруғлиги, соялари, гарчи ўзининг рангдорлигига эга бўлсада, барибир бир бутунликка эгадир. Ишда айнан барча бўёқларнинг ҳудди манашу яқинлигига эришиш зарур. Барча ранглар барибир бир умумийликка эга бўлиши керак.
Ваҳоланки рангтасвир – бу рангларни аксини яқин ранглар гаммаси билан нозик уйғунлаштириш демакдир (35-расм).
Предметнинг ҳар бир юзаси ягона колоритга бўйсунган ҳолдаги иссиқ ва совуқ акслари билан жойланиши ва ҳаракатланиши шарт. Фақат шу холдагина натюрморт теварак атрофидаги предметларнинг гўзаллигини, уларнинг ранг бойликларини намоён этади.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling