Алишер навоий мукаммал


Download 2.86 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/28
Sana16.06.2023
Hajmi2.86 Kb.
#1507811
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28
Bog'liq
Alisher Navoiy. Mukammal asarlar to plami. 20-jild-1-250

РУБОИЙЛАР 
1. То дилда куч-Қувват, 
То баданда руҳдан нишон бор эди
Дил дилбар ҳуснига мойилу 
Жон жаҳонга фитна солувчига мафтун эди. 
2. Эй, юзингдан кўз гулшани гулу лолага сероб, 
Чеҳранг чироғидан кўз маскани равшан, 
Агар юзинг туфайли кўз қорачиқлари ёришмаса,


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
58 
58
Кўзнинг икки ёруғ машъали зулмат ичида қолади. 
3. Эй, сенсиз менинг сабримда нуқсондан бўлак нарса йўқ 
Ғамингдан дилда ҳижрон аламидан бўлак нарса йўқ, 
Жонда ҳам маҳрумлик машаққатидан бўлак нарса йўқ, 
(Бинобарин, менда) сабр ҳам, дил ҳам, жон ҳам йўқ. 
4. Эй (шаънига) ҳар нафасда ҳад-ҳисобсиз ҳамду сано (айтилувчи 
Зот), 
Бундан юз чандон кўп ҳамду санодан-да мустағнийсан.
Фано дайридаги фаришталар зикри: 
«Эй пок Худо, (сенинг илминг баробарида) 
бизда илм йўқ, дейишдан иборатдир. 
5. Томнинг (бир) четидан ой юзли (дилбар) нинг юзи (кўринди), 
Офтобда уни кўрмаган бўлса, ажаб эмас. 
Эй санам, икки қошинг акси юзимга тушиб,
У қиблани кўрсатувчи компас (қибланамо) га ўхшаб қолди. 
6. Эй, (бу) барча сармастлигимиз лабинг майи туфайлидир,
Бизнинг оёқ остида хорлигимиз сарв каби 
баланд қаддинг туфайлидир. 
Агар сенинг хаёлинг ҳамроҳимиз бўлмаганда,
Борлиғимиз йўқлик (олами)дан айри тушар эди. 
7. Тонг насимидан (димоғимга) сенинг исинг келди
Боғдан куйинг жилваси намоён бўлди. 
Гулни кўрдиму, у менга юзинг аломати бўлиб кўринди, 
Лекин менга тийнат-табиатинг маълум бўлмади. 
8. Бекаслик ва беморлик туфайли аҳволим танг бўлиб, 
Шомдан то саҳаргача нола-афғон чекаман. 
Айрилиқ дастидан оғир кунларга қолдик, 
Эй ёр, (аввалги) у барча ёрлик (дўстликларинг) қаёқда қолди? 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
59 
59
9. Жоним сенинг жон бағишловчи икки лабингга фидо, 
Руҳим сен томондан эсадиган муаттар насимга фидо, 
Ошиқ кўнглим сенинг ишваларингга фидо, 
Хаста жисмим оёғинг тупроғига фидо. 
10. Ул ой юзлининг ишқи ҳаваси (кўнглимга) тушгандан буён
Кўз ёшларим дарё бўлиб, жигарим қонга тўлди. 
Осмондаги қушлару дарёдаги балиқлар
Бу ранжу машаққат ичра қолган ҳолимга йиғлаши (шубҳасиз). 
11. Бу кеча сенинг ҳажрингда ишим изтироб (чекиш) бўлди,
Бетоқатликдан (ҳатто) жоним чиқиб кетишига сал қолди.
Айрилиқдан жисм жуда азобда қолди, 
Бу кўнгилнинг аҳволи қанчалик ёмон 
бўлганлигини шундан ҳам билса бўлади. 
12. Юлдузлар кўз ёшим дарёсининг мавжларидир, 
Йўқ-йўқ, бу ҳол (бундай офарин иш) мақсадга мувофиқ эмас.
(Бу кўз ёш) дарёсининг осмони юлдузлар туфайли шуълаланиб, 
Гирдоб бўлмаса-да, деворга айланиб, (мени сендан тўсиб қўйди). 
13. Талаб тариқини такаббур (кишилар)дан талаб қилма,
Бу хилдаги ҳаёт тарзини (шу йўлга кирган) 
ниёзмандлардан ўзгадан талаб қилма.
Зуҳд аҳлидан бенақшликни кўп ҳам талаб қилма, 
Бу нақшни нақшбандлардан бошқадан талаб қилма. 
14.Дўстдан айрилиб, ғурбатга тушдим, 
Заифлик шиддатидан ўлимга яқинлашдим. 
Бир яқиним йўқки, бу хаста бошига табибни бошлаб келса,
Бир савобталаб йўқки, бу ғариб учун кафан изласа. 
15. Ҳар лаҳза қисматдан жафо етса, 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
60 
60
Замона ҳодисаларидан бало етса, 
Ул ойдан вафо етиш эҳтимоли бўлса, 
Бош унинг сочидек оёқ остига тушса ҳам ғам йўқ. 
16. Қачонгача ситаму ҳижроннинг машаққатини тортаман? 
Кошки (сени) бир кеча байт ул - аҳзон — ғамхона уйимга тортсам 
эди. 
Вайрона дилнинг ички чокидан тортиб
Ўша лаҳза дилдан жон хилватхонасига тортиб кетсам эди. 
17. Сенинг паришон зулфингга боғланмаган дил йўқ, 
Ҳижронингда саргардон бўлмаган жон йўқ. 
Дилинг сенга тегишли эмас, у менинг. (мулким) дейсан, 
Бу билан гўё жон меники, сенинг (ўз) жонинг йўқ (дегандай 
бўласан). 
18. Биллур қадаҳ ичра май ёқутдай товланади,
Агар (у менга) муяссар бўлса, кечаю кундуз насибам ўша бўлади.
(Чунки) то кекса фалак билан қартайиб кетган осмон мавжуд 
экан,
Ақл ва ҳисларим ҳайрон(лик домидан) қутулмайди. 
19. Заифлигимга у қилдек ингичка бел сабаб,
Ўлимимга у қора зулф сабаб,
Умримга у дилга хуш ёқувчи қомат сабаб, 
Жонимга у сўзловчи лаб сабаб.
20. Сеҳргарлик ҳунари (сенинг) кўзинг туфайли ривож топди,
(Кўзинг бу борада) Бобилу Кашмирдан бож олади.
Айёр каби баъзида ғорат қилиб,
Худди бошдан тожни олган каби танлардан бошни жудо қилади. 
21. Соқий, мен ғамгиннинг қошига қадаҳ келтир, 
У ҳар қанча катта бўлса ҳам кўтариб кел. 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
61 
61
Агарда бу қадаҳ айланувчи осмондек бўлса ҳам,
Бир-икки симиришда уни бўшатиб, тўнкариб қўяман.
22. Ишқда жонон қошида беодоблик қилма,
Бу худди қул султон олдида беодоблик қилганга ўхшайди.
Дўст васлига етган (кишининг) беодоблик қилиши мумкин эмас,
Оқил одобли бўлади-ю, нодон одобсиз.
23. Ошиқликда киши ҳамма нарсадан фориғ бўлса, 
Ақлу ҳушга боғлиқ бўлганидан кўра яхшидир.
(Бу мазҳабда) қабулдан дам урган киши рад этилади
Яхшилик даъво қилган киши ёмонлик кўради.
24. Қуёш жилва кўргизди-ю, сен келмадинг, 
Сен кетганингда ҳам қуёш кўкда турган эди. 
Сенинг кеч келишинг-у жуда тез кетишингдан
Дил қони кўзларим орқали юзимга тўкилади. 
25. Мен хастага дилбардан мактуб келди, 
Бу мактубнинг вафодан баҳс этиши муқаррар. 
Менга йўл кўрсатувчи бу мактубни кўриб, йиғлаб юбордим,
Ўзим ҳам қуйилиб келган кўз ёшидай қоғозга тўкилдим. 
26. Чаманга баҳор насимининг карвони кириб келди, 
Юк ўрнига Чин нофасини тоза сунбул билан боғлаб олган.
Наргис ғунчадан хурсандлик изҳор қилиб,
Гўёки (сенинг) йўлингдан унинг кўзига ғубор тушибди. 
27. Жонон, бир лаҳза ҳам кифтимдан қўлингни олма, 
Сўзлаганимда оғзимдан қулоғингни олма. 
Юзимдан юзингни олма-ю, бўйнимни қучоғингдан бўшатма, 
Жисмимдан жонимни-ю, танимдан ҳушимни олма. 
28. (Эй) соқий, ўрнингдан тур, аччиқ сувдан эмас, 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
62 
62
Ёндиргувчи оташдан бир улкан қадаҳни тўлдириб, 
менинг қошимга келтир.
(Май ичишдан) тавба қилганимни айтиб, узр сўрасам,
(Майни аввал) енгингга солиб, кейин (ундан) бўғзимга қуй. 
29. Соқий, қадаҳга шодлик майини қуй, 
Шаффоф майга пок юзинг акси тушиб турсин. 
Бас, (ҳар қанча) фитнаю ғавғо бўлса, 
мен — беғамнинг бошига сол, 
То унинг овозаси фалак гунбазига бориб етсин! 
30. (Сен) кетдинг-у, ўшандан буён жисмим
(минг бир азобда) ўртанади,
Хаёлингдан ҳалигача кўзим ёшга тўла, 
Ишқинг оташида таним ҳалигача кабоб,
Яна келки, ғамингдан дил ҳалигача харобдир. 
31. (Сен) кетдинг-у, дил ҳалигача ғамингдан хаста, 
Сенинг хаёлингда кўзим ҳалигача ёш тўкмоқда. 
(Орқангга) қайтки, жон айрилиқдан ҳалигача зордир, 
Яна келки, дил ҳалигача сенга интизордир. 
32. У пари каби гўзал маҳбуба менга сира ёр бўлмади, 
Бу ғам чекувчи дил у туфайли ҳеч шод бўлмади. 
Усиз нафасим ўти ҳаргиз пасаймади, 
Яъни сира яхши нафас олган эмасман. 
33. Ҳаётимдан сира кўнглим тўлмайди, 
Нимаики қилган бўлмай, барчасидан пушаймонман. 
Ақлдан насибам фақат нодонлигу 
Ўз нодонлигимдан ишим доим ҳайронлик бўлди. 
34. Илоҳий ҳусн жилва қилган у чеҳрага 
Қора зулфи орасидан қарадим. 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
63 
63
Камоли диққат билан боқиб, (шу нарсага амин бўлдимки), 
Бу юзни ой билан қуёшга нисбат бериб бўлмайди. 
35. Ёмонлик кўрмай десанг, хушфеъл бўл, 
Одамлардан узоқлаш, дилинг ва юзинг бир бўлсин. 
Халқ қаёққа юрса-юрсин, сен бошқа ёққа юр, 
Яъни кишиларга қўшилма-ю, У (Ҳақ) билан бўл. 
36. Замон аҳлидан (сенга) ҳар нимаки-етмасин; нолима, 
Азалдан белгиланган тақдирингга рози бўл-у 
уни ўзгартиришга беҳуда уринма. 
Эшитиш жоиз бўлмаган гап-сўзларга қулоғингни кар қил,
Айтиш лозим бўлмаган ҳар қандай гапдан тилингни тий. 
37. Агар Ҳақ сени ҳам ўзининг хос бандаларидан қилишини 
хоҳласанг,
Аввало, ўзингни авом халқдан халос қил.
Шундан кейин сидқу ихлос йўлнга кир, 
Ажаб эмас, хсслар сени ҳам эътироф этиб,
ўз сафларига қабул қилсалар. 
38. Дарвешлардан сенга файз етишини хоҳласанг, 
Сен ҳам ўзингдан уларга файз етказ. 
Агар шу тариқа у кўнгли мажруҳларга файз етказсанг, 
Ажаб эмас, сенга ҳам улардан зиёда файз етса. 
39. Эй дил, ҳижоб остида эканлигини кўриб, 
Сен у хатни тоза мушк, деб айтма. 
У хат шомнинг офтобга мактубидир
Йўқ-йўқ, бу тўғри эмас, у хат сувга солинган нақшдир. 
40. Эй, сендан бу нотавон кўнглим баҳра олади, 
Ҳуснингдан қон тўкувчи кўзим баҳра олади, 
Гўзал қаддингдан руҳу равоним баҳра олади, 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
64 
64
Жон бахш этувчи лабингдан жоним баҳра олади. 
41. Жудолик кунида видолашувнинг дилга азоб берувчи ғами
Ва унинг ҳижрон ўтини кучайтирувчи оташи,
Унинг ўлимга олиб борувчи оғир ҳасрат-ғуссаси, 
(Охир-оқибат) мени ўша видоъ кунида ҳалок қилдилар. 
42. Кўнглимни ҳижрон оташи куйдиргандан бошлаб, 
Кўзларим ёш тўкишга тушди. 
Имкон борича ҳаракат қилинди-ю, 
Лекин у ўтни сув билан ўчириб бўлмади 
(Яъни кўнглимнинг ўтини ўчиришга кўзимнинг ёши ожизлик 
қилди). 
43. Эй, (сенинг) дардинг оташидан (кўнглимда) доғ устига доғ,
Ғам шомида (бу доғдан) фиғоним фалакдан ҳам ошади.
Ичим ҳам, ташим ҳам доғга тўлди, 
Энди бошқа доғ(лар)ни қаерга сиғдирасан? 
44. Эй, (сенинг) киприкларинг мени ўлдириш учун саф 
тортганлар,
Уларнинг ҳар бири (санчилиш учун) менинг 
жонимни нишонга олганлар. 
Бу бало майдонида энди умрим ниҳоясига етиши аниқ,
Чунки бу сафни ёриб, ташқарига чиқиб бўлмайди. 
45. Дўстлар баҳор фаслида тоза майни сузган чоғларида 
Мен зуҳду тавбадан ҳар қанча ортиқча лоф урсам-да, 
Агар менинг бу беҳуда вайсашларимга ишониб, 
мени майдан маҳрум этсалар, 
Дўстлик шартида бу инсофдан эмас. 
46. Эй дўст, ҳижрон кунлари (кишини) ҳалокатга етказувчи 
бўлади,


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
65 
65
Фироқ жомига ҳажр заҳри омухта қилинган бўлади. 
Агар фироқ шоми висол тонгига етказадиган бўлса-ю,
Мен фироқ номини тилга олсам, сен менинг отимни тутма. 
47. Қисмат менинг бошимга ишқ тожини кийдирди-ю, 
Кўнглим дарёсига ишқ гавҳарини яширди. 
Бу тож туфайли ишқ мамлакатини қўлга киритдим,
Бу гавҳар эса кўнгилдаги ишқ учқунини аланга олдирди. 
48. Муғ дайрида чаққон муғбачалар 
Май бериб, мени масту бепарво қилдилар. 
Мастлик ғолиб бўлиб, тупроққа беланиб қолдим, 
Шу боис улар йиртиқ хирқамни манга айрибош қилмадилар... 
49. Эй шўх соқий, оташ каби май тут,
Томизсанг, у тошни сув қиладиган бўлсин. 
Тор дилимга ғамнинг улкан тоши тушган, 
Шояд шу йўл билан уни бир оз енгиллатсам. 
50. Ою йиллар жисму жоним ишқ оташида (ёнади), 
Шу тарзда ўз машқини камолга етказади. 
Дўзахга тушсам ҳам, шу тахлит 
Ҳижрон дўзахидан висол жаннатига етиб оламан. 
51. Эй дил, зоҳид кишилар билан (ҳар қандай) алоқа ипларини уз, 
Эй дил, фано дайрида манзил қур.
Эй дил, чолғувчи ва майдан бўлак нарсадан бирор натижа кутма,
(Барчасини) бир-бир айтдим, қулоқ сол, эй дил, Эй дил! 
52. Бу дунёда ким эканлигимдан огоҳ эмасман, 
Ёхуд нимаману нимадан яралдиму нима учун яралдим? 
Маълум эмаски, одам авлодиданманми ё тупроқданми? 
Тупроқдан яралган бўлсам, мен қандай одамман (ўзи)? 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
66 
66
53. Ошиқлик машаққатидан жоним азобда (қолди), нима қилай?
Девонаю жаҳонга шармисор бўлдим, нима қилай?
Бу дардимнинг чораси сабр эканини биламан,
Лекин қўлимдан сабр қилиш келмаса, нима қилай? 
54. Эй, сенинг ғуборинг подшоҳлар тожининг зийнати, 
Чунки сен гўзаллар шоҳисан. 
Юзинг шуъласидан жаҳоннинг хасдай жисмига бир учқун тушган,
Жаҳон аҳлининг бу торта-тортидан мени халос қил. 
55. Эй дил, замон аҳлидан кунинг қора бўлди, 
Шу сабабли кечанг қандай бўлса, кундузинг ҳам шундай.
Замона жафосидан бир лаҳза осониш йўқ, 
Агар осойиш истасанг, май қадаҳини қўлингдан қўйма. 
56. Эй пари пайкарим, мени ҳажрингда ўлдирма,
Бу ғамга ботган дилимнинг ўтидан эҳтиёт бўл. 
Кеча бир нафас менинг ёнимдан узоқлашганингга 
Танимдан жон учди-ю, бошимдан ақл. 
57. То тонгга қадар у Хўтан гўзалининг (юзидан) нур таралади, 
Қундузи бўлса, қуёш чироғи шуъла сочади. 
Шом кирса, ой машъали ёруғлик бағишлайди, 
Ё Раб, умринг чироғи ҳамиша равшан бўлади. 
58. Агар у соадат бағишлўвчи маҳбуба бир шом чоғи 
Майхонада менга кўҳна майни янгидан тутса, 
Эрталабки бош оғриғи (сабуҳий) ташвишида 
табъимни хира қилмайман,
Чунки унга жонимни ҳам, тўнимни ҳам садқа қилганман. 
59. Майхонада май қуйқаси (дурд) жом ичида худди 
лаъл каби жилва қилади,
У ўз ошиқларини масту телба қилади. 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
67 
67
Ғамдан ғам йўқ, чунки дурднинг ўзи ҳалок қилади, 
Бу дурднинг ҳар бир қатрасида бир пок жон яширин. 
60. То қўлим билан улуғвор бир тоғ этагидан маҳкам 
тутдим, дилим ғуссадан танг келди.
Жамиятга қўл силтаб, Дил амри билан
шу тоғ этагини манзил тутишни хоҳлайман. 
61. Фақр йўлида бошингда нимаики бўлса, улоқтириб юбор,
Ва кафтингда-ю киссангда нимаики бор, бериб юбор. 
Агар шу икки ишнинг уддасидан чиқсанг, 
Яхши-ёмон ҳар нимага дучор бўлсанг-да, парво қилма. 
62. Эй девона кўнгил, хом хаёлларга бориб, 
Жононанинг сенга ҳамхона бўлишини хоҳлайсан. 
(Ахир), париларнинг рашкини келтирадиган (у 
маҳбуб) сен билан қандай ҳамхона бўлсин,
Чунки сенинг вайронадан бўлак бошпанинг йўқ-ку? 
63. Эй, сенинг юзинг жаҳонни безовчи юлдузга ўхшайди, 
В-эй, сенинг бўйинг жонга роҳат бағишловчи хуш бўйдир.
Худо ҳаққи, сенинг сочингсиз менда ҳаддан зиёд паришонлик юз 
берди,
Сочинг қораликда (ошиқларнинг) оҳу фиғонига тўла тунга ўхшаб 
кетади. 
64. Эй соқий, агар ғам заҳри мени ҳалок қилар экан, 
Дафъи дард сифатида май тутсанг, бунинг нима хавфи бор? 
Эй соқий, дил тавба қилиб, гуноҳкор бўлди, 
(Бас), бу гуноҳни май билан тозалаб юв. 
65. Агар дайр ичра муғбачалар билан чанггу доираю 
най оҳанги остида май ичишни хоҳласанг, 
Агарда Жамшиду Кай (Хисрав) бўлсанг ҳам, 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
68 
68
Дайр пирининг ҳиммати-ю, рухсатисиз бу иш муяссар бўлмайди. 
66. Эй соқий, бу ишвагарлардан кўра ўзинг ишвагарроқсан,
Ўзингга пинҳона интизор бўлиб ўтирибман, 
Бу катта қадаҳни тезда тўлдириб кел-у, 
Мени ҳам бошқалар каби беҳуш қил. 
67. Эй соқий, мени торта-торт қилиб, 
Риндлар макони бўлган майхонага олиб бордилар. 
Агарда менинг ҳам майхўрлар сафига қўшилишимни хоҳласанг, 
Сузаётган майингдан менга ҳам ичир. 
68. Эн соқий, хазон фасли (куз) келиб, ток барглари тўкила 
бошлади,
Менинг ҳам аҳволим шу баргларга ўхшайди.
Ичаётган майинг ҳам ўшандан, эй соқий,
Шуни кўз олдимга келтириб, ундан ичай. 
69. То бу тубан дунё зиндонига мойил экансан, 
Унинг ғаму ташвишларидан ҳар лаҳза турланиб-тусланасан.
Жамшиду Искандардан устун бўлишни хоҳласанг,
Айт-чи, Жом ойинасисиз қандай қилиб бунга эришасан? 
70. То бенишонлик кўйининг сокини бўлмай 
(яъни Ҳақдан бошқасини унутмай) туриб, 
Яширин сирларни билишга сазовор бўлмайсан, 
То вужудингни унутиб, фоний бўлмагунча. 
Абадий ҳаётга восил бўлолмайсан. 
71. Эн сен, бу фано дайри (ўткинчн дунё)га аснр бўлган (киши),
Тириклик ташвишлари сенга бақо йўлини боғлаб қўйибди.
Бу бевафо дунёга асир эканлигингдан хурсандсан, 
Агар замона шоҳи бўлсанг-да, (Узига) ҳожатманд эканингни 
унутма. 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
69 
69
72. Илму маърифатдан лоф уриш нодонликдан бошқа нарса эмас, 
Агар билсанг, нодонликни билишнинг ўзи илмдир.
Нима учун ўз ишингни мушкуллаштирасан, 
Чунки битта «йўқ»дан мингта осонлик юзага келади. 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
70 
70

Download 2.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling