Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я
Н а з о р а т с а в о л л а р и
Download 0.87 Mb.
|
kompozitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий-аудиториявий иш Биринчи машқ
- Иккинчи машқ
- Учинчи машқ
- Тўртинчи машқ
Н а з о р а т с а в о л л а р и
Маҳобатли санъат деганда қандай санъат тури тушунилади? Маҳобатли санъатнинг дастгоҳли ранг-тасвирдан қандай фарқи бор? Маҳобатли санъатнинг декоратив санъат билан алоқаси ва боғлуқлик томонларини изоҳланг. Маҳобатли санъатнинг қандай турлари мавжуд? (аҳамияти ва ишлатадиган материали, бажариладиган техникасига асосан). Панно, фреска, мазаика, витраж каби маҳобатли санъат турларига тавсиф беринг. Маҳобатли санъатнинг тарихий илдизлари ҳақида маълумот беринг. Ўзбекистон қадимий деворий рангтасвири ҳақида нималарни биласиз? Мустақил Ўзбекистон маҳобатли санъати намуналаридан мисоллар келтиринг. Амалий-аудиториявий иш Биринчи машқ: Тарихий мавзуда кўп фигурали композиция ишлаш. Бу жанрнинг асосий хусусиятлари шундаки, унда тарихий тараққиётнинг ижтимоий-иқтисодий ривожида ўз изларини қолдирган, улар ҳақида авлодларга турли ривоят ва ҳикоятлар қолган қадимий ўтмишни образини акс эттиришдан иборатдир. Тарихий жанрнинг мавзуси кенг қамровли, мазмуни ниҳоятда бойдир. Бунда энг аввало, рассом тарихий вазиятни билиши керак, яъни, давлат тузилиши, синфий қарама-қаршиликлар, социал қарама-қаршиликлар, маданий ривожланиш даражаси, кийимлар, қурол-лар, урф-одат ва анъаналар ва бошқалар. Яна, шунингдек, давлатлараро муносабатлар (савдо, дипломатия, иттифоқлик ёки келишмовчилик), умумий душманга бирга курашиш вазиятлари. Талаба бу ишга киришишдан аввал бир талай тарихий адабиётларни ўрганиб чиқиши зарур бўлади. Амалий иш учун қуйидаги умумий мавзулар тавсия этилади: «Спитамен қўзғолони», «Жалолиддин Мангуберди», «Темурнома», «Бобурнома», «Шайбонийнома», «Халқ қўзғолонлари» «Миллий озодлик ҳаракатлари». Иккинчи машқ: Битта фигура ёки гуруҳ фигураларни тасвирлаш машқлари. Мақсад: Талабаларни кўриш хотирасини ўстириш. қуйидаги ҳолатларни тасвирлаш тавсия этилади: «юк кўтарган», «кўчат экаётган», «тўп ўйнаётган» ва бошқ. Хотирани мустаҳкамлаш - рассом учун тасаввурдан чизиш кўникмасини тарбиялашда бениҳоя аҳамиятли эканини, бусиз композиция яратишга киришиб бўлмаслигини, қайсики, ҳар қандай картинада албатта одамлар турли вазият ва ҳолатларда иштирок этадилар. Унутмаслик керакки, одамларнинг ҳар бир ҳолати албатта бирор бир мазмунни ифодалаши зарур. Тинч турган одам тасвирига нисбатан, ҳаракатдаги ҳолати таъсирчанроқдир. Учинчи машқ: Композицион тафаккурни ўстирувчи машқ бўлиб, турли руҳий ҳолатларни: қувонч, уйқу, тўполон, хотиржамлик каби кўринишларни ифодалаш назарда тутилади. Вазифани уддалаш учун мос келувчи натура танланади. қисқа муддатли машқлардан сўнг, дарҳол композициянинг эскизи устида ишлаш зарур. Чунки, иш жараёнидагина образли ечимга яқинлашиб борилади. Тўртинчи машқ: Қайсидир маънода биринчи машқнинг давоми бўлиб, эндиги вазифа: энг охирги умумий саҳна ҳолатини ишлаб чиқиш эскизлари ишланади. Бу машқда у хоҳ тарихий, хоҳ у замонавий композиция бўлмасин, халқ асосий қаҳрамон сифатида улуғланади. Гарчи талабалар бу соҳада энг кучли бадиий ечимдаги композициялар ярата олмасаларда бу уринишлари уларнинг келгусидаги катта ижодий асарларининг илк қадами бўлиб ҳизмат қилади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling