Ќалќонсимон без касалликлари


Тиреоид гормонлар биосинтези 4 босқичда ўтади


Download 134 Kb.
bet2/9
Sana30.04.2023
Hajmi134 Kb.
#1409621
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
19 Qalqansimon bez kasalliklari tireod gormonlar biosintezi metabolizmi

Тиреоид гормонлар биосинтези 4 босқичда ўтади.


I босқич - йоднинг қалқонсимон без ичига киритилиши. Йод органик ва ноорганик бирикмалар кўринишида сув ва озиқ моддалар таркибида ошқозон-ичак трактига тушади, ичакда йодидлар кўринишида қонга сўрилади. µонда йодидлар қалқонсимон безга ўтиб, у ерда Na+ - K+ - АТФ – аза актив транспорти орқали тиреоцитлар томонидан 2 мкт / соат тезлик билан тутиб қолинади ва уни концентрациялайди.
II босқич – йоднинг молекуляр йодга айланиши. Бу босқич пероксидаза ферменти ва Н2О2 – электронлар акцептори сифатида амалга оширилади. Пероксидаза бевосита тиреоцит мембранаси билан бо²ланган.
III босқич – йоднинг органификацияси. J- тиреоглобулин таркибидаги тирозин молекуласи билан бо²ланади. Йоднинг бир молекула тирозин билан бирикишидан МИТ; 2 молекула тирозин билан бирикишидан эса ДИТ ³осил бўлади.
IV босқич – оксидланиш конденсацияси. Оксидловчи ферментлар таъсирида ДИТ + ДИТ = Т4; ДИТ + МИТ = Т3 биологик фаол бўлиб фақат гормонларнинг  - шакли (-изомер) ³исобланади. Т3 ва Т4 ³осил бўлиши жараёни тиреоглобулин молекуласида тиреоцидларда кечади, кейин Т3 ва Т4 фолликул бўшли²ига ўтиб, шу ерда йи²илади. Тиреоид гормонлар миқдори бир ой давомида эутиреоз холатини сақлаб туришга етарли бўлади.
Тиреоид гормонларнинг қонга секрецияси ТТГ таъсирида амалга оширади. Тиреоид гормонларнинг қонда миқдори пасайиши аденогипофизда ТТГ ишлаб чиқарилишига олиб келади. ТТГ қалқонсимон без рецепторлари билан бо²ланиб, аденилатциклазани активлайди, натижада ц-АМФ миқдори ошади, тиреоглобулиннинг транспорти ортади (ундаги Т4 ва Т3) фолликул бўшли²идан тиреоцидлар лизосомаларига ўтиши кучаяди, бу ерда протеолитик ферментлар таъсирида тиреоглобулин протеолизи ва Т3 , Т4 қонга ўтиши ошади. µонда Т3, Т4 оқсиллар билан бо²ланиб, улар транспорт вазифасини бажаради. Тиронин бо²ловчи глобулин (ТБГ) 75% Т4 ва 85% Т3 ни бо²лайди, Т4 айниқса кучли бо² ³осил қилади. Бундан ташқари гормонлар тироксин бо²ловчи преальбумин билан ³ам бо²ланади (15% Т4 , 5% кам Т3, Т4 кучлироқ бо²ланади) ва 10% Т4 10% Т3 альбумин билан бо²ланади. Шундай қилиб, қонда эркин ³олда 0,03% Т4 ва 0,3% Т3 циркуляция қилади ва айнан эркин формаси гормоннинг биологик эффектини белгилайди.
µалқонсимон без ва аденогипофиз фаолияти ўзаро бир-бирининг назорати ва шунингдек нейроэндокрин системасининг юқори регулятори – гипоталамус назорати остида бўлади. ТРГ секрецияси ва унинг гипофизга транспортини бошқарувчиси гипоталамус ва мия устунининг моноаминергик нейронлари ³исобланади. Норадренергик система ТРГ ишлаб чиқарилишини стимуллайди, серотонинергик эса тормозлайди. Максимал секреция эрталаб, минимал эса ярим кечада кузатилади. ТРГ секрециясини гипоталамуснинг соматостатин гормони тормозлайди, у яна ТТГ секрециясини ³ам тормозлайди.
µалқонсимон без ва гипофиз орасидаги нисбий мувозанат гипофиз троп гормонлари ва эффектор эидокрин безларнинг «плюс-минус» принципи асосида сақланиб турилади. ТТГ синтези ортиши йодсакловчи гормонлар биосинтези кучайишига ва қалқонсимон безнинг диффуз ёхуд тугун гиперплазиясига олиб келади.
Т4 – ³озирги вақтда – биологик актив Т3 гормоннинг прогормони сифатида кўриб чиқиляпти. 1 сутка давомида 80-100 мкг Т4 синтезланади.
Т3 – биологик актив гормон, суткасига 20-30 мкт ишлаб чиқилади, шу миқдорнинг 20% (4-6 мкт) қалқонсимон безнинг ўзида синтезланади, 80% (16-24 мкт) Т4 нинг Т3 га Т4 - 5 дейодиназа ферменти таъсирида периферияда конверцияланиши натижасида хосил бўлади. (жигар, буйрак, гипофиз).



Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling