Патогенез. Йодтанқислик шароитида тиреоид гормонлар синтези пасаяди, бу эса ТТГ фаоллашишига олиб келади, шунингдек тиреоцитларнинг ТТГ ситимулловчи таъсирига сезгирлиги ³ам ошади. ТТГ таъсирида тиреоцитларнинг гепертрофияси, кейинчалик эса гиперплазияси кузатилади. ТТГ нинг стимулловчи таъсири остида қалқонсимон безда компенсатор йод ютилишининг интенсивлиги ва бошқа интратиреоид метаболизм турлари ортади. Адаптациянинг кўринишларидан бири бўлиб, Т3 ³осил бўлишини ошиши, унинг синтезига эса 4 эмас, 3 атом йод керак бўлади. Айрим ³олларда компенсатор механизми бузилиши юзага чиқиб, ало³ида тиреоцитлар гиперплазияси автономия ёки неоплазия хоссаларини намоён этиши мумкин (уларнинг тартибсиз бўлиниши ва ўсиши). Буқоқ эндемияси шароитининг адаптацион механизми бўлиб, Т4 дан Т3 ³осил бўлиши ³ам эътиборга олиш керак.
Эндемик регионда тиреоглобулиннинг етарли синтезланмаслиги, бунинг натижасида эса Т4 кам ³осил бўлиши ³ам буқоқ ривожланишида а³амиятга эга. Замонавий хулосаларга кўра, эндемик буқоқ ривожланишида аутоиммун факторлар ўрни катта.
Тасниф.
µалқонсимон без ўлчамлари катталашиш даражалари (буқоқ ўлчамлари)
ВОЗ бўйича (0, I, II)
Николаев бўйича (0, I, II, III, IV, V)
Формалари бўйича:
Функцияси бўйича:
Локализацияси бўйича:
Гистологик
Дистопик буқоқ (тил илдизидан ривожланган буқоқ, қалқонсимон без қўшимча бўлаклари).
Do'stlaringiz bilan baham: |