Ќалќонсимон без касалликлари
Download 134 Kb.
|
19 Qalqansimon bez kasalliklari tireod gormonlar biosintezi metabolizmi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эндемик буқоқ ривожланишига мойиллик қилувчи факторлар
Эндемик буқоқ – йодтанқислиги холати кузатиладиган маълум географик регионда яшовчи кишиларда қалқонсимон без катталашиши билан кечувчи касаллик (буқоқ бўйича эндемик жойлар). Буқоқ бўйича эндемик ³исобланмаган регионда яшовчи кишиларда буқоқ ривожланишига – спорадик буқоқ дейилади. Буқоқ то²ли (Альп, Алтой, Хималай, Кавказ, Карпат, Тянь-Шань ва бошқалар) ва текислик районларида (тропик Африка, Жанубий Америка, ¶арбий Украина, Белоруссия, Ўрта Осиё, Байкалорти, Кавказорти, Узоқ Шарқ ва бошқалар) учрайди. Агар а³олининг 10% ида буқоқ белгилар бўлса – бу регион эндемик ³исобланади. Касаллик кўпинча аёлларда учрайди.
Этиология. Асосий сабаб – организмга йоднинг етарли миқдорда тушмаслиги (йодтанқислик). Йод – тиреоид гормонлар биосинтези учун зарур микроэлемент ³исобланади. Суткалик йодга бўлган эхтиёжнинг 90% озиқ махсулотлари билан, 4-5% ³аво билан, ва 4-5% сув билан киради. Организмга керак бўлган йод миқдоридан кам миқдорда тушиши қалқонсимон безнинг компенсатор катталашишига олиб келади, яъни буқоқ ривожланади. Эндемик буқоқ ривожланишига мойиллик қилувчи факторлар: буқоқнинг наслда бўлиши; тиреоид гормонлар биосинтезида генетик дефектлар; сувнинг урохром, нитрат билан за³арланиш, унда Са+ нинг миқдори кўп бўлиши йод сўрилишини ёмонлаштиради. Атроф-мухит ва озиқ ма³сулотларида микроэлементлар- цинк, марганец, селен, молибден, кобальт, мис танқислиги ва Са+ ортиқлиги. Микроэлементлар дисбаланси тиреоид гормонлар биосинтезининг бузилишига олиб келади; Йоднинг қалқонсимон без ³ужайраларига киришини блокловчи дори воситалари (перйодат, калий перхлорат); Йоднинг қалқонсимон безда органификациясини бузувчи дори воситаларини қўллаш (тиомочевина, тиоурацил унумлари; айрим сульфаниламид, аминосалицил кислотаси); Струмоген факторлар бўлиши – карам, шол²ом, хрен барги, маккажўхори, нўхот махсулотларида сақланувчи тиоционатлар; Инфекция таъсири – ялли²ланиш жараёнлари, айниқса сурункали гижжа инвазияси, ёмон санитар гигиеник ва социал шароитлар. Агар нормада организмнинг йодга бўлган эхтиёжи 200-250 мкг/сут ни ташкил этса, эндемик буқоқ регионларида организмга 50 мкг/сут дан кам йод киради. Download 134 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling