Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Композициянинг барча қонун-қоидалари ва воситаларини ғоявий мазмунга бўйсиниши қонуни


Download 0.87 Mb.
bet11/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

Композициянинг барча қонун-қоидалари ва воситаларини ғоявий мазмунга бўйсиниши қонуни. Бу қонун рассомга яхлит идрок этиладиган, ифодали, юксак ғоявий мазмунли, асар яратиш мажбуриятини юклайди. Яъни, ундан асарнинг барча детал ва қисмларини шаклларда ифодаланган қуруқ схема асосида эмас, балки ғоявий мазмун асосида қурулганкомпозиция талаб этилади.
Рассом асар устида ишлар экан, композиция орқали у ўзини қизиқтирган ва ўзига жалб этган объектни тасвирга олади, унга ўзини муносабатини билдиради, унга маънавий ва эстетик баҳосини беради. Шундай қилиб, рассом нимани, қандай нарсани тасвирламасин у ғоявий мазмун билан суғорилгандагина бадиий санъат асари кўринишига эга бўлади.
Бу қонунни муваффақиятли қўлланилган деб Д.Веласкеснинг «Бреди шаҳрини топширилиши» (1634-1635, Прадо.Мадрид), Э.Делакруанинг «Озодлик халқни эргаштирмоқда» (1830. Лувр. Париж), М.Б.Грековнинг «Тачанка», А.Дейнеканинг «Севастополь мудофааси» (1942. ДРМ.Ленинград), П.П. Беньковнинг «Дугоналар» (19…, Уз ДСМ) Б.Жалоловнинг «Абадият гумбази остида» (1995, Тошкент) каби асарларини санаб ўтиш мумкин (11-12 расмлар).
«Озодлик халқни етакламоқда» картинасида ҳамма нарса асарнинг мазмунига бўйсиндирилган. Озодлик кучли харакат билан тасвирланган аллегорик образ-аёл образида ифодаланган. Озодлик энг зарурий ва қимматли холда энг асосий бадиий образ (у мазмунли композицион марказ ҳисобланади) қилиб жойланган, ранг ва тус жиҳатдан ҳам ёрқин кўринишда акс эттирилган. Картинада ҳаётийлик (типиклик), контрастлар, яхлитлик қонунларини мазмунли-композицион марказ қоидасини, ранг, тус, ёруғлик ва бошқаларни ғоявий мазмунга бўйсиндирилганлиги яққол кўриниб турибди.
Демак, рассом учун дунёқараш жуда катта рол ўйнайди. Дунёқарашни юксак, тўла бўлиши учун эса, рассомни билими, ҳаётга ва жамиятга муносабатлар, орзу-ниятларигина эмас, балки оламни ҳис этиши билан уни ўзгача кўришга олиб келади, бу эса бадиий ижоднинг чинакам мазмунини шакллантиради. Шу ўринда, композициянинг яна икки умумий бўлмаган, яъни тасвирий санъатнинг барча турларига мансуб ҳам эмас, хусусий қонунларини кўриб чиқамиз.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling