Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Download 0.87 Mb.
bet19/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

ИНТЕРЬЕР ВА ЭКСТЕРЬЕР


Бинонинг ички кўринишининг тасвири интерьер деб аталади. Рангтасвир ва графикада интерьер тасвирлари кўплаб ишланган.


Архитектуранинг алоҳида ички фрагментлари ва вазиятлари Қадимги Миср ва антик санъатда учрайди. Эрамиздан аввалги биринчи асрлардаёқ Помпей фрескалари бизга ажойиб, бутунлай фантастик перспективага асосланган тасвирли архитектура композицияларини намоён этадилар.
Ўрта асрларда инсон ва муҳит муносабатидаги қимматли одим сифатида Хитой рангли тасвирлари яратилган.
Ўрта аср миниатюра ва икона усталари уйларни худди театр декорациларига ўхшаш қилиб тасвирлаганлар.
Италия уйғониш даври санъати бошловчиларидан Джотто ўз ижодида нарсаларнинг (буюмларнинг) ҳақиқий нисбатларини тор ва «яшил» симон интерьерларда тасвирлшга ҳаракат қилди. Уйғониш даври санъатининг катта ютуқларидан бири Чизиқли геометрик перспектива юзага келганлигида деб айтиш мумкин. Бу эса П.Уччелло, П.делла Франческо, Д.Гирландайо, П.Перуджина, А.Верроккьо ижодида ҳақиқат ва гўзалликни тасвирлашнинг асосий омили сифатида ёруғ - соянинггина эмас, балки тасвирни шоироналаштириш ролини ҳам ўйнайди.
Флоренцияда фазовий перспективани А.Дольдовинетти ишлаб чиқади, лекин уни асосан Леонардо да Винчи юқори даражага кўтаради. қайсики интерьер ечими фақат инсон билан муҳитнинг муносабатига яқин бўлибгина қолмайди, балки, ёруғ - соя бериш, поэтиклаштириш ролини ҳам ўйнайди. Тициан, Веронезе ва Тинторетто асарларида биноларнинг улуғворлигини, тантанавийлигини кўрсатиб берадилар.
Ғарбий уйғониш даври устаси Я. Ван Эйкдан бошлаб ва Р. ван дер Вейденлар аксинча алоҳида меҳр билан «уй учи дунёси» - ҳиссиётли буюмлар оламини ифодалайдилар. Уларда меҳрибонлик билан буюмлар фактурасини деталлаштириб берилиши XV-XVII асрларда нидерланд ва немис усталарига катта илҳом беради ва асарларда алоҳида шинамликни ҳис этишга олиб келади.
XVII юз йилликда уста голланд рассомлари Я.Стен, А.ван Остаде, Г.Метсю ва Герборх кабилар интерьерга алоҳида аҳамият берадилар. «Қуёш нурининг саҳийлигини тасвирлашни» қойилмақом эгаллаган Я.Вермер Делфетский қуёш ёруғи тушган уй ичларни инсонни энтиктирувчи бир (поэтика) илҳом билан беради (36-расм). Унинг ижоди жанрли рангтасвирнинг алоҳи-да мактабини яратилишига туртки бўлди ва рассомлар интерьер ва ҳиссиётли шаҳар манзараларига алоҳида кечинма билан ёндошдилар. П. де Хохни эҳтимол тўлиқ интерьерчи рассом деса бўлар, қайсики, унинг ижодида бинолар ўта изланувчанлик билан қурилади. Яшаётган одамларга нисбатан К. ван дер Влит ва Э. де Витте рангтасвирлари «тоза интерьерчасига» берилиб, у фақат хусусий биноларнигина эмас, балки черковларнинг ичларини ҳам тасвирлайди. Виттенинг «черков интерьерлари» жуда кўплаб Европа давлатлари рассомлари учун намуна бўлди.
Ф.Хальс, Рембрандт, Д.Веласкесларнинг ижодида ҳам интерьер тасвирлари четда қолмаган ва хатто одамнинг ички оламига қизиқишни ўсиши боис пейзаж билан эмас, интерьер билан қизиқадилар, улар алоҳида берк хонада шахс енгил кўринади деб ҳисоблайдилар.
XVIII асрга келиб Ж.Б.С.Шарден интерьерни тасвирлашнинг фидойиси ва куйловчисига айланади. Инглиз - қария У.Хочартда ҳар бир предметнинг вазияти маълум мазмунли ролни ўйнайди.
XIX аср классицизм вакиллари Ж.Л.Давид, Ж.О.Д.Энгрлар интерьерни аналитик аниқликда ифодалайдилар. Реалистлар Г.Курбе ва Ж.Ф.Миллелар ҳар бир жойнинг социал характеристикасига деҳқон уйи ёки рассом устахонаси каби ён босадилар.
Э.Моне ва импрессионистлар (Э.Дега ва бошқалар) тасвирланган биноларнинг фазосини худди кадрга олгандек қилиб кўрсатишни ёқтирдилар.
XIX асрнинг биринчи ярмида А.Г.Веницианов рахбарлигида деҳқонларнинг ҳаётига оид маиший, ички ва шаҳар биноларини тўпламли тасвирлаш билан бутун бир интерьерни тасвирловчилар мактаби ташкил бўлди. Предметлар дунёсига қизиқиш П.А.Федо-товнинг интерьерларида муваффақиятсизлик ёки драматизм кайфияти ечимида берилади. Масалан, унинг «Янги амалдор» (1846, Д.Т.У), «Майорнинг уйланиши» (18 ...), кўчманчи рассомлар ижодида эса айниқса И.Е.Репиннинг «Кутмаган эдилар» (1884-1888 Д.Т.Г), каби асарларида интерьер ўз эгаларининг қарашлари, социал яшаш тарзи хақида маълумот беради.
Интерьер элементларини В.А.Серов ижодида портретдаги шахсни характерини очиб беришга бўйсиндирилган ҳолда кўринади. Масалан, «Қиз ва шафтоли» (1887. ДТГ) ва бошқа қатор портретларида бадиий образни очиб беришда интерьер элементлари муваффақиятли рол ўйнаганлигини кўрамиз (37-расм).
Рассомлар Н.В.Нестеровнинг «Академик И.П.Павлов портрети» (1935, ДТР), Петров-Водкин «1919 йил. Тревога» (1934, ДРМ) «Она» (1915, ДРМ), асарларида интерьер алоҳида эътибор билан ишланган. Шунингдек, қуйидаги асарларда ҳам интерьердан муваффақиятли фойдаланилган;
Я. ван Эйк «Арнольфини» портрети (1434 Лондон. Миллий галерея), Э.Мане. «Фоли – Баржер бари» (1811-1882, Лондон) (38-расм). Д.Веласкес. «Менинилар» (1656, Прадо. Мадрид).
Графикачи рассом В.А.Фаворскийнинг график тасвирларида ҳам интерьер тасвирларини учратамиз.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling