Алишер Навоий туркий тил наздида
Download 336.4 Kb.
|
TIL HAQIDA SHER
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рауф Парфи ИККИ ШЕЪР ЎЗБЕК ТИЛИ
Абдулла Орипов
ОНА ТИЛИМ Минг йилларким булбул каломи Ўзгармайди, яхлит ҳамиша. Аммо шўрлик тўтининг ҳоли Ўзгаларга тақлид ҳамиша. Она тилим, сен борсан, шаксиз, Булбул куйин шеърга соламан. Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз, Мен ҳам тўти бўлиб қоламан! Рауф Парфи ИККИ ШЕЪР ЎЗБЕК ТИЛИ Ҳайҳот, топтаганда араб ва мўғил, Ҳаётингнинг занжирли йили, Бошдан не кечирдинг, мардона ўғил, Ўзбек тили, ўзбек тили. Улуғ тарихингга қиламан хитоб, Навоий шеърининг гули, Кечмиш замонларнинг тирик гувоҳи, Ўзбек тили, ўзбек тили. Сени нақадарлик севаман, она, Оҳ, юрагимнинг булбули Бўлиб сайрагансан гўдак чоғимдан, Ўзбек тили, ўзбек тили. 1958 ОНА ТИЛИМ 1. Абут-Турк тарихдан балки бир ҳикмат Бироқ сен борсан-ку Турон элинда. Шоир, Сўз айтмакка сен шошма фақат, Улуғ Алишернинг қутлуғ тилинда. Ул олис қуёшдир куйиниб ёнар, Олис хотиротлар ўчмас фалакда. Ҳақдан, Ҳакиқатдан кўринг, ким тонар? Дунёвий аламнинг тийғи юракда. Ватан деб аталган бешик, онажон, Мен учун ёпилган эшик, онажон, Мен сокин солланиб илғаб борарман. Ватан деб аталган тобут қўйнида, Чувалган булутни қордек қорарман, Руҳимнинг панжаси чақмоқ бўйнида. 2. Ҳеч зот уза билмас узилган жонни, Ҳақиқатни уза билмас ҳеч қачон. Элим, она тилим, руҳимнинг қони, Бир имдод сўрайман сендан, онажон. Чаёнзор йўлидир борар йўлларим, Таним ёнмактадир ишқсиз очунда, Кўкларга тўқинар сўнгак қўлларим, Оёқларим менинг тупроқ ичинда. Барчанинг бошида бирдек беомон, Манхус замонларнинг ўлик шамоли, — Бузғун йигирманчи аср аъмоли… Менинг она тилим, мунис, меҳрипбон, Сен Туркий Дунёнинг ғолиб хаёли — Сени ёзажакман, тирилган жаҳон. 3. Улуғ Туркистоним, олтин далалар, Офтоб сочқи сочар бош узра балқиб, У сенинг тилингда айтар аллалар, Қоним, она тилим, оҳ, она халқим. Навоий байтига ўхшайди йўллар, Бу тошлар Ҳамзанинг қотили, ҳайҳот! Наҳотки умрбод ўртаса ўйлар, Умрбод занжирбанд этса хотирот?! Занжирбандман, она тилим Она Сўзингга, Кундайин сўларман, ойдек тўларман, Мил каби тортарман Сенн кўзимга. Мен ғариб бандангман. Бир Сўз тиларман, Бошимни қўярман Сенинг изингга, Қудсия анфосин айтиб ўларман. Download 336.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling