Алишер навоий мукаммал


ОЛИЙ ФАРМОН БИЛАН МАХДУМ (ЖОМИЙ) ҒАЗАЛИГА


Download 2.86 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/28
Sana16.06.2023
Hajmi2.86 Kb.
#1507811
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Alisher Navoiy. Mukammal asarlar to plami. 20-jild-1-250

ОЛИЙ ФАРМОН БИЛАН МАХДУМ (ЖОМИЙ) ҒАЗАЛИГА 
БОҒЛАНГАН МУСАДДАС 
1. Кошки, дўст кўйи (кўчаси) тупроғидан жой олсам эди.
Кошки, унинг оёғи тупроғи(изи)га юзларимни суртсам эди.
Кошки, у сарвқомат кўчасидан чиқиб келса эди.
Оламни безовчи юзидан кошки, пардасини олса эди.
Кошки, у раъно дилдорнинг дийдорини кўрсам эди.
Кошки, кўзимни у зебо юз билан равшан қилсам эди. 
2. Жаннат турганда, кўнглим дўзахга майл этмаганидек,
у ойнинг кўйи бор экан, менга беҳишт керак эмас.
Лаъл лаби олдида оғзим нега Кавсар сувига белансин?
У сарв турганда Тубо (дарахти) мени мафтун қилмайди.
Хотирим Тубо соясида осуда (хотиржам) бўлмайди.
Кошки, у сарвқомат бошимга соя солса эди. 
3. Кеча афғон чекиб у сарвқомат кўчасига равон бўлдим.
Ҳар бор жамолини кўрай десам саман(оти)ни суриб кетади.
Бугунгача унинг (дийдорига) бечора жоним интизор эди.
У ташқарига чиққанда юзига парда тортган эди.
Бугун унинг жамолидан баҳраманд бўлмаган бўлсамда,
бу давлатга етиш ваъдаси, кошки, эртага қолса эди. 
4. Зор дилимда у гулчеҳра дийдорининг ҳаваси бор эди,
у ҳавас ортгандан кейин (унинг) қасрига қараб равона бўлдим.
Дарвазабон йўлимни тўсди, кўп тортишувлардан кейин
тамоша қилиш учун гулзор томонга йўллади.
Ошиқларга гул териш ва гулни томоша қилишдан не фойда?
Кошки, у гулчеҳранинг тамошосига ҳам ижозат бўлса эди. 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 

8
5. Дилга у гул юзлидан насиба етмади. Юзининг гули у
ёқда турсин, ҳатто кўчаси бошидаги тикандан ҳам насиба йўқ.
Жонга у ширин забондан бир нукта, кўзимга у
гўзал юздан бир жилва насиба йўқ. Кошки,
унинг висоли менга насиб бўлса эди, дейман.
Насибасизларга «кошки»дан ўзга насиба йўқ. 
6. Зоҳидларга ишқ сирларидан огоҳлик йўқдир. 
Ишқ бозорида дин нақди (ақчаси)нинг қадри тушган.
Ишққа зор бўлган киши оқиллик йўлидан безордир.
Ишқ таври (одати) бўйича динни барбод бериш керак.
Ақлу дин бор экан, ишқ иши юришмайди. Бу (ишқ)нинг
ҳужуми билан у иккови (ақл ва дин)нннг иши талон-тарож 
бўлсайди. 
7. Ҳажр (айрилиқ) ҳарфининг шаҳри билан жон
оғзини ачитган зотнинг далил ва қилган ишларини
ишқ забури китобидан деб бил. Ҳурлар ва қуллар тилида
унинг васфи такрорлангани такрорланган. Табъ аҳли 
(шоирлар)нинг
назм дурлари билан уфқларга унинг таърифи тўлиб кетди.
Унинг лутфу карами васфида Жомийнинг назми
дурдек порлаб турибди. Кошки, (бу назм дурри)
улуғ шоҳдан бошқанинг қулоғидан жой олмаса эди. 
8. У (шундай подшоҳ)ки, фикр шамидан қуёш нур олади.
Янги ой (унинг) қуллари уловининг тақаси бўлса арзийди.
Уруш пайтида хоқону фағфурлар унинг қулларидур.
Айшу сурур (кайфу сафо) қилса, подшоҳлар унинг 
хизматкорларидир. 
(У шундай) шоҳ Абулғози (ғозийлар отасидур)ки, узоқдан 
юлдузлар
подшоҳи кўриб): «Кошки, унинг я қинлари қаторида бўлсам эди», 
дейди. 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 

9
9. У (шундай подшоҳ)ки, фалак ҳам
унинг азмидек тез юролмайди.
Ақли кулл (комил ақл) унинг ҳушёрлигидан ҳайрат
бармоғини тишлаб қолади. Унинг азму жазми (қатъиятлиги)дан
денгиз жисмига ларза тушади. Жанг майдонида кимга
ҳужум қилса, мағлуб бўлсин! Базм ҳарамидан
«кошки»гача юз йиллик йўл бўлса ҳам,
базм ҳарамида нимаики истаса, муяссар бўлсин! 


Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20-жилд 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
10 
10

Download 2.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling