Ќалќонсимон без касалликлари


Буқоқнинг ВОЗ (1994) бўйича таснифланиши


Download 134 Kb.
bet9/9
Sana30.04.2023
Hajmi134 Kb.
#1409621
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
19 Qalqansimon bez kasalliklari tireod gormonlar biosintezi metabolizmi

Буқоқнинг ВОЗ (1994) бўйича таснифланиши.

    1. Буқоқ йўқ.

I-буқоқ ўлчами бош бармоқ дистал фалангасидан катта, буқоқ пайпасланади, аммо кўринмайди
II-буқок пайпасланади ва кўзга ташланади.


Буқоқ эндемиясининг о²ирлик мезонлари

1992 йилдан бошлаб буқоқ эндемияси о²ирлик даражасини ба³олашда ВОЗ ва йодтанқислик бузилишларини назорат қилувчи халқаро комитет томонидан тавсия этилган унификацияланган мезонлардан фойдаланиб келинмоқда. Улар жадвалда келтирилган.


1-жадвал

Мезонлар


Гуру³лар

Йодтанқислиги касалликларининг о²ирлик даражаси

Енгил

Ўрта

О²ир

Б°қоқ аниқланган ³олатлар % (УЗИ маълум)

Мактаб ёшидагилар

5-19


20-29,9


>30


1

2

3

4

5

Б°қоқ аниқланган ³олатлар % (пальпация)

Мактаб ёшидагилар

5-19

20-29,9

>30

Йодурия медианаси, мкг/л

Мактаб ёшидагилар

50-99

20-49

<20

ТТГ >5 мМЕ/л бўлган болалар, %

Янги ту²илган чақалоқлар

3-19,9


20-39,9


>40


Тиреоглобулин миқдори медианаси, нг/мл

Болалар, катталар

10-19,9

20-39,9

>40

2-жадвал
Кундалик йод истеъмоли меёрлари (ВОЗ, 1996)


А³оли гуру³лари


Кундалик йод истеъмолши меёрлари, мкг

Эмизик ёшдаги болалар (биринчи 12 ой)

50

Болалар (2-6 ёш)

90

Мактаб ёшдаги болалар (7-12 ёш)

120

Катталар

150

Хомиладор ва эмизувчи аёллар

200

Клиника. Эндемик буқоқ клиникаси қалқонсимон без ўлчами катталашиш даражаси, тури ва функционал ³олати билан белгиланади. Эутиреоид ³олатида ³ам беморлар умумий ³олсизлик, чарчаш, бош о²риши, юрак сохасида нохушлик, асосан бу шикоятлар буқоқ ўлчами катта бўлганда юзага келиб, юрак-қон томир ва нерв системаси функционал бузилишларидан далолат беради. Атрофдаги аъзоларини босилиши билан бўйин со³асида бў²илиш, босим хиеси, айниқса ётган ³олатда сезилиши, нафас олиш қийинлашиши, ютиш қийинлашиши, айрим ³олларда бў²илиш ³уружлари, қуруқ йўтал каби белгилар юзага келади. Катталашган қалқонсимон без нисбатан қаттиқлашган, зич бўлади.
Профилактика ва даволаш

Профилактиканинг қуйидаги турлари мавжуд:

    • гурухли

    • индивидуал

    • ёппасига (массовая).

I Ёппасига профилактика – йод тузларини қўллаш (йодид ёки йодат), яъни озиқ ма³сулотлари: туз, нон, сувни йодлаш; Россияда озиқа тузининг йодланиш стандарти белгиланган: 1 кг тузга 4015 мкг йод К йодат кўринишида.
Эндемик буқоқнинг профилактикаси ва даволашда принципиал фарқ йўқ. Шунинг учун, эндемик буқоқни даволашда йод препаратларини керакли дозада бериш кифоя.
Йод беришга қарши кўрсатма:

    • тиреотоксикоз

    • тугунли буқоқ (иссиқ тугун) ёки базал ТТГ миқдорининг 0,5 мМЕ/л дан кам бўлиши.

II Гуру³ли профилактика – антиструмин қўлланилади. (1 таб – 1000 мкг йод) 0,001г калий йодид ишлатилади. Калий йодид-200 – 1 таб кунига. Умумлашган болалар гуру³лари, ³омиладор ва эмизувчи аёлларга йоднинг сийдик билан экскрециясини назорат қилган ³олда берилади. Бу эса организмга тушаётган йоднинг миқдорини тў²ри кўрсатувчи ³исобланади.
III Индивидуал профилактика – эндемик буқоқ сабаби жаррохлик амалиёти ўтказган беморларда, у ёки бу кўрсатмалар бўйича даволаш тақиқланган кишилар ёки йодтанқислиги регионда вақтинча яшовчи кишиларда қўлланилади.
Тропик мамлакатларда профилактика йодлашган ё² (мой) ни киритиш билан амалга оширилади. Липиодол – йодланган ё²нинг препарати бўлиб, per os копсулалар ёки м/о ампулалар кўринишида чиқарилади. 1 мл йодланган ё²да (капсула) 0,3 г йод бўлиб, 1 йиллик э³тиёжни қоплайди.
Даволаш. Эутиреоид буқоқни даволашда (болалар ва ўсмирларда) йод препаратларининг физиологик дозалари қўлланилади, 100-200 мкг/сут.
Катталарни даволашда 3 усул мавжуд:

    • L – тироксин билан монотерапия 75-150 мкг/сут;

    • Йод билан монотерапия (Калий йодид 200 мкг/сут)

    • Комбинациялашган даволаш – L-тироксин йод (йодтирокс 100 мкг Т4 ва 100 мкг йод) билан ќўллаш, 1 таб/сут.

Даволаш курси давомийлиги 6 ой-2 йилни ташкил этади. Даволаш бошланганидан 6-9 ой муддат ўтгач б°қоқ ўлчамлари кичрайиши кузатилади. Кейинчалик профилактик мақсад билан 100-200 мкг йод препаратлари берилади. Назорат кўриклари 3-6 ой интервал билан ўтказилади (бўйин айланасининг ўлчами, УЗИ, пальпация).
Тугунли буқоқнинг катта ўлчамларида ва атрофдаги аъзо ва тўқималарини босилиш симптомлари бўлганда жарро³лик йўли билан даволаш тавсия этилади.


Адабиётлар:
1.«Эндокринология» Москва 2000г -Дедов И.И. , Мельниченко Г.А., Фадеев В.В.
2.«Руководство по эндокринологии» Москва 1996, 2002г-Старкова Н.Г
3.«Патофизиология эндокринной системы» Бином, Санкт-Петербург 2001г.-Вильям М., Киттайл, Рональд А. Арки
4.«Секреты эндокринологии»-Майкл МакДермотт Москва «Бином» 1998г.
5.«Эндокринология» Москва 1998г.- Балаболкин М.И.
6.Thyroid International-материалы 73-го ежегодного съезда американской Тиреоидологической Ассоциации 7-10 ноября 2001№1





Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling