Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Н а з о р а т с а в о л л а р и


Download 0.87 Mb.
bet36/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

Н а з о р а т с а в о л л а р и



  1. Шарқ китобат санъати намуналари қаерларда сақланади?

  2. XVI асрда ёзилган Қози Аҳмаднинг «Гулистони-ҳунар» асарида қандай қимматли маълумотлар берилган?

  3. Қадимий китоблар учун қандай материаллар ишлатилган?

  4. Муқоваларни тайёрланиши ҳақида нималарни биласиз?

  5. Жилд, форзац, титул вароғи, шмуцтитул, бошланма, тугалланма каби элементларни тушунтириб беринг.

  6. Иллюстрацияларга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот беринг.

  7. Китоб графикаси усталари ижоди ҳақида мисоллар келтиринг.

Амалий-аудиториявий ишлар

Ушбу машқларни бажаришда графика санъати хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда композициялар яратиш назарда тутилади.


Биринчи машқ: Китоб мазмунига мос қизиқарли муқова композицияси ишлаш бўйича олиб борилади. Бунда адабиётнинг у ёки бу жанри, ёзувчининг ёзма усули, конкрет мазмун асосида, жанрга мос - роман, ҳикоя, ҳужжатли повесть ёки бошқа шеърий асар бўлмасин, ўша асосда яққол ифода берувчи график тасвир яратилади.
Иккинчи машқ: Китобнинг бадиий безаклари устида ишлашдан иборат бўлади. Булар, муқова, бадиий ҳарф, титул варағи, иллюстрациялар, фронтиспус, шмуцтитул ва бошқалар. Дастлабки босқичда фронтиспус, титул варағи, график суратлар, бошланма ва тугулланма устида ишланади.
Учинчи машқ: Берилган мавзудаги китоб макети устида ишлаш. Бунда шрифтларни гарнитураси хусусиятлари, алоҳида бўлимдаги шрифт ва тасвирлар ҳисобга олинади. Улар орасидаги масофа боғланишлар, иллюстрацияларни жойлаштириш шакллари устида ишланади.


Уй вазифалари


Биринчи топшириқ: Графика турларидан бири (офорт, линогравюра, акватинта, ксилиграфия) бўйича ижодий иш бажариш . композиция эскизи материал билан ишлаш техникаси хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яратиш керак.
Иккинчи топшириқ: Гравюра техникасида шаҳар манзараси чизиш. Иш хомаки эскиз бажаришдан бошланади. Эскизда манзара типлари: кўппланли, панарамали, фрагментар, меъморий ёки манзара билан боғланган ҳолдаги шаҳарча кўринишларини тасвирлаш назарда тутилади. Бу ўринда шаҳардаги янги қурилишлари ҳам бой материал бўлиб ҳисобланиши мумкин.
Учинчи топшириқ: Болалар учун китоб макети тайёрлашда муқова, титул, йўл чизиқларининг умумий яхлит боғланишлари назарда тутилади. Бунда асосан, китобнинг ўқилувчан, қувноқ, тушунарли бўлишига эътибор қаратилади.
Туртинчи топшириқ: Кичикроқ адабий асарга 4-5 та иллюстрация ишлаш. Бунда китобнинг умумий архитектоникаси ва иллюс-трациялаш системасининг яхлит боғланганлигига эътибор қаратилади. Бунда бўлим ва бобларга ажратилганлиги назарда тутилади. Ушбу топшириқни бажаришга тайёрланиш мақсадида машҳур рассомларнинг ишларидан нусха кўчириш мақсадга мувофиқдир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling