Алишер навоий мукаммал


МАХДУМ ҲАЗАТ (ВАФОТИ)ГА МАРСИЯ


Download 2.86 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/28
Sana16.06.2023
Hajmi2.86 Kb.
#1507811
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Alisher Navoiy. Mukammal asarlar to plami. 20-jild-1-250

МАХДУМ ҲАЗАТ (ВАФОТИ)ГА МАРСИЯ 
1. Ҳар дам осмон анжуманидан янги бир жафо келади,
унинг ҳар бир юлдузи янги бир балонинг доғидир. 
2. Кундуз ва кеч унинг кийими кўк ва қорадир,
кечаси бошқа аза ва кундузи бошқа азадир. 
3. Балки ҳар лаҳза йўқлик даштидан аза келади, 
ҳар дам ажал гуруҳидан янги бир фано гарди келади. 
4. Дунё бир мотамхонадирки, унинг ҳар тарафидан, 
бошқа бир оҳнинг дуди ва бошқа нолаю вой келади. 
5. Унинг оҳи дилга қоронғулик орттиради,
нолаю войи жонга янги қайғу солади. 
6. Бу боғнинг гули мотамзадаликдан юз пора бўлди,
ҳар бирининг либоси куйган, бошқасининг эса тўни(куяди). 
7. (Бу боғнинг) суви заҳар, ҳавоси бадбўй, не ажабки,


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
17 
17
бу манзилда ҳар кун бошқа вабо бўлади. 
8. Дил аҳллари поклик гулшани томон (кетмоқ) истадилар, 
чунки у ерда оби ҳаво бошқачадир. 
9. Эътиқод эгалари наздида бу ўткинчи дунё 
жой эмас, бу тоифанинг асли жони бошқа ердадир. 
10. Шу сабабли азал майининг масти жомлик ориф, 
сархушлик билан фано саройидан (чиқиб) ватан томон кетди. 
11. Эй илоҳий қурб маҳрамгоҳи ҳарамидан жой олган,
сенинг қизиқишинг жаннат боғи томон бўлармиди?! 
12. Ер ҳарамидан малаклар мамлакатига сайр 
қилганингда, малак гуруҳи анжуманига ғавғонг тушди. 
13. Поклик ҳарами тўтилари сенга юракдан 
муштоқлар, дўстлик чамани булбуллари сенга жондан шайдолар. 
14. Қазо кимёгари бошқа қуёшни чиқарди, 
(зероки) сиймойинг равшанлиги осмонга таъсир қилди. 
15. Тўққиз фалак чарх уриб атрофингга келишди, 
гўё ҳар бирининг бошида сенинг савдойинг бор эди. 
16. Арвоҳлар оламига шунинг учун (ҳам) ғавғо тушдики, 
руҳпарвар нозик фикрларингни жон билан ёзсинлар. 
17. Қутблар руҳи истиқболингга келишди,
автодлар жони хоки пойингга йиғилишди. 
18. Сени қўлма-қўл (қилиб) шундай бир жойга олиб боришдики, 
бу ғам маконида ҳам у жойни хоҳлар эдинг. 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
18 
18
19. Сен ҳақиқий мақсадга эришдинг, 
(лекин) қиёматгача жаҳонда доду фарёдинг қолди. 
20. Сенинг фироқингда ғамзадалар дили ғамгин қолди, 
шунинг учун мотамзадалар мотамхонасининг бурчаклари 
зулматда қолди. 
21. Сен кетдингу жаҳон халқининг дили зор қолди,
қиёматгача фироқингга гирифтор қолди. 
22. То абад куйганлар дилининг оҳидан, 
бу айланувчи гумбаз хумида тутунлар қолди. 
23. Ҳақиқатга етишмоқчи бўлганлар комил муршидсиз қолди, 
(уларнинг) юзларча мушкуллари ҳал бўлмай шундайин қолди. 
24. Художўйлар сулукига сендан комиллик етишиб турар эди, 
равишларида ожизлигу атворларида нуқсонлар қолди. 
25. Сенинг нуринг олимлар учун дарс машъали бўлди, 
машъал ўчди ва қиёмат кунигача кеча қоронғу қолди. 
26. Динга юз халал етишди ва диндорларнинг
тасбеҳи синиб, кафтида зуннор ипи қолди. 
27. Ҳақ сирри пинҳон пардасининг ортига яшириниб,
сирлар хазинаси кўз ёши лойи билан сувалиб қолди. 
28. Наинки юз алам тикани эрклилар танига қадалди,
(балки) икки юз ситам юки яхшилар танида қолди. 
29. Толиблар фано йўлининг равишини қўлдан. 
бердилар, ҳар бири юз хаёл пардаси ортида қолди. 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
19 
19
30. Сенинг вафотинг туфайли даврда не чоғлиқ зилзилалар рўй 
берди, 
у зилзиладан исломга қанчалик халаллар етишди. 
31. Бу азадан ҳамма оламда на гадо қолди, на шоҳ, 
улар сенинг мотамингда икки юзлаб нолаву оҳ чекдилар. 
32. Булутдек ўкириб, нола тортиб
карам қуёши — илоҳ кўланкаси тобутинг устига соя ташлади. 
33. Агар муяссар бўлса у ҳам наъшингни елкага олиб,
куйган мен каби мозоргача ҳамроҳ бўлар эди. 
34. Жаҳон подшоҳлари тўнларини чок қилиб,
тобутинг олдида қаттиқ қайғу билан қадам ташладилар. 
35. Жаҳон мағрурлари тобутинг остида паст бўлиб, 
ҳаммалари йиғлаб, сенинг юкингни букчайганича элтиб 
бордилар. 
36. Тобутинг ҳар пояси бир улуғ зот (қутб) елкасида, 
лекин тўрттовлари ҳам «афсус» дея дод солиб йиғладилар. 
37. Бир оламни бошқа бир оламга олиб бориш,
бундайин огоҳ юк ташувчилардан бошқага мумкин эмас. 
38. Улкан бетоқатлик юз бердики, шунча кўп кўзлар 
билан ҳам айланувчи осмон ўша томонга қарай олмади. 
39. Гарчи тунинг нур билан ойдиндек оппоқ эса-да,
лекин ҳеч ким бундай қора тунни кўрган эмас эди. 
40. Намозингга минглаб кншилар тўпланди, 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
20 
20
юз минглаб малаклар ҳавода саф тортдилар. 
41. Ҳамма фиғон тортиб, дилини чок қилиб, сени олиб 
бордилар, тупроқ кўксига хазинадек сени жойладилар. 
42. Муридлар гуруҳидаги ҳамманинг дили чок, 
ҳар бири сени шу чок бўлган дилига тортмоқчи бўлди. 
43. Жаҳон покларининг бошлиғи эдинг, шунинг учун (ҳам) пок 
Тангри,
пок (қилиб) яратди сени-ю, яна пок олиб кетди. 
44. Висол дарёсига чўмдинг, ҳиммат кўзида 
сенга жаннат — гулхану туби (дарахти) бир хашакдек туюлади. 
45. Сенинг пок руҳинг тўққизинчи осмонга шошилди,
бинобарин, танинг ер остида қолса, сенга незарар? 
46. Ҳамма жаҳон покларининг пок танига
сенинг пок танингга осмондан етишган (нарсалар) етишди. 
47. Фалак сен каби нодир хазинадан баҳра олиш учун эмас, 
балки сени яхши сақлаш учун тупроққа яширди. 
48. Маъноларни идрок этишликда сен ақли расо эдинг, 
шунинг учун идрок сен ҳақингда ақл юрита олмайди. 
49. Гарчи ёронлар қисмати сенга зорлнк ва (қайғунгда) 
ғамгинлик экан,
лекин мен ғамгиндек, бирор зор бўлмаса керак. 
50. Улуғлар Махдум келадилар, деб саф тортишди
мухлисларни юзингни кўришдан маҳрум қилма. 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
21 
21
51. Дўстлар, ҳамма фанда олам ягонаси қани? 
одам болалари жинсидан энг афзали, энг сўзга чечани қани? 
52. Орзуси биёбоинда халойиқ ҳалок бўлди, 
ҳамманинг давоси бўлган Масиҳо нафасли Хизр қани? 
53. Дўстларнинг дили фироқинг тиғидан юз яра бўлди,
яхши хулқи ҳаммага малҳам бўлган (одам) қани? 
54. Ҳужра бўш ва китоб варақлари тўзиб қолди,
ҳужра эгаси қани? Уларга қаровчи қани? 
55. Ғамзадалар бошида ўзини ўлдиришдан бошқа фикр йўқ.
уларга таскин берувчи ва буларга ғамкашлик қилувчи қанн? 
56. Қалам юзини қора қилиб, сийнасини чок айлаб, 
олимлар олими, бўлган менинг эгам қани? (деб сўрамоқда). 
57. Хуросонда ҳеч кимни хурсанд деб бўлмайди,
ер юзида топилган кишининг хуррами қани? 
58. Бу мотам фақат зоҳидлик хонақоҳига тушмади,
фонийлик дунёсида ҳам мотамдан бошқаси қани? 
59. Қолган умрни фонийликда ўтказишга аҳд қилдим,
бу кўҳна дунёда боқийлик аҳдининг маҳкамлиги қани? 
60. Ишқибозлар қайғудан дилга ўт солдилар, 
жон фидо қилувчилар ҳам бу ғам ўтидан куйдилар. 
61. Эй узундан-узоқ сафарга равона бўлган, 
бу хилдаги сафарга кимки чиқди — яна қайтмади. 
62. Наинки қалам учидаги сеҳрни яна боғладинг, 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
22 
22
балки тил банди билан жаҳондан мўъжизани олиб кетдинг. 
63. Пок нафасингни бошқа бирор кимсадан топиб бўлмайди, 
чунки пайғамбардан кейин ҳеч ким ваҳий билан имтиёз топмади. 
64. Шоҳнинг жонида сенинг ҳижронинг ўтидан ёнғин қолди.
Қулларнинг юз пора дилида ғамингдан эриб сув бўлиш қолди. 
65. На шоҳ, на қул, балки дунёда қиёмат кунигача,
ҳар ким турса, сенинг мотамингда фарёд қилади. 
66. Гарчи юзингни васл пардаси билан яширсанг-да,
иззат ва ноз ҳарамида то абад жилва қилгайсан. 
67. Нурларга тўла руҳингдан мадад етказгайсан, 
чунки сендан жудоликда кўп эътиқод эгалари харобдирлар. 
68. Жаҳонда юз қарн (аср) яшаган кимсани ҳам афсун билан 
ўйин кўрсатувчи фалак жаҳондан узиб олади. 
69. Эй рафиқлар, ҳамманинг иши оқибати шундайдир,
охирнинг фикрини бошдан қилиш яхшидир. 
70. Маъно шоҳининг сурати агар шундай бўлса,
қиёматгача сурат билан маъно шоҳига омин бўлгай! 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
23 
23

Download 2.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling