Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Н а з о р а т с а в о л л а р и


Download 0.87 Mb.
bet16/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

Н а з о р а т с а в о л л а р и



  1. Композиция воситаларига нима киради?

  2. Чизиқнинг тасвирни бадиий ифодасидаги аҳамиятини гапириб беринг.

  3. Штрих чизиқларнинг хажмни тасвирлашдаги ролини тушинтириб беринг.

  4. Доғлар қандай вазифаларни бажаради?

  5. Ёруғ-соянинг хажмлиликни тасвирлашдаги ўрнини изоҳлаб беринг.

  6. Ҳаво ва ранг перспектива қонунларидан фойдаланиш йўлларини изоҳлаб беринг.

  7. Ҳаво перспективаси муваффақиятли қўлланган ўзбек рассом-лари ижодидан мисоллар келтиринг.

VI-боб. КОМПОЗИЦИЯ ТУРЛАРИ




Композиция турлари фазони кўрсатишдаги алоҳида аҳамиятли томонлари билан ажратилади. Улар ўзаро бир бирига боғлиқ ҳолда бўлсада уч турга бўлинадилар: а) фронтал, б)ҳажмли, в) чуқур - фазовий композиция.
Масалан, кенг-фазовий композицияга (театр фойесининг интерьери) ҳажмли (ҳайкалтарошлик тасвирлари ва бошқа ҳажмли буюмлар) ва фронтал (картина, панно, витражлар, стендлар ва хоказо) композициялар киритилиши мумкин. Ёки ҳажмли композиция ўз навбатида фронтал, текис юзавий элементлардан тузилиши ҳам мумкин. Фронтал композиция эса фазовийликни чуқур кўрсатиши мумкин. Баъзан фазони юқори даражада иллюзион ҳолатда ҳам кўрсатилади. Бунга мисол қилиб, текис юзадаги фазовийлик тасвирланган театр декорацияларини мисол келтириш мумкин, қайсики, бунда гўё саҳнадаги реал борлиқ давом эттирилади. У чуқур фазовий композицияни намоён этади.
Фронтал композиция шу билан характерланадики, у обсалют текис шаклда бўлади, лекин чуқурлик эса иллюзион ҳолда барча тур ва жанрлардаги картина текислиги ёки текис юза кичик ёки катта барельеф билан (барельефлар, горельефлар, унча чуқур бўлмаган бино фасадлари ва х.) кўрсатилди. Шундан келиб чиқадики, фронтал композиция асосан икки ўлчамлилиги билан характерланади, баъзан кичик, энсиз чуқурликка эга бўлиши ҳам мумкин (25-расм).
Ҳажмли композиция ўз номидан ҳам кўриниб турибдики, ҳажмли, ўз ўлчамига эга бўлади, уч асосий координатаси бор (баландлик, кенглик ва чуқурлик) ва барча томондан ҳам кўринувчи хусусиятига эгадир (26-расм). Бунда шу нарсани хисобга олиш керакки, бу билан хар уч ўлчамдан бирортаси ҳам минимал, кичиклиштирилмайди, ҳажмли текисликка айланмайди.
Ҳажмли композицияга ҳам тасвирий санъатнинг барча тур ва жанрларига нисбатан қўлланилган барча умумий қонуниятлар қўлланилади. Шу билан бирга ҳажмли композицияда ўзига хос специфик қонуниятлар мавжуд, улар фақат ўзигагина хос бўлиб, тасвирий санъатнинг барча тур ва жанрларида амал қилинади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling