Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Download 0.87 Mb.
bet14/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

КОМПОЗИЦИЯ УСУЛЛАРИ




Маҳобатлилик таъсуроти бериш. Маҳобатлилик таъсуроти беришнинг кўплаб усуллари мавжуд. Уларнинг энг муҳимроғи-фигураларни фрагментал кўринишда беришдир. Сўзсизки, тўлиқ фигураларни бошдан оёқ тасвирланса, тасвирланган объект фрагментлаштирилганга нисбатан камроқ таъсурот беради. Бу усул кўплаб санъат асарларидан мохирона қўлланилган. Масалан, ярим гавдалик портретлар бунга мисол бўла олади.
Фазони тасвирлаш. Фазони тасвирлаш очиқ панарамали манзарада, горизонтал жойлашган бўлса чексиз, жуда катта ва кенг кўринади. Бу урда кўриш идроки қонунлари катта рол ўйнаётир. Бундай фазовийликни бериш мисоллари И.И.Шишкиннинг «Ўрмон узоқликлари» асарида кўринади. Картинада фазо узоқликлари тасвирланган ва қаерда узоқ горизонт бирор биринчи пландаги шох-шабба, баланд ўрмон ёки бино билан тўсиб қўйилса, очиқ майдон ёки кенг хавога нисбатан узоқлик янада узоқроқ кўринади. Буни У.Тансиқбоевнинг «Она юртим» асарида кўриш мумкин (19-20-расмлар).
Горизонталлар ва вертикаллар. Горизонтал йўналишни композицион усул сифатида қўллаш деярли тинчлик ва сукунатни тасвирлаш имконини беради. Масалан, В.М.Васнецовнинг «Жангдан сўнг» полотноси горизонтал форматда жойлашган, унда текислик майдонинг кенг, чексиз бархамлари тасвирланади. Куинджининг «Ойдин» картинаси ҳам горизонтал форматда мазмунини яққолроқ ёритиб беради. Параллел, вертикал йўналишларини қўллаш тантанавийлик, улуғворлик, кўтаринкилик рухиятини беради.
Масалан, Болаликтепа саройидаги V-VIII асрларга оид деворий суратда параллел равишда жойланган персонажларни кўрамиз. Бунда йигирма саккиз нафар меҳмон ва мезбонлар жуфт-жуфт бўлиб ўтиришбди (21-расм).
Диогонал йўналиш. Композициянинг диогонал йўналишдаги усулини қўллаш харакатини кучайишига ёки сусайишига олиб келади. Бу нарсани В.И.Суриковнинг «Боярина Морозова» картинасида чаналар харакат йўналишида чопаётган бола ва шунингдек, алоҳида жойлашган фигура ва тўдалар барчаси пастки ўнг бурчакдан баланд чап бурчакка диогонал бўйича тузилган, картина композицияси шундай қонуниятни ҳисобга олиб тузилганки кўриш идроки қанча тезлик билан ўраб турган предмет оламини чапдан-ўнга ўқишимиз, ёзишимиз билан боғланган бўлиши мумкин. Ҳаракатни тасвирлашда диогонал бўйича чапдан-ўнга ёки картинанинг параллел текислиги ҳаракатни идрок этишни активлаштиради, диогнал бўйича ўнгдан-чапга эса бир мунча пасайтиради. Шу сабабли «Боярина Морозова»да сустлаштирилган ҳолатни кўрамиз.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling