Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Download 0.87 Mb.
bet34/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

Амалий-аудиториявий иш


Биринчи машқ: Сиёсий ёки оммавий мавзуда плакат эскизи ишлаш. Мақсад: талабаларда графика техникасидан фойдаланиб, энг долзарб ҳаётий мавзуда ижодий плакат эскизи ишлаш. Ишга киришишдан аввал энг машҳур плакат намуналари билан танишиш ва композициянинг ечимини ранг-баранг ифодавий воситалар билан топилганлигига эътибор қаратиш. Бунда плакат санъатининг специфик томонларига, композициянинг объектив қонунларига, камчиликларга йўл қўйишнинг олдини олиш учун график билимларга таяниш лозим бўлади.
Мавзу жуда умумий ва кенг. Шу боис, аввало, сюжет танланиб, аниқлаб олинади. Шундан сўнг, тезлик билан плакатнинг конструкцияси, тасвирий элементлар ва чақириқ матни жойлаштирилган эскиз-тасвир чизилади. Дастлабки эскизларни бажариш жараёнида бадиий образ ва шу билан бирга плакатда фойдаланиладиган рамз, эмблема, аллегория, метафора, гипербола каби усуллардан ва тасвирий техникалардан фойдаланилади.
Дастлабки эскизлардаёқ ранг ечими аниқланиб олиниши керак. (оқ-қора ёки уч-тўрт рангда).
Эскизлар плакат санъатига хос бўлган барча шаклий сифатларни: умумлашма чизиқли тасвир, тасвирланувчи объектларни силуэт шакли, тонал, ранг контрастлари, ўлчам контрастлари, асосий ва иккинчи даражалиларни қўллаш кабиларни такомиллашиб боришига йўл очиб беради.
Иккинчи машқ: Теварак-ҳаёт мавзулари асосида тарғибот шаклида ёки сатирик плакатлар ишлаш.
Учинчи машқ: Линогравюра, литография ва бошқа техникада график иш бажариш. Натюрморт ёки портрет интерьер ёки манзара фонида танланади.


Уй вазифалари


Биринчи топшириқ: Бу вазифа биринчи машқ билан алоқадор бўлиб, мустақил равишда янги вариантлари устида изланишлар олиб борилади. Якуний композиция топилгач, планшетга тортилган бутун қоғоз ўлчамида плакат оригинали бажарилади.
Иккинчи топшириқ: Дастгоҳли графика бўйича бўлади. Бунда икки, уч персонаж иштирок этган дастгоҳли композиция ишланади. Шунингдек, талабанинг эркин танлови бўйича манзара ёки интерьердаги натюрморт тасвири бажарилади. Композицияда албатта бетакрор, пластик мотив, янгича ечим топишни назарда тутмоқ керак.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling